“Ташаббусли бюджет” учун 4 йилда жами 1,1 млрд доллар йўналтирилди
Аҳолини бюджет жараёнларига жалб қилиш орқали уларда бюджет саводхонлигини ошириш, ҳудудлардаги долзарб муаммоларни ҳал этишга қаратилган “Ташаббусли бюджет” учун 2021-2024 йилда амалга оширилган 16 мингта лойиҳага жами 14 трлн сўм (1,1 млрд доллар) йўналтирилган.
Жумладан, 2024 йилда 5 337 та лойиҳа учун маҳаллий бюджет қўшимча маблағи ҳисобидан 5,6 трлн сўм ҳамда туман (шаҳар) бюджети ҳисобидан 0,6 трлн сўм, жами 6,2 трлн сўм ( ёки 492 млн доллар) ажратилган.
Бунда 2023 йилда 1500 дан ортиқ овоз тўплаб ғолиб бўлмаган лойиҳалар учун қўшимча ажратилган 457 млрд сўм маблағ билан бирга ҳисобланган.
Расмий саҳифаларимиз 👇
Telegram / Facebook / Twitter / instagram / You tube