❗️“Ёш тадбиркорлар” рақамли платформаси жорий этилади
🔰 Қарорга кўра, унда назарда тутилган қўллаб-қувватлаш инструментларидан фойдаланган тадбиркорларнинг ҳисобварақларига бепул хизмат кўрсатилади.
🗓 2025 йил 1 апрелгача “Ёш тадбиркорлар” рақамли платформаси жорий этилади.
📝 Қуйидагилар амалга оширилади:
🔹2025 йил 1 мартгача АТ “Алоқабанк”нинг ҳудудларда ёшларнинг инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш, илмий тадқиқотлар ва технологик ишланмаларни тижоратлаштиришга ҳамда молиялаштиришга кўмаклашиш (“Стартаплар”) лойиҳаси республиканинг барча ҳудудларида амалга оширилади ва лойиҳанинг ҳудудлардаги бўлинмалари малакали кадрлар билан тўлдирилади;
🔹2025 йил 1 апрелдан ҳар ойда 1 та ҳудудда “инвестор кун”лари ташкил этилади ҳамда ҳудуддаги ОТМлар билан ҳамкорлик дастурлари йўлга қўйилади.
📢 Шунингдек, 2025 йил якунигача:
▪️акселерация ва инкубация дастурларини муваффақиятли якунлаган стартаплар сони 200 тага етказилади;
▪️ҳудудларда “Ёшлар бизнес-инкубатори” марказлари ташкил қилиниб, тадбиркорлик фаолиятини янгидан бошлаган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда муваффақиятли тадбиркор даражасигача ривожланишлари учун қўшимча шароитлар яратилади, жумладан уларга тайёр офислар ижарага берилади, бухгалтерия, маркетинг, экспорт бозорларига чиқиш билан боғлиқ комплекс хизматлар кўрсатилади.
Telegram | Facebook | Linkedin | Instagram | Website