ildiz | Хона гуллари


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Nature


🪴Хона гуллари хақида энг фойдали ва зўр канал. Каналда хамма Хона гулларини парвариши хақида батафсил маълумот бор.
💼Ҳамкорлик масалалари бўйича @ildizmanager

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Nature
Statistics
Posts filter


✔️ХОНА ГУЛЛАРИНГИЗ КЎП БЎЛСА.

🪴🪴Агар Хона гулларингиз кўп бўлса ва баҳорда сизга тупроқ кўп керак бўлса - бу таклиф сизга.

🪴80 литр Универсал тупроқ - 199.990 сўм. Бу тупроқ котта қопда.

🪴Худди шу Универсал тупроқ фақат рангли қопчада 10 литр - 50.000 сўм.

🪴Қопдаги 80 литр Универсал тупроқ сизга 10 литри 25.000 сўмга айланади. Бу фақат Рамазон ойида.


😎 Дўстлар шу мавзуда хозир Ютуб каналда видео чиқди, албатта кўринг.
😎☺️ https://youtu.be/mrxvN-4sfWs
😎☺️ https://youtu.be/mrxvN-4sfWs


🌙Рамазон ойида жуда кўп янгиликлар ва скидкалар бўлади. Батафсил вақтлари ва нархлари хақида билиш учун Пётр Плеханов телеграм каналига хам обуна бўлинг.
😎☺️ https://t.me/Petr_dehqon_bobo


✔️ХОНА ГУЛЛАРИ УЧУН ТАБИИЙ ОЗУҚА.

🪴Сизларга Хона гуллари учун табиий, тоза органик озуқани маслаҳат бермоқчиман.
❤️‍🩹Ўзим 3 ой ишлатиб натижасини синаб кўрдим. Ва ўзим эски идишини ўзгартиришни тавсия бердим, хозирги идиши бақувват бўлди.

☺️🪴Хозир бу озуқалар жуда зўр СКИДКАДА.
☺️Кичкинаси 25% СКИДКА.
☺️Коттаси 70% СКИДКА.
☺️СКИДКА Рамазон ойини охирги кунига қадар давом этади.

😊Нархи:
100 мл - 20.000 сўм.
☺️15.000 сўм.
500 мл -
100.000 сўм.
☺️30.000 сўм.

😊Сотиш жойи:
Uzum Market.
☺️https://uzum.uz/product/1440410

✔️ОЗУҚА НОМИ "ЧУДО-ПШИК".

😊ЧУДО-ПШИК - бу табиий, тоза органик озуқа. Бу озуқа Биогумусдан олинади. Биогумусни энг асосий Гумус қатламидан.
😊Технология ёрдамида Биогумусни "қаймоғи" олинади ва шундан озуқа тайёрланади.

😊БУ ОЗУҚА, ҚЎЗҒАТИВЧИ ВА СТРЕССГА ҚАРШИ ВОСИТА.
😊ЧУДО-ПШИК - бу Хона гуллари учун биринчи ўринда озуқа. Таркибида ўсимликлар учун керакли хамма табиий моддалар бор. Азот, Фосфор, Калий, Магний, Темир ва ҳоказо.
😊Ва ЧУДО-ПШИК - бу Хона гуллари учун Стимулятор ва Антистрессовый адоптаген. Яъни ўсишини қўзғатади ва Стрессга қарши ишлайди.

😊Тайёрлаш:
😊Ўзи ишлатишга тайёр.

😊Ишлатиш:
😊Хона гулларига 10 кунда бир сепиб чиқасиз. Баргларига сепсангиз бўлди.
😉Фақат сепишдан олдин яхшилаб чайқатиб ташлаш керак.
😉☺️Гулларига сепманг.
😉Қора ранги бор, шу учун ташқарида ёки эҳтиёткорлик билан сепинг.

😊Хар қандай Хона ва Ховли ўсимликлари учун ишлатса бўлади.
😊Ўсимлик танламайди.

☺️Бу озуқани ўсимликларга кўп сепсангиз хам хеч қандай зарари йўқ.
☺️Инсонлар, хайвонлар ва фойдали хашоратлар учун мутлақ безарар.


😊☺️Дўстлар бу озуқани хаммага бемалол маслаҳат бераман. Табиий ва натижаси зўр озуқа. Хозир озуқа зўр СКИДКАДА, асосан коттаси хозир жуда арзон.
☺️70% СКИДКАДА атига 30.000 сўм. Коттаси 0.5 литр сизга анчага етади. БИР ОЛИБ ИШЛАТИБ КЎРИНГ, ШАХСАН МАНГА НАТИЖАСИ ЁҚДИ.

4.1k 0 28 353 111

⬇️Давоми....


🏠УЙҚУ ДАВРИ: Қишда уйқу даври бор. Уйқу даври учун шароит: совуқроқ +15+18 харорат, ёруғ жой, жуда кам сув ва озуқасиз.
Шароит бўлмаса қишда хам оддий хона хароратида турса бўлади.
🪨ТУПРОҚ АЛМАШТИРИШ: Тупроғини 2-3 йилда бир бора алмаштирса етади.
🌱ТУВАК АЛМАШТИРИШ: Янги туваги эскисидан 2-3 см (диаметр) котта бўлиши керак. Жуда котта бўлмасин, бу муҳим.
✔️КЎПАЙТИРИШ: Кўпайтириш асосан қаламча орқали. Шохини кесиб қумга ёки тупроқга тиқиб қўйса илдиз тез ва осон беради. Қаламча қилиш жуда осон.
🪴ОЗУҚА: Озуқаларни бир ойда бир марта ишлатса етади. Азотсиз озуқалар ишлатиш керак, асосан Фосфор ва Калийлик озуқалар. Қишда озуқа керак эмас.
🪳ЗАРАРКУНАНДА ХАШОРАТЛАР: Асосан Щитовка, Ўргимчак кана, Шира ва Унсимон қурт ёпишади.
🌾ЧИРИШ: Илдиз чиришига мойиллиги бор. Асосан кўп суғоришдан, тупроқ хўл туришидан чириши мумкин. Тўғри суғорса ва тўғри тупроқга экса деярли чириш бўлмайди.


📖🍀МОЛОЧАЙ ТРЕУГОЛЬНЫЙ ПАРВАРИШИ ХАҚИДА БИЛИШ КЕРАК БЎЛГАН АСОСИЙ НАРСАЛАР:
✔️🪴Тупроғини таркибида албатта қум ва майда тошлар бўлиши керак. Шундай тупроқ тез қурийди.
❤️‍🩹Оддий тупроқда чириб кетиш эҳтимоли юқори.
✔️🪴Туваги албатта ўзига мос, кичикроқ бўлсин. Лекин тувак оғирроқ бўлиши керак, ўсимлик котта бўлса енгил тувакда ағанаб тушади.
❤️‍🩹Котта тувакда суғоришда хато кўп бўлади.
✔️☀️Ёруғ ва қуёшли жойда турсин.
❤️‍🩹Ёруғлик кам жойда бўйи чўзилиб хунук ва нозик бўлади.
✔️💦Камроқ сув. Тупроқни қуритиб кейин суғориш керак.
❤️‍🩹Кўп суғорса чириб кетади.
✔️🪴Камроқ озуқа. Бир ойда бир бора.
❤️‍🩹Озуқа кўп керак эмас, асосан Азоти кўп озуқа Суккулентларни чиритади.


☘️⬇️Молочай Треугольныйни парвариши жуда осон, бу гулни бемалол хаммага маслаҳат бераман.


Тамом.



🍀🌸Бундан олдинги 118 та Хона гулларини парвариши хақида батафсил маълумотлар. ⬅️Устига босиб рўйхатга ўтинг.

4.3k 0 10 60 58

#119🍀МОЛОЧАЙ ТРЕУГОЛЬНЫЙ ПАРВАРИШИ.

✔️Молочай Треугольный парвариши жуда осон ва жуда чидамли Суккулент.
✔️Молочай Треугольный бу Кактус эмас, лекин парвариши Кактусларга жуда ўхшаш.
✔️Молочай Треугольный анча тез ўсади ва баланд бўлиб ўсади.
✔️Парваришида энг муҳими тўғри (камроқ) суғориш ва ёруғ жойга қўйиш.

🪴ТУПРОҚ: Универсал тупроқ ишлатса бўлади, фақат Универсал тупроқни таркибига 30% Қум ва 20% Майда тош қўшинг. Ёки Кактус ва Суккулентлар учун махсус тупроқларни хам ишлатса бўлади.
🪴ТУВАК: Туваги иложи борича кичикроқ бўлиши керак, албатта илдиз хажмиги ва ўзига мос.
☀️ЖОЙ: Ёруғлик жуда, жуда муҳим. Ёруғ ва қуёш тушадиган жойда туриши керак. Фақат ёзни кучли қуёшидан озгинча тўсиш керак. Қуёшга секин-секин ўргатиш керак.
🌡ХАРОРАТ: Хона харорати +20+35 тўғри келади. Қишда +15+18 хароратда турса бўлади. Қишда харорат иложи бўлса +10 дан паст бўлмасин.
💦СУҒОРИШ: Суғорганда яхшилаб сув қуямиз, кейин анча пайт суғормаймиз. Тахминан иссиқ кунларда 8-15 кунда бир, қишда 20-30 кунда бир. Суғоришлар орасида тупроқ яхшилаб қурисин.
💦НАМЛИК: Қуруқ хавода зўр ўсади.
🌸ГУЛЛАШ: Уй шароитида умуман гулламайди. Ўзи гуллари хам кўримсизроқ.
✂️КЕСИШ: Озгинча коттароқ бўлгандан кейин шохлатиш учун кесса бўлади. Кесса шохлаб чиройли бўлиб ўсади. Кесмаса хам бўлади, кесмаса битта шох бўлиб ўсади.
Кўпайтириш учун хам шохларидан кесиб олса бўлади.


⬇️Давоми бор.....

4.3k 0 14 36 74

✔️КЎРИБ ТУШУНИШ ОСОНРОҚ.

📄Дўстлар яқинда Хурмони данагидан ўстириш хақида телеграм каналда батафсил гаплашган эдик.
📄Энг осон йўлини сизларга ёзма тушунтирган эдик. Лекин ёзма тушуниш хар доим хам осон эмас.

💻Тушуниш янада осон бўлиши учун Ютуб каналга хам шу хақида видео жойладик.
💻Видеода жуда қисқа ва лўнда қилиб тушунтириб берганмиз. Кўрсатиб, тушунтириб берганмиз.

🌱Дўстлар албатта шу видеони кўринг ва Хурмони еб данагини экиб қўйинг.

😎➡️ https://youtu.be/KMEOk8cOzuI
😎➡️ https://youtu.be/KMEOk8cOzuI

😎Сиздан фақат битта хизмат.
Ютубда видеога
💙ЛАЙК босиб қўйинг ва видео тагида✏️ИЗОҲ ёзиб қолдиринг.

4.5k 0 21 82 131

🌙Дўстлар Рамазон ойи хаммага муборак бўлсин.

🪴🪴🪴Баҳорни илк куни хам хаммага муборак бўлсин.
📝Худо хохласа баҳордан каналимиз фойдаси сизларга кўпроқ тегади, яъни баҳордан бошлаб каналдаги маълумотлар кўпроқ керак бўлади. Чунки кўпайтириш, уруғ экиш, тупроқ алмаштириш, озуқа бериш асосан баҳордан бошланади.

📝Ўзи Дўстлар бу канални асосий мақсади ўсимликларга қизиқадиган одамларга чин дилдан ёрдам бериш.
🗓Албатта каналда рекламалар хам учраб туради, лекин бу рекламалар саралаб олинади. Агар маҳсулот сифатли ва арзон бўлса каналга қўйишим мумкин, тескариси бўлса йўқ.

📝Лекин ўзимни бошқа каналларимни хар доим тавсия бериб келаман. Чунки каналда кўпроқ одам бўлса бу ишлаш учун энг котта иштиёқ. Шу каналларга хам обуна бўлсангиз жуда миннатдор бўламиз. Шу каналларда хам 2.000 тадан одам йиғилса хурсанд бўламиз.

😎 ildiz | Ховли ўсимликлари©️Бу Ховли ўсимликлари хақида энг зўр канал. Хозир каналда 24 та Ховли ўсимликлари хақида батафсил маълумот бор. Энг асосийси бизни қиш ва ёзга чидайдиган Ховли ўсимликлари хақида маълумотлар кўпроқ бўлади.

😎 Яшил боғбон©️Бу бизни ёпиқ канал. Умумий ўсимликлар хақида қисқа ва лўнда маълумотлар. Худо хохласа канал жуда фойдали бўлади, энди бошладик. Ўқиш осон бўладиган канал.

😎 Яшил барг | ildiz©️Бу ноёб ва чиройли Хона гулларини расмлари. Номи ва сорти хам ёзилади. Каналда ортиқча маълумот йўқ, лекин чиройли расмлар бор.

😎 ildiz | Market©️Бу бизни дўкон деб атаса хам бўлади. Худо хохласа сиз учун албатта фойдали канал бўлади. Зўр СКИДКАЛАР хам биринчи шу каналда чиқади. РАМАЗОН ОЙИДА ЗЎР СКИДКАЛАР БОР.

🪴🪴🪴Дўстлар каналларимизга обуна бўлсангиз бу биз учун энг котта миннатдорчилик. Рахмат. Худо хохласа Рамазон ойида зўр СКИДКАЛАР бор, бугундан бошланади.

4.8k 0 6 75 144

✔️ХУРМО ДАНАГИНИ ТЕЗ ВА ОСОН УНДИРИШ ЙЎЛИ.

🌱Бу усул билан Хурмо данагини тез ва осон ундирса бўлади. Ва бу усул хар доим 100% натижа беради.

✔️Бу усул учун бизга керак бўлади:
🔵Хурмо данаклари.
🔵Пластик ичи кўринадиган қандайдир идиш, албатта ёпиладиган бўлиши керак.
🔵Думалоқ пахта дисклари (Ватный диск).
🔵Ва иссиқроқ жой.

🌱Бу усулда данак 7-10 кунда ниш отади. Фақат хаммасини тўғри қилиш керак.

1️⃣Данакларни яхшилаб ювиб ташлаймиз.
2️⃣Бирор бир ичи кўринадиган пластик идишни оламиз ва тагига пахта дискларини териб чиқамиз.
❤️‍🩹Идиш котта бўлмасин. Котта идишда пахта тез қуриб қилади.
3️⃣Териб чиқган пахта дискларини сув пуркаб хўллаб оламиз.
❤️‍🩹Солишдан олдин хам хўллаб олса бўлади.
4️⃣Ва данакларни пахтани устига териб чиқамиз.
❤️‍🩹Данакларни бир томонида чизиғи бор шу чизиғи пастда бўлсин, чизиқ пахтани устида бўлсин. Хўл пахтага чизиқ тегиб турсин.
5️⃣Кейин данакларни устидан яна пахта дискларини хўллаб қўямиз.
❤️‍🩹Данакни тагида хам, устида хам пахта бўлиши керак. Хўл пахтани орасида туриши керак.
6️⃣Яна бир бора умумий сув пуркаб пахталарни хўллаб оламиз.
7️⃣Ва идишни маҳкам ёпиб иссиқроқ жойга қўямиз.
❤️‍🩹Ёки иссиқ батарея олдига қўйинг, батарей жуда иссиқ бўлмаса устига хам қўйса бўлади. Асосийси иссиқ жойда турсин.
8️⃣2-3 кунда бир очиб 5-10 минут идишни шамоллатамиз ва албатта пахта намини текшириб турамиз. Пахта хар доим хўл бўлиши керак.
❤️‍🩹Пахтани намини хар доим текшириб туринг, озгинча нами кетса сув пуркаб қўйинг.
9️⃣Ниш отганда тупроқга экиб қўясиз. Ниши гуручдек бўлганда тупроқга экиб қўйса бўлади.
❤️‍🩹Ўзи оқ ниш чиқариши билан тупроқга экса бўлади ёки нишини очгинча коттароқ қилиб кейин тупроқга экса бўлади.
1️⃣0️⃣Данакни тупроқга ётқизиб 1 см чуқурликка экасиз. Ниш чиқган томони ёнбошда бўлсин. Пастга хам, тепага хам қарамасин, енга қаратиб қўйинг.
❤️‍🩹Асосийси нишини синдириб қўйманг.
1️⃣1️⃣Ва данак тупроқдан униб чиқгунича иссиқ жойда сақланг ва тупроқ намини ушлаб туринг.
1️⃣2️⃣Униб чиқгандан кейин жуда иссиқ харорат муҳим эмас, лекин ёруғлик жуда муҳим. Униб чиқиши билан ёруғ жойга қўйинг.


📝 Бу усулни зўр томони данак тез ниш отади ва кейин тупроқда хам тез униб чиқади. Униб чиқиш фоизи хам баланд бўлади.
Сувни ўзига данакларни солиб ниш оттириш анча қийин.
Хохласангиз ўзиз хам синаб кўринг. Шу усулни хам қилинг, сувга хам данакларни солиб қўйинг. Натижасида фарқини албатта кўрасиз.
Рахмат.

5.8k 0 109 175 228

✔️ЭКИШ УЧУН ЭНГ ҚУЛАЙ ПАЙТ.

⭐️Рамазон ойида хаммани дастурхонида Араб Хурмоси албатта бўлади. Мағзини еб данагини албатта экиб қўйинг.
©️Араб Хурмоси - бу Финиковая пальма. Финиковая пальма - бу уй шароитида парвариши энг осон пальмалардан бири.

🌱Ўзи бу хақида декабрь ойида батафсил гаплашган эдик, хозир яна бир бора эслатиб қўяман.
▫️Қандай тозалаш, экиш, шароити, униб чиқиши хақида батафсил маълумот каналда бор. Ким кўрмаган бўлса МАНА◀️


🌿Бу йилги Рамазон ойи Хурмони экиш учун хар томонлама қулай пайт.
✔️Биринчидан баҳор, баҳор бу уйғониш ва ўсиш даври. Данагини униб чиқиши Худо хохласа тез бўлади.
✔️Иккинчидан хали хонадонларда иситиш тизимлари ўчмаган. Данагини экиб иссиқ батарей олдига қўйсангиз униб чиқиши янада тез бўлади.

🌱ЭКИШ ВА ШАРОИТИ ХАҚИДА ҚИСҚАЧА ЭСЛАТАМАН.

➡️🪨Оддий Универсал тупрога экса бўлади.
➡️🪴Экадиган тувак ёки идиш хажми муҳим эмас.
➡️⤵️Данагини 1 см чуқурликга экасиз.
➡️🌡Харорат жуда муҳим. Харорат +25+30 бўлса зўр.
➡️💡Ёруғлик униб чиқиши учун муҳим эмас.
➡️💦Тупроғи хар доим озгинча нам туриши керак, униб чиқгунча тупроғи қуриб қолмасин.

🌱Шароит зўр бўлса 1.5-2 ойда униб чиқади.


📝 Хурмо данагини 100% ундиришни битта зўр йўли бор, Худо хохласа эртага тушунтириб бераман.⬇️⬇️⬇️

8.1k 0 108 151 192

⬇️Давоми....


🏠УЙҚУ ДАВРИ: Агар гуллашини хохласангиз қишда уйқу даври муҳим, фақат уйқу даври учун шу шароит керак: Харорат +10+16, ёруғ жой, камроқ сув ва озуқасиз.
❤️‍🩹Иложи бўлмаса шарт эмас, оддий хонада хам турса бўлади.
🪨ТУПРОҚ АЛМАШТИРИШ: Кичкина ўсимликларни хар йили баҳорда алмаштириш керак. Котта ўсимликларни 2-3 йилда бир марта алмаштирса етади.
🌱ТУВАК АЛМАШТИРИШ: Янги туваги эскисидан 2-3 см (диаметр) котта бўлиши керак. Жуда котта бўлмасин, бу муҳим.
✔️КЎПАЙТИРИШ: Кўпайтириш асосан черенка (қаламча) орқали ва бу жуда осон.
🪴ОЗУҚА: Универсал озуқа ва Фосфор ва Калийга бой озуқаларни галма гал бериш керак. Хар 10-15 кунда берса етади.
🪳ЗАРАРКУНАНДА ХАШОРАТЛАР: Хашоратлар кам ёпишади, имунитети кучли. Лекин Щитовка, Ўргимчак кана, Унсимон қурт, Шира ёпишиши мумкин.
🌾ЧИРИШ: Илдиз чиришга мойиллиги бор. Асосан кўп суғоришдан, сув тупроқда туриб қолишиданидан чириши мумкин.


📖🍀КРЕСТОВНИК РОУЛИ ПАРВАРИШИ ХАҚИДА БИЛИШ КЕРАК БЎЛГАН АСОСИЙ НАРСАЛАР:
✔️🪴Тупроғи Суккулентларга мос бўлиши керак, яъни тупроқни таркиби майда тошли, қумли бўлиши керак.
✔️☀️Ёруғлик жуда муҳим. Ёруғ жойда турсин, кучсиз қуёш устига тушса бўлади. Лекин кучли қуёшдан тўсиш керак.
✔️💦Суғоришда эхтиёт бўлиш керак. Бу Суккулент ва шу учун кўп сув керак эмас. Таҳминан иссиқ кунларда 4-7 кунда бир, совуқ кунларда 10-20 кунда бир суғориш керак.


☘️⬇️Албатта бу гулни хаммага бемалол маслаҳат бераман. Парвариши осон ва ўзига яраша чиройли ўсимлик.


Тамом.


🍀🌸Бундан олдинги 117 та Хона гуллари парвариши хақида батафсил маълумот. 👈устига босиб танишиб чиқинг.

📱 Бизни бошқа Телеграм каналларимизга хам обуна бўлинг, бу биз учун муҳим. РАҲМАТ.⬇️

😎 ildiz | Ховли ўсимликлари.

😎 Яшил барг | ildiz.

😎 ildiz | Market.

7.5k 0 15 236 64

#118🍀КРЕСТОВНИК РОУЛИ ПАРВАРИШИ.

✔️Крестовник Роули бу Суккулент ўсимлик хисобланади шу учун суғоришда ҳушёр бўлиш керак.
✔️Крестовник Роули осилиб ўсадиган, ампельный ўсимлик хисобланади.
✔️Осма тувакларда жуда чиройли бўлиб ўсадиган ўсимлик.
✔️Тупроғи тўғри бўлса, суғориш туғри бўлса, ёруғ жойда турса парвариши жуда осон. Кўпайтириш хам осон.

🪴ТУПРОҚ: Тупроғи Суккулентлар учун мос бўлиши керак. Универсал тупроқ ишлатса бўлади, фақат таркибида қўшимча 20% йирик Қум, 10% майда тош ёки пишган ғиштни майдалаб солиш керак. Ёки Суккулентларни махсус тупроғини ишлатиш керак.
🪴ТУВАК: Туваги ўзиги, илдиз хажмига мос бўлиши керак. Асосийси туваги жуда котта бўлмасин.
☀️ЖОЙ: Ёруғлик муҳим. Ёруғ лекин қуёш тушмайдиган жойда туриши керак. Кучсиз қуёшга чидайди. Табиатда ёруғ лекин қуёш тушмайдиган жойларда ўсади.
🌡ХАРОРАТ: Хона харорати +20+30 бўлса зўр. Қишда +10+15 харорат тўғри келади, фақат харорат +5 дан паст бўлмасин.
💦СУҒОРИШ: Сувни меъёрида яхши кўради. Суғоришлар орасида тупроғини тепаси камида 2 см пастга қурисин. Тупроғи хар доим нам турмасин ва жуда хам қуриб қолмасин.
💦НАМЛИК: Хаво намлиги муҳим эмас, қуруқ хавода яхши ўсади.
🌸ГУЛЛАШ: Агар парвариши тўғри бўлса баҳорни охири - ёзни бошида гуллайди. Гуллари кўримсиз.
✂️КЕСИШ: Аслида кесиш шарт эмас. Фақат эски, қуриган барг, шохларини кесса бўлади. Ва шакл бериш учун бемалол кесса бўлади.


⬇️Давоми бор.......

6k 0 19 114 85

✔️🤝🪴Дўстлар энди шу Хона гулларини парвариши хақида батафсил гаплашамиз.

#118
🍀Крестовник Роули.
#119
🍀Молочай Треугольный.
#120
🌸Глоксиния.
#121
🌸Эхмея.
#122
🌸Цимбидиум.

🍀Крестовник Роули ва Молочай Треугольный бу Суккулентлар. Парвариши анча осон.
🌸Глоксиния бу Фиалкани яқин қариндиши. Фиалкага нисбатан парвариши осон ва нархи хам арзон.
🌸Эхмея бу Гузманияни яқин қариндоши, парвариши Гузманияга ўхшаш. Эхмея парвариши қийин эмас.
🌸Цимбидиум бу Орхидея. Парвариши анча қийин.


🍀🌸Бундан олдинги 117 та Хона гулларини парвариши хақида батафсил маълумот ◀️ устига босиб керакли гулни топсангиз бўлади.

6.4k 0 10 96 104

✔️БУНДАЙ ФИКУСНИ ХАВО ОТВОДИ БИЛАН ХАМ ТЎҒИРЛАСА БЎЛАДИ.

©️Хаво отводы - бу ўсимликларни кўпайтиришни бир йўли, русчасига "Воздушный отвод" дейди.
©️Хаво отводы - бу ўсимликларни кесмасдан илдиз оттиришни зўр йўли.
©️Шохидаги ўзингизга қулай бўлган жойидан илдиз чиқариб кейин кесиб олсангиз бўлади. Шунда тепа қисмини хам, пастки қисмини хам 100% сақлаб қолса бўлади.

🪴Шу расмдаги Фикусни 3 та жойидан Хаво отводини қилса бўлади. Шунда 4 та кўчат бўлади.
🪴Ёки тагидаги асосий шохда 1 та отвод қилса камида 2 та кўчат бўлади. Шу айри бошланган жойдан отвод қилиш керак.
🔵Отвод қилгандан кейин ўртача 2 ойда илдиз тайёр бўлади.
🔵Кейин илдиз тагидан кесиб олиб, тепа қисмини экиб қўямиз.
🔵Кесиб олгандан кейин пастки қисми хам янги шохлар чиқариш эҳтимоли котта.

✔️ХАВО ОТВОДИНИ ТЎҒРИ ҚИЛИШНИ АСОСИЙ ҚОИДАЛАРИ.

1️⃣Отвод учун шохда тўғри жойни, ўзимизга қулай жойни танлаб оламиз.
2️⃣Отвод қиладиган жойдаги шохни пўстлоғини айлантириб 1 см шилиб олиб ташлаймиз ёки пўстлоғини чизиқ қилиб кесиб чиқамиз. БУ ЖУДА МУҲИМ.
3️⃣Энг зўри Мох билан Универсал тупрқни 70/30 қилиб, яхшилаб хўллаб шу жойга айлантириб қўймиз.
4️⃣Ва салафан пакет ўраб қўямиз. Салафан пакетни тепа ва пастини яхшилаб бойлаб қўямиз. Яхшилаб, хаво кирмайдиган қилиб бойласа тупроғи қуриб қолмайди ва хар доим нам туради.
5️⃣Ва ўртача 1.5-2 ойда илдиз кўринади. Ичи кўринадиган пакет бўлса жуда қулай, илдиз пайдо бўлишини кўрса бўлади.
6️⃣Илдиз кўрингандан кейин кесиб экиб қўйса бўлади.
7️⃣ФАҚАТ ОТВОД ҚИЛИНГАН ТУПРОҚНИ ОЛИБ ТАШЛАМАНГ, ИЛДИЗНИ ОЧМАНГ. ШУ ТУПРОҚ БИЛАН ЭКИБ ҚЎЙИНГ.


📝 Воздушный отвод хақида алоҳида бир мавзу қиламиз, бу бир хил Хона гулларини ва асосан Ховли ўсимликларини кўпайтиришни зўр йўли.

7.1k 0 48 94 121
12 last posts shown.