Давоми......
🪴😴УЙҚУ ДАВРИ: Қишда уйқу даври бор ва бу муҳим. Уйқу даврида харорат +10+15 бўлиши керак. Нисбатан камроқ суғориш ва ёруғ жой.
🪴
ТУПРОҚ АЛМАШТИРИШ: Ўсимлик кичкина бўлса хар йили баҳорда алмаштириш керак, котта бўлса 2-3 йилда бир алмаштирса етади. Лекин хар йили алмаштириш тавсия этилади.
🪴
ТУВАК АЛМАШТИРИШ: Янги тувак эскисидан озгинча котта бўлиши керак, 2-4 см котта. Янги тувак жуда котта бўлмасин.
🪴
КЎПАЙТИРИШ: Кўпайтириш асосан қаламча (черенка) орқали. Қаламча қилиш жуда осон, сувда хам, тупроқда хам жуда осон.
🪴
ОЗУҚА: Гуллаб турганда Фосфор ва Калийга бой озуқалар бериш керак, бошқа пайт Универсал озуқалар. Хар 10-15 кунда бир берса етади.
🪴
ЗАРАРКУНАНДА ХАШОРАТЛАР: Зараркунанда хашоратлардан асосан Оқ пашша, Шира, Ўргимчак кана, Унсимон қурт ёпишадия Баргларини хар доим текшириб туриш керак.
🪴
ЧИРИШ: Илдиз чиришига мойиллиги бор. Асосан жуда кўп ва ботқоқ қилиб суғоришдан, сув тупроқда туриб қолишидан, тупроқ хар доим жуда хўл туришидан чириши мумкин.
🪴🌺
ФУКСИЯ ПАРВАРИШИ ХАҚИДА БИЛИШ КЕРАК БЎЛГАН АСОСИЙ НАРСАЛАР: 🔸💧Сувни яхши кўради. Албатта суғоришлар орасида тупроқни тепаси номига қурисин. Асосан иссиқ кунларда тупроқ хар доим намроқ турсин, қуриб қолмасин. Совуқроқ кунларда нисбатан камроқ суғориш керак. Иссиқ кунларида обдон ва яхшилаб суғориш керак.
❗️Ва энг асосийси сув юмшоқ, хлорсиз бўлиши керак. Ёмғир суви, фильтр суви, сотиладиган ичимлик суви ишлатинг.
🔸🌤Зўр ва чаман гуллаши учун турадиган жойи ёруғ бўлсин. Ёруғлик жуда муҳим. Лекин устига қуёш тушмасин, куйдиради.
🔸🌡Фуксия иссиқни ёқтирмайди. Харорат +25 дан баланд бўлса инжиқлиги бошланади. +30 дан баланд бўлса сақлаб қолиш жуда қийин.
🔸🏠Фуксия уйни ичини хам ёқтирмайди, ташқарида ўзини яхши хис қилади.
🪴🌺☺️
Фуксия парвариши осон эмас, ўзига яраша инжиқ гул. Бу гулни чиройли лекин вақтинча гул сифатида хаммага маслаҳат бераман.
Тамом.🌺☘
Бундан олдинги 100 та Хона гуллари парвариши хақида батафсил маълумотлар. 👈
Устига босиб ўқиб чиқинг. 🔗
ildiz | Ховли ўсимликлари. 🔗
Яшил барг | ildiz.🛒
ildiz | Market.