КЎНГИЛ


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Books


Сизникидир кўнглим кўчаси...

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Books
Statistics
Posts filter


@ ВАТАН ЖОНАЖОН@

Минг йиллик тарихинг шараф шонга бой.
Илму фан бобида кашф этдинг чирой.
Беруний, Синолар камол топган жой,
Ватан, ягонасан, муқаддас, танҳо.
Тупроғинг бебаҳо,
Халқинг меҳри дарё
Осмонинг мусаффо
Ватан - жонажон.

Алишер назмда бўстон яратди
Улуғбек илмини кўкка қаратди.
Фарзандлар довруғинг, донғинг таратди
Ватан ягонасан, муқаддас, танҳо.
Тупроғинг бебаҳо
Халқинг меҳри дарё
Осмонинг мусаффо
Ватан - жонажон.

Темур соҳибқирон, буюк фарзандинг,
Нодира, Увайсий суюк фарзандинг
Ўғилу қизларинг жон жигарбандинг
Ватан ягонасан, муқаддас танҳо
Тупроғинг бебаҳо
Халқинг меҳри дарё
Осмонинг мусаффо
Ватан жонажон.

Толъеинг ёритди нурли истиқлол
Истиқлол туфайли топдинг бахт иқбол
Заҳриддин дуода, кўрма ҳеч завол
Ватан ягонасан, муқаддас, танҳо
Тупроғинг бебаҳо
Халқинг меҳридарё
Осмонинг мусаффо,
Ватан жонажон.

https://t.me/ijod_qalbi




Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Сиҳат-саломат уйғонган бахтли инсонлар, омон эсонлигингиздан мамнунман. Коинотнинг яратувчиси Мураббийи оламин инояти ила нурафшон тонгни умид ва орзулар билан қаршилаганларга Парвардигорнинг ўзи ёр бўлсин. Яратган ҳаммамизга хайрли кун,ҳаловатли ҳаёт,баракотли ризқ ато қилсин.. Улуғ яратувига ҳамд, жаноби пайғамбаримиз саллоллоҳи алайҳи васалламга саловотлар бўлсин.
Ўзингиз, аҳли оилангиз, дўсту яқинларингиз ва имонингиз саломат бўлиб, Аллоҳнинг паноҳида эзгулик қилишдан чарчаманг ҳамда тўхтаманг,азизларим.
Аллоҳ турли табиий офат, касаллик ва хатарлардан, ҳар хил балолардан ўзи асрасин. Кунингиз хайрли, ризқингиз баракали, умрингиз ҳаловатли, турмушингиз фароғатли бўлсин иншааллоҳ.
Эҳсон, солиҳ амал, дуо ва ибодатлар барчамизни Аллоҳга, унинг дўстлари ва суюкли бандаларига ҳамда жаннатга яқинлаштирсин.
Ниятимиз Тангрининг душманларидан, гуноҳдан ва дўзахдан йироқ бўлишдир. Худонинг қаҳридан, банданинг қарғишидан, шайтоннинг макридан Худо сақласи, ОМИН АЛЛОҲУ АКБАР.
Ассалому алайкум ва роҳматиллоҳи ва баракоту.

https://t.me/ijod_qalbi


@ @ Н А С И Ҳ А Т @ @

ЭЙ,ФАРЗАНД!
КИШИЛАР БИЛАН МОДДИЙ МУНОСАБАТЛАРДА ИНСОФ, ИМОН ВА ҲАЛОЛЛИК БИЛАН,
МАЪНАВИЙ МУНОСАБАТДА ИХЛОС,ДИЁНАТ ВА МЕҲР БИЛАН ИШ КЎР.
АММО ҲАР ИККОВИДА ҲАМ ҲУРМАТ ВА ОҚИБАТНИ УНУТМА!

https://t.me/ijod_qalbi


@ К Е К С А Ч И Н О Р @

Оқшомлари шохларингга қўнар эди ой.
Мени мафтун қилар эди бу гўзал чирой.
Ошиқардим сенла суҳбат қурмоққа ҳар кеч.
Ой кўринса чиқар эдим, канда қилмай ҳеч.
Чунки ойга ўхшар эди мен суйган малак.
Сирларимдан воқиф эди ой, сен ва фалак.
Гоҳо кўксим, гоҳи елкам сенга суярдим.
Ёрни эслаб, мен меҳрингдан ҳузур туярдим.
Мени кечир қадрдоним, ёшлик қилибман.
Ёр исмини ўйиб ёзиб, бағринг тилибман.
Йиллар ўтиб, мен ёнингга бордим атайин.
Бағрим куйди жароҳатинг кўриб, нетайин.
Оҳ, кўксингга ишқим изи ботиб қолибди.
Ёзувларда кўз ёшларинг қотиб қолибди.
Қучай десам қучоғимга сиғмайсан энди.
Сен дардингни ойга айтиб йиғлайсан энди.
Кел бағримни ўйиб номинг ёз кекса чинор.
Узр сўраб турар бугун сендан бир беор.


https://t.me/ijod_qalbi




Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Ассалому алайкум ва роҳматиллоҳи ва баракотуҳ.
Сиз азтзларим учун Аллоҳдан хайрли тонг, файзли кун, баракотли ризқ, тани сиҳатлик, имони саломатлик, саодатли илм, фойдали машғулот, узоқ умр, сермаҳсул фаолият, қайноқ илҳом, фаровон турмуш, чексиз меҳр, эл- юрт ичра ҳурмату қадр тилаб дуодаман.
Парвардигирнинг фазли билан юртимиз тинч ва обод,халқимиз эсону шод бўлсин.
Уйқудан соғ - омон уйғониб,Яратганга шукрона келтириб, бугунги эзгу режалар дастурини тузиш ишқи билан ёниб яшаётган қадрдонларим,фаоллигингиз,ҳалол меҳнатингиз, илмингиз,
меҳрингиз, муҳаббатингиз,
дуоларингиз,ҳамжиҳатлигингиз ва эзгу ниятларингиз ила Ватанимиз ободлигига,тинчлигига,мустаҳкамлигига муносиб ҳисса қўшинг..
Барча хайрли мақсадларингиз амалга ошишида Аллоҳнинг ўзи сизларга мададкор бўлсин.
Оила тебратиш, эл корига яраш,ватан равнақига ҳисса қўшиш,энг асосийси, Яратганни рози қилиш ниятида қилаётган хатти - ҳаракатларингизда омадлар ёр бўлсин.
Ҳаёт тўсиқларини,инжиқликларини мардона қаршилаб,енгиб шижоат, сабр, ибодат, ҳалоллик, меҳнатсеварлик ва кечиримлилик билан яшаётган ҳар бир инсонга Тангрининг ўзи мададкор бўлсин, иншааллоҳ.

https://t.me/ijod_qalbi


@ # К Ў Ч А Д А # @

Кўча тирбанд, шошилар ҳаёт.
Тала тўпдан сиқилар юрак.
Йиқилмоғинг аниқдир, ҳайҳот.
Тирбандда ҳам топмасанг, тиргак.

Тентирайди ҳақиқат сарсон,
Кимдир излар, кўрган бепарво.
Андишани илмсиз нодон
Эрксизлик деб қилар иддао...

Хоҳи кундуз, хоҳи кечада
Тентирайди шарпалар ҳалак.
Ҳамма нарса бордир кўчада
Фақатгина уятдан бўлак...

https://t.me/ijod_qalbi




Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Ассалому алайкум ва роҳматиллоҳи ва баракотуҳ.
Тонгингиз хайрли бўлсин қадрдонларим.
Эй,карами кенг Парвардигирнинг фазли ила соғ - омон уйқудан уйғониб,Яратганга шукрона келтириб, бугунги эзгу режалар дастурини тузиш ишқи билан ёниб яшаётган қадрдонларим..
Барча хайрли мақсадларингиз амалга ошишида Аллоҳнинг ўзи сизларга мададкор бўлсин.
Оила тебратиш, эл корига яраш,ватан равнақига ҳисса қўшиш,энг асосийси, Яратганни рози қилиш ниятида қилаётган хатти - ҳаракатларингизда омадлар ёр бўлсин.
Турмушнинг айрим икир - чикирларига парво қилмасдан шижоат, сабр, ибодат, ҳалоллик, меҳнатсеварлик ва кечиримлилик тамойили асосида олға интилган Сиз азиз биродарларимга Тангрининг марҳаматлари бўлсин.
Барча хайрли амалларингиз ҳаёт саҳифангизнинг гул варағи ва аъмолномангизнинг шоҳ сатри бўлиб ёзилсин , иншааллоҳ.

https://t.me/ijod_qalbi


@ ЖИЗМОНСОЙ ИЛҲОМИ @

Йўлга чиқдим Самарқанд қараб
Сандувочлар мени сўроғлар.
Оппоқ сочу соқолин тараб
Қарши олди донишманд тоғлар.

Талпинаман Сизга дўст- ёрлар,
Орзуларим дилда чайқалиб
Меҳр тўла бағрига чорлар,
Қучоқ очиб "замин сайқали "
.
Даврангизга ошиқдим яна
Ширин дийдор, салом ишқида,
Қалбингиздан излаб бошпана,
Шеър ишқида, калом ишқида.

Ғўрман, машҳур шоир эмасман
Биров билар, билмас ҳойнаҳой,
Бўлак бир зот бергин демасман,
Илҳом жомин тутгин Жизмонсой

Шеър эмасдир балки ёзганим.
Сўзни қўйдим сатрга солиб.
Ютуғим шу, шудир ўзганим
Қайтсам давра дуосин олиб.

https://t.me/ijod_qalbi


ЖИЗМОНСОЙ ДАВРАСИДАН


https://t.me/ijod_qalbi


Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Подишоҳи азал,Ҳолқи кавли макон,Оламрар роббиси инояти ила нурафшон тонгни нек умид ва хуш орзулар қуршовида қаршилаганларга Тангри таолонинг ўзи мададкор бўлсин. Яратган ҳаммамизни хайрли кун,ҳаловатли ҳаёт,баракотли ризқ,танисиҳатлик ва имони саломатликдан бенасиб этмасин. Улуғ яратувига ҳамд, жаноби пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллоллоҳи алайҳи васалламга саловотлар бўлсин. Ўзингиз, аҳли оилангиз, дўсту содиқларингиз омон бўлиб, Аллоҳнинг паноҳида эзгулик қилишдан чарчаманг ҳамда тўхтаманг.
Аллоҳ турли табиий офат, касаллик ва хатарлардан, ҳар хил балолардан ўзи асрасин. Кунингиз хайрли, ризқингиз баракали, умрингиз ҳаловатли, турмушингиз фароғатли,умр давомидаги учрашувларингиз ҳам оқибати бахойр бўлсин иншааллоҳ.
Эҳсон, солиҳ амал, дуо ва ибодатлар барчамизни Аллоҳга, унинг дўстлари ва суюкли бандаларига ҳамда жаннатга яқинлаштирсин.
Ўзининг душманларидан, гуноҳдан ва дўзахдан йироқ қилиб. Худойим қаҳридан, бандасининг қарғишидан, шайтоннинг макридан Аллоҳ сақласин, ОМИН АЛЛОҲУ АКБАР.
Ассалому алайкум ва раҳматиллоҳи ва баракотуҳ.

https://t.me/ijod_qalbi


@ СЕНДАН КЕЧИБ БЎЛМАЙДИ @

Муҳаббатнинг боғига учирдим дил қушимни.
Айро этолмай қолдим, ўнгим билан тушимни.
Қайданам кўриб қолдим, йўқотдим эс ҳушимни.
Ошиқ ҳулласин кийдим, энди ечиб бўлмайди.
Жондан кечмоқлик осон, сендан кечиб бўлмайди.



Чаманда рақсинг кўриб, капалаклар ҳавасда.
Юрак мени тарк этди, турмайман деб қафасда.
Нозик баданинг титрар кириб чиққан нафасда.
Кўраяпман ширин туш, кўзни очиб бўлмайди.
Жондан кечмоқлик осон, сендан кечиб бўлмайди.



Тақдир дегани шудир, шудир балки ёзуғим.
Энди раҳм айлагин, қилма қаҳр, ё зуғум.
Заҳриддинни ром этдинг, гул бадани нозигим.
Капалакдек ҳар гулга асло кўчиб бўлмайди.
Жондан кечмоқлик осон, сендан кечиб бўлмайди.

https://t.me/ijod_qalbi




Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Ассалому алайкум, азиз қадрдонларим.
Хайрли тонг, файзли кун, баракотли ризқ тилайман.
Сиҳат - саломат уйғондингизми.
Жонажон Ватанимизнинг мунаввар ва тинч отаётган тонгларига, ватандошларимизнинг саодатга тўла бошланажак осуда кунларига асло кўз тегмасин. Тоатли ибодат, ҳалол меҳнат, фойдали илм, гўзал мақсадли фаолият йўлида жонажон Халқимизга Аллоҳ ёр бўлсин.
Сарҳадларимиз мустаҳкамлигини таъминлаб,эркимиз ва ҳақ - ҳуқуқларимизни ҳимоя қилиб,келажагимиз фаровонлиги учун ўз хотиржамлигидан кечиб саъй ҳаракат қилиб келаётган юртпарвар - элпарвар инсонлар доимо омон бўлишсин.
Оилараримиз тинч, қалбларимиз хотиржам, яхши кунларимиз бардавом бўлсин, азизларим.

https://t.me/ijod_qalbi


@ # Б Ў Л М А С А # @

Кезмарам ишқ боғини, сайрида жанон бўлмаса.
Бўлсаю жанон, ани кўрмакка имкон бўлмаса.
Эй кўнгул, бул сайридан айт, санга недир муддао,
Кезсаю тан, жисмаро лек ишқи мавлон бўлмаса.

https://t.me/ijod_qalbi


@ # Ҳ А Й Р О Н Л И К # @

Жимгина йиғлайди осмон, тўкилади дардлари.
Қаранг, кимнинг ғамидан кетар кимнинг гардлари.
Тушунмадим ҳаётнинг жумбоқ қилмишларига.
Ахир шуми ҳақиқат айтинг, дунё мардлари.

https://t.me/ijod_qalbi


@ # Қ.И.С.М.А.Т # @

Умид билан отган куртак, япроқ бўлар албатта.
Шамол борки, ҳар япроқда титроқ бўлар албатта.
Энг баландда жилва қилиб, қанча рақс тушмасин,
Хазон келса барг тўкилиб, тупроқ бўлар албатта.


https://t.me/ijod_qalbi


@ # ДЕВОНАНИНГ ЖАВОБИ # @

Сўрдилар даврадан : "Қайси замона,
Ва қай Хон тарихнинг аталур нақши? "
Кулиб туриб жавоб берди девона:.
" Тириклигинг - неъмат, дастурхон яхши ".


https://t.me/ijod_qalbi

20 last posts shown.