* Тафаккур вақти
Бир киши катта шаҳарга борди. Бозорни айланиб юриб, атторлик дўконига кирди. Турли хушбўй ҳидлардан боши айланиб, кўзи тиниб, ҳушидан кетди. Халқ ҳушсиз одамнинг бошида тўпланди. Ким қўлларини уқалар, баъзилари эса ўткир ҳидли нарсаларни юзига сепиб, уни ўзига келтирмоқчи бўларди. Лекин бу киши асло ўзига келмас эди. Чорасиз қолган кишилар бу одам ким ўзи, бу яқин орада қариндошуруғи борми, деб суриштира бошладилар. Лекин бирор киши уни танимас, ҳеч ким “Бу менинг қариндошим”, деб яқинига келмас эди. Оқшом пайти у ердан ўтаётган теричилардан бири ҳушсиз ётган одамни таниди ва уни ўраб олган халққа:
– Зинҳор унинг юзига хушбўй нарсалар сепа кўрманг. Мен унинг хасталиги сирини биламан. Сизлар ундан узоқроқ туринг – мен ҳозир унинг дардига даво бўладиган дорини олиб келаман, – деди ва воқеа жойидан шошилинч узоқлашди.
Бу одам бир харобага кирди ва у ердан бир оз гўнг олиб ортига қайтди. Ҳушсиз ётган одамга ўша гўнгни ҳидлатган эди, воажаб, бу одам кўзини очди. Сал ўтмай ўрнидан туриб, гўнг келтирган киши билан у ердан узоқлашди. Чунки бу одам ҳам теричи эди. Узоқ йиллардан бери бадбўй ҳидлар ичида ишлаб, уларга ўрганиб қолган, аттор дўконидаги хушбўй ҳидлар эса уни ҳушидан ажратган эди...
Жалолиддин РУМИЙ
“Маснавий” шарҳидан
Уланиш учун: https://t.me/ijod_bustoni