Ҳеч қачон сизни тасдиқлаб беришларини кутманг! Ҳаётда ҳеч қачон ҳеч бир инсондан тасдиқ кутманг. Ўзингиз ўзингизни тасдиқлаб беринг. Ҳеч кимдан севги кутманг. Ўзингиз ўзингизни севиб беринг. Бутун дунё сиздан юз ўгириб нафратланган тақдирда ҳам, ҳамма сизни тарк этганда, ташлаб кетган тақдирдаям ўзингиз ўзингизни ташлаб қўйманг. Агар кимдандир кечирим сўраш кераклигини сезганингизда ҳам аввало, ўзингиздан кечирим сўранг. Билинг, биз ёлғизликдан қийналяпмизми, демак, ўзимизсиз қолганмиз. Ҳаётда энг муҳими, ўзимиз, яъни ўзимизнинг ички ҳолатимиз. Аммо мана шу нарса ёдимиздан кўтарилгани учун қийинчиликка кириб қоламиз. Манзура Абдуллаева