- Сашани қаердан танийсиз?
- Ангренга бир дўстимнинг тўйига боргандим, ўша
ерда танишиб қолдик... наша тортаркан...
- Дўстингизнинг оти, фамилияси ким?
- Фарид Ҳабибулин... унинг нима алоқаси бор?
- Яшаш манзили қанақа?
- Ёдимда йўқ, топиб боришим мумкин...
- Телефон рақами қанақа?
Зоир ранги ўчиб кетган телефонини ковлаб, Фариднинг телефон рақамини берди.
- Сашанинг фамилияси, отасининг исми, туғилган йили, яшаш жойи, телефон рақами қанақа? - саволларни қалаштириб ташлади терговчи.
- Никифоров Александр Петрович, туғилган йилини
билмайман, ўттиз беш ёшларда бўлса керак. Ангренда хокимиятнинг ёнидаги қаватли уйда туради. Телефони йўқ... сотиб юборган... Гумондорнинг оғзидан чиққанини ён дафтарига қайд қилиб ўтирган Мухтор гуруҳ раҳбарининг имоси билан
хонадан чиқиб, телефон орқали йигитларига Ангрен
шаҳрига бориб, Сашани тутиб келтириш ҳақида топшириқ берди.
- Эвазига Александрга нима бердингиз? - сўроқни давом эттирди терговчи.
- Унга сўраган пайти пул бериб турилса бас, «дори»ни ўзи топади. Чакиб, хуморидан чиқса, нима десанг бажаради! Бошқа нарса унга қизиқ эмас. Оиласи, бола-чақаси бўлмаса.
- Қотиллик режасини қандай туздинглар?
- Мен унга Аминнинг уй манзилини бердим, қолганини ўзи уддалади. Дўхтир сўққабош экан. Сашаўзини «райгаз»дан деб таништириб, осонликча уйга кириб, «иш»ни бажариб чиқди. Уникида ҳеч қандай муаммо бўлмади. Луқмонни тинчитиш сал қийинроқ бўлди. Мен дорихонани узоқдан кўрсатиб қўйдим. Саша дорихона атрофида одам санжап бўлишини анча пойлаган. Аввал кузатув камераларини ишдан чиқарган, заводда электрик бўлиб ишлагани қўл келган. Кечки соат саккизларда дорихонада ҳеч ким қолмагач, Саша тўғри лабораторияга кириб
борган ва бир ҳамла билан қўққисдан Луқмонга пичоқ
санчган. Шўрлик креслодан туришга ҳам улгурмаган.
Саша ишни битириб, чиқиб кетмоқчи бўлиб турганда
залга кимдир кириб келганини сезган ва ўзини хона четидаги шкафнинг панасига олган. Шу тахлит ўн дақиқалар яшиниб турган. Қўққисдан оёғи шкафнинг ёнида турган ахлат челакка тегиб кетган. Челак ағдарилиб, тарақлаб кетган. Кутилмаганда эшик очилиб, кимдир лабораторияга кириб келган. Дорихоначини кўксига пичоқ санчилган ҳолда кўриб, қўрқиб кетган ва бироз толмовсираб, хонадан чиқиб, қочиб қолган. Саша бироз кутиб, эшик тирқишидан залда ҳеч ким йўқлигига ишонч ҳосил қилгач, дорихонадан чиққан... Аҳмоқ ҳеч нарсага тегма деб тайинлаган бўлсам-да, марҳумнинг телефонини кўтариб чиқибди. Мен телефоннинг ичак-чавоғини чиқариб, анҳорга ташлаб юбордим.
- Саша наркаман бўлса, қандай қилиб, икки кишини
ими-жимида пичоқлаб ташлаган? - сўради терговчи, ёки унга бирортаси ёрамлашдими?
- Саша ёшлигида каратэ билан шуғулланган... одамга яқин келиб, жон жойини нишонга олишга утаси фаранг.
Тез орада изқуварлар Александрни тутиб келишди. У бошида бироз ўжарлик қилиб, кўрсатма беришдан бош тортиб турган бўлса-да, Зоир билан юзлаштиришдан сўнг бўлиб ўтган воқеаларни батафсил гапириб берди, айбини тўла бўйнига олди. Шу куннинг ўзида терговчилар кўплаб тергов ҳаракатларини амалга оширгач, ҳар учала гумондорга айб эълон қилиб, қамоққа олишди. Жиноят ишининг Шарифхўжага тегишли қисми алоҳида иш юритувга ажратилиб, шаҳар прокуратурасига юборилди. Жиноят ишининг Самиғга оид қисми тугатилиб, қамоқдан бўшатилди. Тун ярмидан оққанда уйига қайган Санжарбек елкасидан тоғ ағдарилгандай ўзини руҳан енгил ва тетик ҳис қилди. Муздай куз ҳавоси димоғига урилиб, қалбининг шўх пардаларини чертгандай, юрагини завқу шавққа тўлдиргандай бўлди. Кейинги икки ой ичида илк бора қилаётган ишидан қониқиш, касбидан ғурурланиш туйғусини туйганди. Бу қувонч, бу фахрнинг асл сабаби кимнингдир жинояти фош этилиб, қамалгани
эмас, балки бир бегуноҳ инсоннинг айбсиз экани исботланиб, қамоқдан озод қилингани, адолат тантанаси билан боғлиқ эди...
Тошкент шаҳри, 2020 йил июль-октябръ
ТАМОМ!
@ibratlii_xikoyalar