Дорихонадаги қотиллик - дедиктив қисса
13 - қисм
Муаллиф : Комил Синдаров
Лммо бунинг учун ота-оналарнинг ўзларй бу кйтобни
ўқиган бўлишлари шарт.
- Фахриддин ака, қамоқхона ҳаётига кўникиб қолдин-
гизми? - қандайдир меҳр, ачиниш ҳисси билан сўради
пюгирд.
- Бошга тушганини кўз кўрар экан. Ўрганяпмиз, ўр-
ганмай қаёққа ҳам борардик. Бошида бироз қийин бўл-
ди. Қамоқхонанинг ёзилмаган қоидалари бор. Бу ерда ге-
нерал ҳам, полковник ҳам, сержант ҳам баробар. Келган
пайтим милициядан чиққан бир неча маҳбуслар менга
қарши роса тиш қайрашди. Ишлаб юрган кезларимда
уларни қилган жинояти учун қамаган эканман. «Бизни
қаматгандинг, мана ўзинг ҳам ёнимизга келибсан-ку»,
дея «разбор»га чақиришиб, елкамга катта миқдорда то-
нон пули осиб қўйишди. Мабодо пулни белгиланган муд-
датда тўламасам, ўлдириш билан таҳдид қилишди.
- Вой, бемазалар-эй! Устоз, нега назоратчиларга ёки
муассаса бошлиғига айтмадингиз? Салим Ашурович ҳам-
масини жойини солиб кўйган бўларди.
- Мен ҳам олдин сиздай фикр юритардим. Айтдим-ку
бу ернинг қоидалари бошқача... Арз қилиш - чақимчи-
лик энг оғир «гуноҳ», ундайларга кун беришмайди.
- Кейин нима қилдингиз, товон тўлашга рози бўлдин-
гизми? - таажжубдан Санжарбекнинг кўзлари катта-кат-
та бўлиб кетди.
- Йўғ-э, яхшилар ҳамма ерда бўларкан. Яхшилик қил,
дарёга ташла, балиқ билар, балиқ билмаса, Холиқ билар,
деган гап ҳақ экан. Туманда ишлаб юрган пайтимда бир
майорнинг ўғлини туҳматдан асраб қолиб, қамоқдан
чиқариб юборгандим. Кейинчалик мен тумандан ишдан
кетгач, майорга тиш қайраганлар уни ўзини «қармоққа
илинтиришибди». У анча йиллардан бери зонада «ўтиргани» учун «авторитет»га айланган экан. Мени таниб
қолиб, жонимга оро кирди. Бояги муштумзўрларни ол-
димга яқинлашмайдиган қилди.
- Хайрият-эй! Яхшилар бор бўлсин оламда! - Санжар-
бек ўпкасини босиб олди, - ҳозир муаммо йўқми?
- Йўқ, ҳозир ҳаммаси жойида.
- Устоз, янги ҳунар ўрганибсиз, муборак бўлсин! -
Санжарбек қимматли фурсатлар ўтиб бораётганини ҳис
қилиб, гапни бошқа ёққа бурди.
- Назира айтдими? Тўқишни ўрганиб олдим, - деди
устоз беғубор жилмайиб. - Йигитга қирқ ҳунар ҳам оз
дегандай...
- Ҳа, янгамдан эшитдим, Давронжон билан Достон-
бекларга тўқиб берибсиз, - Санжарбекнинг томоғига бир
нарса тиқилгандай бўлди, ўпкаси тўлиб, кўзларига ёш
энди. Буни сездирмаслик учун кўзларини яшириб,- бизни-
киларга ҳам тўқиб берсангиз... хурсанд бўлишарди, - деди.
- Бошлаб қўйганман... албатта... болажонларга ҳам
тўқиб бераман, бу сафар улгурмадим. Назирадан бериб
юбораман, - деди устоз болаларча хурсанд бўлиб.
Йигитлар бир муддат дилдан суҳбатлашиб ўтирдилар.
Сўнг бир-бирига дунёнинг бор омонлигу яхшиликларини
тилаб, кўнгиллари алланечек аҳволда хайрлашдилар.
Санжарбек хонадан чиқиб кетар экан Фахриддин ор-
тига ўгирилиб, шогирдига илтижоли термулди:
- Бир муддат келмай турсангиз... тағин йўқ жойдан
гап-сўзга қолиб ўтирманг! «Искович ит»лар ҳар ерда бор.
- Устоз... нимага ахир?.. - шундоқ ҳам ғам-ғуссага тў-
либ турган шогирднинг хўрлиги келиб кетди. - Э, қуриб
кетсин, олса ишини олади-да! Ўзим ҳам ишлайман, деб
кўзим учиб тургани йўқ, қўлим ишдан совуб кетган.
- Санжарбек... илтимос... айтганимни қилинг! Бир оз
ўтиб, уларнинг ёдидан чиқаман. Кейин бемалол учраша-
верамиз! Аммо ишдан бўшашни хаёлингизга ҳам келтир-
манг! Жангсиз таслим бўлиш сиз билан бизга ярашиқлик
иш эмас. Кураш ҳали олдинда! Мени жангда мағлуб бўлди,
тамом бўлди, деб ўйлаётган бўлсангиз, хато қиласиз! Худо
хоҳласа, ғалаба нашидасини биргаликда тотамиз! - деди
Фахриддин қатъият билан вағоз юриб, кўздан ғойиб бўлди.
Санжарбек то Тошкентга келгунча кўз ёшларини тиёлмади. Хўрлиги келди. Шундай беназир, улуғ одамнинг шунақа аянчли ҳолга тушиб ўтирганини ҳазм қилолмай
ич-ичидан эзилиб йиғлади. Инсон қадри учун йиғлади.
Мхшилар хор-у, ёмонлар от устида эканидан, адолат йўқ-