Қизиқарли жумбоқ... Балки савдо айланмасини яшириб
кўрсатишаётгандир, аслида савдоси анчагина каттадир
ёки гап мижозлардамикан?
- Унақага ҳам ўхшамайди, дорихонанинг мижозлари,
асосан, нейрохирургия шифохонаси даъволанувчилари
ҳисобланади...
- Ана, кўрдингизми? «Сир»нинг бир томони шифохо-
нага бориб тақалиши эҳтимолдан холи эмас.
- Раҳмат устоз, сизниям бошингизни қотириб ташла-
дим. Нима қилайлик, сизнинг шунақа оригинал фикрла-
шингиз бизларда етишмай турибди-да! - деди Санжарбек
мамнун жилмайиб.-Устоз, сизга китоблар олиб келгандим.
- Ростданми, қанақа китобларни олдингиз?
- «Ўтган кунлар», «Меҳробдан чаён», «Юлдузлитунлар»...
- Уларни ўқиганман-ку!
- Тўғри,.ёшликда бу китобларни воқеалар ортидан
қувиб ўқиганмиз, - Санжарбек бир пайтлар устозидан
эшитган жумлаларни унинг ўзига қайтарди.- Энди улар-
нинг мазмун-моҳиятига, гўзал ибораларига, сўз санъа-
тига ошна бўлган ҳолда ўқийсиз.
- Шунақами?
Беғубор кулги кўтарилди.
- Яхши қилибсиз, бу китобларни ҳар ўқиганда ўзгача
маънавий озуқа, бир олам ҳикмат оласан киши. Отабек-
дан ёнидаги киши кимлигини сўраганда «хизматкорим»
деб мўйсафиднинг кўнглини оғритгиси келмай сал
нари кетгандан сўнг секингина «хизматкоримиз» деб
Ҳасаналини таништирган саҳнаси ёдингиздами? Холбу-
ки, Отабек олий мартабали бек бўлган, унга хизматкор
бўлиш ҳам шарафли ҳисобланган.
- Ана маданияту ана камтарлик, одамийлик. Мен «Ўт-
ган кунлар»ни ўқиганимда тилимизнинг бойлигига, гў-
зал ва нафислигига, одамлар орасида муаомила мадани-
ятининг юксаклигига қойил қоламан. Ҳозир кўча-кўйда
ёшларнинг сўзлашиб турганини кўриб, ёқамни ушлай-
ман. Яқинда метрога тушгандим. Ёнимда аллам-бало
кийиниб олган икки ўспириннинг гапи қулоғимга ча-
линди: улардан бири «Нима, ўрто сан мани лох қивотсан-
ми? Поняткаси йўқ, девотсанми?» деса, иккинчиси «Ўрто
ман сани хот раз кидат қиламанми? Мани анави тряп-
каларингга ўхшатма, ман мужикман... жалаб... ойимдан
олсам, қайтариб бераман ўша соққангни!» дейди. Ана
тилимизнинг аҳволи, ана сўзлашув маданияти! Наҳот-
ки бир аср ичида она тилимиз шунчалик қашшоқлашиб,
шунчалик қўполлашиб кетган бўлса? Ёшларимиз бунақа
тутруқсиз, бемаъни сўзларни қаерда олмоқда? Бунақа
сўзлашув маданияти қаердан кириб келмоқда... Шундай
пайтларда «Ўтган кунлар»га «тушиб қолгим» келади.
- Ёзувчи бўлиб кетинг-э, - деди Фахриддин шогирд-
нинг елкасига қоқиб, - афсуски, мозийга қайтишнинг
иложи йўқ. Ёшларга «Ўтган кунлар»ни ўқитиш лозим.
Давоми бор
@ibratlii_xikoyalar