ни судраб қатнашдан, оғайним эса турфа баҳоналар би-
лан мени алдаб-сулдаб, тинчлантиришдан, авраб-алқаб
умидлантиришдан чарчамади. Қуриб кетсин! Йил алма-
шиб, январь ҳам адоғига етди. Қўшимча қабулдан эса да-
рак бўлмади. Мен бир-иккита тушунадиган одамлардан
сўраб-суриштирдим. Улар биринчи «сместр» тугади, энди
ҳеч қандай қўшимча қабул бўлмайди, дейишди. Луқмонга
айтсам, шу пайтгача «Ўғлинг шу йил талаба бўлади», деб
юрган одам кўзини лўқ қилиб: «Нима ўқиш қочиб кет-
яптими, бу йил бўлмаса, келаси йил бўлар!» деса бўлади-
ми? «Унда бор-будимни сотиб, қулоғимгача қарзга ботиб,
оиламни, укаларимнинг оиласини азобга қўйиб нима қи-
либ аҳмоқ бўлиб юрибман!» дея бақириб кетдим. Луқмон
менинг важоҳатимни кўриб яна тулкиликка ўтди. «Ўртоқ,
бунақа бўлишини қаердан билай, мен ҳдм «окахон»лар-
нинг гапига ишониб қолдим. Қўй хафа бўлма, икки-уч ой-
дан сўнг ўқишга қабул бошланади, ўғлингни биринчилар
қаторида ўтказамиз», деди безрайиб. «Оғайни, ростини
айтсам, одам-подам эмас экансан, пулни қайтар!» дедим
ҳафсалам пир бўлиб. Луқмон эса «Бўлди, «окахон»лар-
дан олган заҳоти сенга қўнғироқ қиламан, олиб кетасан»,
деди елкамга қўлини қўйиб. Бир ҳдфта кутдим, қўнғироқ
бўлмади. Ўзим телефон қилдим. «Окахон» хизмат сафари-
га кетганди, келиши билан ҳал қиламан», деб мени тинчлантирди. Шу тариқа тағин икки-уч ой ўтиб кетди. Мен бўзчининг мокисидай қатнашдан, Луқмон эса баҳоналар тўқишдан чарчамади.Бақириб-чақирсам «Нима, сен шунча пулни еб кетади, деб ўйлаяпсанми?» дея зарда қиладиган, яхши гапирсам ёқдаман, бу ёқдаман, ҳали у, ҳали бу, деб ўзини олиб қочадиган бўлиб қолди. Сабр-бардошим тугаб, бир-икки марта ғиппа бўғзидан олиб ҳам кўрдим. «Эртага пул қўлингда бўлади», деб қасам ичиб қутилиб қолди.
Давоми бор
@ibratlii_xikoyalar