мактабга фаррош бўлиб ишга кирди. Ука-сингилларим ёш
бўлгани сабабли мен ишлашга мажбур бўлдим. Ўқишла-
рим ҳам ўлда-жўлда қолиб кетди. Кўчамизнинг бошидаги
новвойга шогирд тушдим, нон ёпдим, кўчама-кўча изғиб,
нон сотдим... Ҳали мени - тўнғичини уйлантиришга ҳдм
улгурмай онам шўрлик ҳам бандаликни бажо келтирди...
Катта рўзғор менга қолди. Саккизинчи синфгача аъло
баҳоларга ўқигандим. Орзуларим бисёр эди. Мактабни
тамомлаб институтга ўқишга кирмоқчи, олим бўлмоқчи
эдим. Ҳаммаси саробга айланди... Умримнинг кўп қисми
ҳам ота, ҳдм она ўрнида ука-сингилларимни оёққа турғи-
зиш, уйлантириш, турмушга беришга кетди. Сал улғай-
гач, укаларим ёнимга киришди. Топганимиз қора қозонга
зўрға етарди. Шу сабабли на укаларимни, на синГилла-
римни ўқитиш имкони бўлди. Биласизми, мен қашшоқлик
билимсизликнинг ҳосиласи, деб ҳисоблайман. Илмсиз ки-
шини сўқирга ўхшатаман. Умр бўйи адашиб, борар манзи-
лини тополмай юраверади. Бобом саводсиз бўлган, отам
ўқимаган, мен ва укаларим ҳдм таассуфки, ўқий олмадик.
Оқибати маълум, бир умр қўл учида кун кўришга маҳкум
бўлдик. Шу ёқимсиз анъанани бузишга ҳаракат қилдим.
Бўлмади. Шароит тўғри келмади. Қўл калталик қилди.
Бундай бахт укаларимга ҳам насиб қилмади. Ягона умид
фарзандларимдан эди.
Айбланувчи бироз жимиб қолди. Сўнг фикрларини
жамлаб олди, шекилли, «гапираверайми?» дегандай тер-
говчига тикилди.
- Мархдмат, гапираверинг, эшитяпман, - деди терговчи.
- Йигирма саккиз ёшда уйланиш насиб қилди. Аллоҳ
икки қиз, кетидан икки ўғил берди. Қизлар мактабни би-
тиргач, амал-тақал қилиб узатиб юбордик. Бор умидим тўнғич ўғилим Собирдан эди. мактабда аъло баҳоларга
ўқирди. Бундан ташқари, уч йил пулли қўшимча дарслар-
га қатнади. Унинг ота-боболаридан мерос келаётган илм-
сизлик, қашшоқлик занжирини узишига, авлодимизни
илмнинг нурли чўққиларига олиб чиқишига, сулоламиз-
ни камбағаллик сиртмоғидан озод этишига ишонардим...
Кимдир бу ишни қилиши лозим эди-ку! Лекин камбағал-
ни эшакнинг устида ҳам ит қопади, деганлари рост экан.
Собиржон қаторасига икки йил тиббиёт академиясига
ўқишга топшириб, кира олмади. Тест деганлари ҳдм аҳ-
моқона нарса экан. Биринчи йил тўрт балл, иккинчи йил
уч балл етмай қолди. Бошида бола яхши тайёргарлик кўр-
маган экан-да, деган ўйга бориб, унчалик аҳдмият берма-
дим, бу йил бўлмаса, келаси йил яхшилаб тайёргарлик
кўриб, ўқишга киришига умид қилдим. Кейинчалик Со-
бирнинг мактабни зўрға «уч»га битирган икки бойвачча
синфдоши айнан шу тиббиёт академиясига ўқишга кириб
кетганини эшитиб, хунобим ошди, ўз-ўзимдан хафа бўлиб
кетдим. Буқандай адолатсизлик! Билимлиўқишга кирол-
маса! Талабалар сафи илмсиз, аммо пулдор йигит-қизлар
билан тўлдирилса! Келажакда инсонлар ҳаётини кимлар-
га ишониб топширамиз! Алам устида мен ҳам «танка» қи-
дира бошладим. Шу баҳонада Луқмоннинг олдига бориб
қолгандим. Бу томонда ишлар чаппа айланиб кетди... Қош
қўяман деб, кўз чиқариб ўтирибмиз.
Самиғ «Қолган гаплар сизларга аён» дегандай жимиб
қолди.
-Давом этинг, давом этинг! - терговчи ҳаммасини ўз қу-
лоғи билан эшитиш учун ҳамсуҳбатини гапиришга ундади.
- Одам қуриб кетгандай ўртоғим, деб дардимни Луқ-
монга айтибман, - Самиғ терговчи узатган сувдан то-
моғини ҳўллаб, гап бошлади. - Марҳумлар ҳақида ёмон
гапириш гуноҳ бўлсаям айтмасам бўлмайди, ўртоғим
аллақачон одамгарчиликдан чиқиб кетганини билма-
ган эканман. Бошида роса устимдан кулди. «Пул бер-
масанг болангни қора кўзига қараб ўқишга олишади-
ми?» дея мени зиқналикда айблади. «Олдинроқ мени топганингда, ҳозир боланг иккинчи «курс»ни битирган
бўларди», деб ичимни куйдирди. Гап сўнгида «Майли,
ҳечдан кўра кеч, бу йил ўғлинг биринчйлар қаторида
ўқишга киради», деб қўйнимни пуч ёнғоққа тўлдирди.
«Жон ўртоқ, гаплаш, уйимни сотсам ҳам пулини қилиб
бераман», дедим қувончдан юрагим ёрилиб. «Бошқалар-