📚 Ibratli Hikoyalar 📚


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Quotes


Хаётий ва Ибратли ҳикоялар... Хикматлар хазинаси...
Инсон такдирини аччик синовлари...

Hamkorlik va reklama uchun 👇👇
@Bronzam
.
.
.
.
.
.

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Quotes
Statistics
Posts filter


Ибрат бекати

Аввалдан айтиб қўйиш лозим — бунда ўзимни заррача мақташ ниятим йўқ. Ўшанда нимаики бўлган бўлса, Аллоҳнинг изни биландир.

Бу ҳикоя бундан 11 йил муқаддам, хорижий давлатлардан бирига қилинган сафар чоғида бўлган эди. Дунёнинг 18 та давлатидан тил ўрганиш курси амалиётини ўташ учун келган 120 чоғли талаба ичида эстониялик икки қиз ҳам бор эди. Уларнинг китобхонлиги, айниқса, кўнгилочар дастурлар чоғида ўзларини четга олиб туриши, ҳар бир нарса-ҳодисага ажиб ҳайрат билан боқишлари эътиборимни тортди. Бир оқшом дискотека ва чўмилишдан бош тортган уч-тўрт киши бир стол атрофида ўтириб қолдик ва яқиндан танишдик. Бири Алиса, иккинчиси Кадри экан. Шарқшунослик факултетида ўқишаркан. Суҳбатимиз шарқ алломалари асарларига тақалганда Алиса сўраб қолди:

— Нега “Лайли ва Мажнун”, “Фарҳод ва Ширин” каби асарларда ошиқ-маъшуқлар висолга етмайди? Барчасида бир хиллик… Ахир ҳаётда ҳадеб бундай бўлавермайди-ку…

Мен уларга мажозий ишқ, тасаввуф ҳақида билганларимни айтдим. Бунда биру бор бўлган Аллоҳга интилиш борлигини англатдим. Қизиғи, улар ҳали Ислом ҳақида тасаввурга эгамас экан. Гап айланиб динларга тақалди. Шунда улардан сўрадим:

— Сизларнинг динингиз нима?

Улар елка қисишди.

— Ибодат қиласизларми?

— Ҳа, тупроққа сиғинамиз, — дейишди.

— Нега? — дедим беихтиёр.

— Чунки у бизга ризқ беради. Ундан турли ноз-неъмат униб чиқади.

— Лекин сизу-биз унинг юзига оёқ қўямиз-ку?

— Аҳлату чиқиндилар ҳам унинг бағрига тўкилади… — Ёнимдаги қримлик дўстим ҳам мулойим табассум ила қўшимча қилди.

Уларнинг юзи қизарди. Бири баҳсга киришди. Лекин мен ётиғи билан ерни хоҳлаганча “таҳқирласа” бўлишини, қўл билан ушлаш, оёқ билан тепиш, қўполроқ айтганда устига бавл қилиш ҳам мумкин бўлган нарса ҳеч қачон Худо бўлолмаслигини айтдим. Улар хайрлашмай туриб кетишди.

Орадан уч кун ўтгач, Алиса бир аҳволда ёнимга келди. Кўзлари киртайган, ранги сўниққан. Паришон бир вазиятда саломни ҳам унутиб савол берди:

— Борди-ю, ер Худомас экан, унда ким?

— Аллоҳ!

— У қаерда?

— Ҳамма жойда.

— Нега энди Қуёш, Ой ёки кўриниб турган бошқа бир жисм эмас, кўринмас бир нарсани айтаяпсан?

— Уни кўриш, ушлаш мумкин бўлганида Илоҳ бўлолмасди…

— Кўрмай туриб ишониб бўлмайди-ку, ахир…

Унинг изтиробини ҳис қилардим. Сал нарида шериги ҳам мўлтираб турган экан. Иккисини ўриндиққа таклиф этдим ва саволлар бердим.

— Хўш, жисмингиз кўринади-ю, руҳингиз-чи? Дарахтни тебратаётган шамолни айнан кўриб турибсизми? Кислородни-чи?… Кўрмай туриб ҳам борлигига барчамиз шоҳидлик берадиган қанча яратиқ бор ахир…

Ҳар иккиси ҳам ўйга толди. Яна хайрни насия қилиб, ўз тилида ўзаро гаплашиб кетиб қолишди. Сафаримиз якунига етай деганда улар яна йўлимни кесиб чиқишди. Биринчи бўлиб Алиса гап бошлади:

— Мусулмон бўлмоқчиман! Дугонам яна бир карра ўйлаб кўради. Хўш, динингнинг шартлари қандай? Қийин эмасми? Уни қайси китобдан ўргансам бўлади?…

Кўзларимдан ёш чиқиб кетди.

— Субҳоналлоҳ! — дедим.

— Бу нима деганинг? — тушунолмай сўради Алиса.

Ўзимни қўлга олиб, Яратганга шукр айтиб, дўстимнинг саволларига жавоб бердим. У эса қолган вақтда фақат китоб дўконларига кириб, турли тиллардаги Қуръони каримни йиғишга тутинди….

Учоққа чиқиш олдидан ҳар иккиси ўз совғасини берди. Мен ҳам уларга шарқ алломаларининг сара асарларидан ҳадя қилдим…

Орадан анча вақт ўтиб, Алисадан мактуб олдим. У бир мусулмон йигитга турмушга чиқибди. Фарзандларига ҳам Аллоҳни танитаётган экан…

Абдулатиф Абдуллаев.


➕TИЙИҚСИЗ НАФС ҚУЛИГА АЙЛАНГАН ГЎРКОВ ҚЎЛИДА ҲЎРЛАНГАН ҚИЗ НОЛАСИ....

.......Шундай бўлиши мумкинми? — деб сўради у қоровулдан. Гўрковни топиб келишди. Қабрни қазишса… қиз йўқ эди. Жиноят қидирув бўлими ходимлари етиб келганидан сўнг эса ҳаммаси ойдинлашди. Марҳуманинг танаси гўрковнинг омборхонасидан, эски ваннанинг ичидан топилди. На одам ва на ҳайвон бўлмиш гўрков марҳума тупроққа қўйилган куниёқ қазиб олиб, иссиқ сувга солиб қўйган ва ҳар тун…....😱😳


📝НОШУКУР АЁЛНИНГ НИЯТИ

Тўрт нафар қизим бор, бир-биридан ширин, ақлли, зукко қизалоқлар онасиман. Улардан нолишга ҳаққим йўқ. Лекин тан оламан, ҳеч бир қизим туғилганда хурсанд бўлмаганман, “яна қизми, нега яна қиз туғилди?”, деб ҳўнграб йиғлаганларим ёдимда. Ўғил туғиб, керилиб ётган ҳамхоналаримга ҳам ҳавас, ҳам ҳасад билан қараганларим эсимда. “Нега улар ўғил туғишади, менинг эса бу борада омадим чопмай, мудом қиз туғавераман, улардан қандай кам жойим бор, нега Аллоҳ менга нисбатан бунақа ноҳақлик қилаверади?”, деб ўйлардим. Аслида, эрим бирон марта менга ортиқча гап айтмаган, нега қиз туғдинг, деб таъна ҳам қилмаган. Еганимиз олдимизда, емаганимиз кетимизда, бирон нимага зориқтирмаган, қизларимга яхши қарар, яхши кийинтирар, уларга меҳр берарди. Ҳамма гап менда эди, қизларимга қараб туриб, фақат Худога нола қилардим: ”эй, Худо менгаям ўғил бер, майли, у бирон нуқсони билан туғилсин, майли, унинг бирон ери кам бўлсин, ногирон бўлсаям майли, фақат ўғил бола бўлса, бас”, дердим. Ҳозир бу айтган гапларимдан нечоғлик пушаймонлигимни билсангиз эди. Ўшанда бу гапларнинг моҳиятини англамаган бўлсам керак, шунчаки тил учида айтиб қўйганман, азбаройи ўғиллик бўлишни қаттиқ хоҳлаганимдан оғзимдан чиқаётган сўзларга эътибор бермаганман, мен қиз эмас, ўғиллик бўлишни жуда истаганимдан, шундай деганман. Лекин ният қилдингми, уни бутун қилиш кераклигини ўйламабман. Бу гапнинг амалга ошиши мумкинлигига ишонмабман.
Ўз вақтида аёллар кўригига чиқдим, мени ҳисобга олишди, бир қатор таҳлиллар топширдим. Шифокорим скрининг марказига жўнатганда, нималарнидир баҳона қилиб, бормадим, у ерга наша чекадиганлар, спиртли ичимликлар ичадиганлар бораверсин, эрим ҳам ичмаса, чекмаса, биздан ногирон бола туғилармиди, деб ўйлаганман. “Буям қиз бўлса керак, нима бўлса, бўлди, энди буёғи пешонамдан, кўрикдан ҳам ўтмайман, қиз бўлса, бошқа туғмайман”, деб ўзимга ўзим ваъда бердим. Лекин юрагимда яна умид уйғонди, Яратган нолаларимни эшитган бўлса керак, кўз ёшларимга раҳм қилиб, менга ўғил ато этар, деган ўйдан йироқ эмасдим.
Хуллас, тезда тўққиз ой ҳам ўтиб, бола туғиладиган вақт келди. “Ўғил” деган хитобни эшитишим билан, ўзимда йўқ хурсанд бўлиб бақириб юбордим. Шунақаям хурсанд бўлганманки, буни сўз билан ифодалаб бера олмайман. Неча йиллик орзуим ниҳоят ушалди, мен ўғиллик бўлдим.
Чақалоқни дабдаба билан туғруқхонадан олиб чиқдик, ҳамма бахтиёр, ҳамма хурсанд.
Бола икки ойлик бўлгунига қадар ҳеч бир ўзгариш сезганимиз йўқ. Уни илк текширувга олиб чиққанимда, шифокор ўз шубҳаларини айтди, текширувга жўнатди.
Эҳ, болам туғма фалаж бўлиб' туғилган экан, уни кўрсатмаган дўхтирларимиз, олиб бормаган табибу, шифохоналаримиз қолмади, ҳамма тузатамиз, қўлдан келганча ҳаракат қиламиз, дейди-ю, бирон бир ўзгариш сезилмайди. Шу тариқа ўғлимиз катта бўла бошлади. У билан бирга ташвишларимиз ортди, югур-югурларимиз кўпайди.
Унга ногиронлар аравачасини олиб бериб, уззукун дам қизларим, дам мен парваришлаймиз, чунки унга мудом эътибор керак...
Ўғиллик бўлишни орзу қилгандим, Аллоҳ менга ўғил берди, лекин ўзим истагандек, кам-кўсти, кемтиги билан берди. Ўз ниятимга ярашасини олдим, энди дардимни кимгаям айтардим. Мен ўз бахтсизлигимни ўзим сўраб олдим.


Яратган бизга фарзанд ато этади, бироқ унинг жинсини сиз ёки биз режалаштиролмаймиз, ҳатто у соғлом туғиладими-йўқми, буниям билиш мушкул масала. Атрофга назар ташлаб, буткул соппа-соғ одамлар ҳам ногирон, бирон жойи кемтик фарзандлар кўришганининг гувоҳи бўлганмиз . Бунга балки қандайдир сабабларни рўкач қилиб кўрсатиш мумкиндир (масалан, яқин қариндошлар орасидаги никоҳ, тамаки чекиш, спиртли ичимликлар ичиш ва бошқалар), бироқ бу аёл мисолида буларнинг ҳеч бирини кўрсата олмайман. Шунчаки бошидан ниятни нотўғри қилди, бутун сўраш ўрнига кемтик сўради , Яратган ҳам сўраганини берди, нияти амалга ошди...
Ниятни яхши қилайлик.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🛍 Telegramda tan olingan yagona eng arzon Ippodrom va O'rikzor bozorining onlayn magazini

🛍Barcha turdagi mahsulotlar bizda

🛍Har bir harid uchun yoqimli sovg'alar

🛍Sifatni qadrlaydiganlar uchun eng to'g'ri manzil

🛍
#Aldov yo'q #Kargo yo'q #peredoplata yo'q #Zakaz kutish yo'q, hammasi #nalichi da🤗

👇👇 O'zingiz ko'ring 👇👇


НОШУКУР

Танишим ночорлигидан шикоят қилди, "қийналяпман, мен ҳам яхши яшагим келади, фарзандларимга фалон-фалон нарсаларни олиб бергим, фалон-фалон кийимларни кийинтиргим келади" дейди. Бу шикоят қилиши биринчи марта эмасди. Ҳар сафар тасалли берардим. Бу сафар қаттиқроқ гапирдим:
– Уйингиз борми?
– Ҳа бор.
– Кимники?
– Ўзимники.
– Ижара эмасми? Ой охирида пул тўла деб ҳеч ким келмаяптими?
– Йўқ.
– Машина кимники?
– Ўзимники.
– Оила борми?
– Ҳа бор, биласизку тақсир.
– Фарзандлар-чи, улар ҳам ўзингизникими?
– Ҳа (шу ерга келганда нега сўраяпганимни тушунди).
– Берган Зот олиб қўйишга қодир эмасми?
– Гапингиз тўғрику-я, лекин сиз барибир тушунмадингиз. Ана, одамлар бекаму-кўст яшаяпти-ку...
– Шукр қилсангизчи! Уйингиз бор, учта соппа-соғ, бир-биридан ширин фарзандингиз бор. Алҳамдулиллаҳ десангизчи!?
– "Э-э-э..." – деди-да, қўлини силтаб кетиб қолди.

Орадан кўп ўтмади. Мен сафарга чиқиб келдим. Тасодиф ўша ака билан кўришиб қолдим. Жудаям абгор аҳволда эди. Аёлини ишга кирганини, қўлига пул тушиб эрини назарига илмай қўйганини, ўғли отасига "сиз бизга нима қилиб бериб қўйдингиз ўзи?" дейишгача борганини, оралари қил учида турганини айтиб қолди. "Машина нима бўлди?" дедим. Аллақачон сотилиб кетибди...
Орадан олти ойча ўтганда эшитдим-ки, ажрашибди, оиласи кўчиб кетибди, ўғли "ҳеч нарсада ҳаққингиз йўқ" деб уйдаги ҳамма нарсани олиб кетибди. Хабар олгани бордим.
Аҳвол жуда ачинарли. "Ака, уй қолибди-ку ҳеч бўлмаса, шукр қилинг" дедим. "Йўқ, уй ҳам қолмайди шекилли, укам билан синглим отамиздан қолган ҳовлида ҳаққимиз бор деб тинчитмаяпти" деди...
Охир оқибат уй ҳам кетти дейишди. Яна ҳовлисига бордим, уйдан жиянлари чиқишди, амакисининг аҳволи ёмонлигини, касалхонага тушиб қолганини, энди бу ховлида яшамаслигини айтди...

Аллоҳ Таъоло жалла саноҳу бандаларига хитобан:
لَئِن شَكَرْتُمْ لَأَزِيدَنَّكُمْ ۖ وَلَئِن كَفَرْتُمْ إِنَّ عَذَابِي لَشَدِيدٌ
"Агар сизлар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз зиёда қиламан, ва агар (берган неъматларимга кўз юмиб) куфрона келтирсангиз, қаттиқ азобларим бор"
деган оятининг натижасини гувоҳи бўлиб тургандим...
Аллоҳ Таъоло ҳамма нарсасини олди. Ҳатто омонатини ҳам...


#ДИҚҚАТ #МУҲИМ

😱 УЙИНГИЗДАГИ АТИГИ 1 ДОНА МАҲСУЛОТДАН ТАЙЁРЛАНАДИГАН ИЧИМЛИК ОРҚАЛИ СИЗ, МИОМА, КИСТА, БАЧАДОН ЯЛЛИҒЛАНИШИ ВА ҲИДЛАНИШЛАР БАРЧАСИГА ДАВО ТОПАСИЗ !!!


‼️ Гинекологлар биздан бу сирли рецептни ҳалигача яшириб келишмокда!

☝️ Бу рецептни ҳар бир аёл-қиз, айниқса ҳомиладорликни режа қилаётган аёллар билишлари шарт!
Бу маҳсулот....
батафсил ўқиш...


Тасодифми, ниятнинг софлигими, ё оналар дуоси...

Ўтган асрнинг 80 -йиллар охири. Кўпгина ўзбек йигитлари Афғонистонга - уруш ўчоғига жўнатилади. Улар орасида Абдулазиз Фаттоххонов исмли йигит ҳам бўлиб, 18 яшар бу йигитнинг кўзлари ёниб турарди...

Тоғлар орасидан ўтган сўқмоқ йўлдан ҳарбий калонна ўтиб келаётган эди. Тўсатдан душман ҳужум бошлади. Пухта тузилган режа бўйича калоннанинг энг бошида ва энг сўнгида келаётган машиналар ўққа тутилди. Табиийки, қолган ҳарбий уловлар қуршовда қолиб кетди. Шу пайт карвонда сарбон бўлиб кетаётган машина эгаси Абдулазиз ўқ ёмғирлари остида машинани жарлик томонга бурди. Бу-муқаррар ҳалокат эди. Бу ҳаракати билан орқадаги уловлар карвонига йўл очиб берди-ю, ўзи афғонларга асир тушиб қолди...

Шу йили афғонларнинг илмли, обрўли, улар учун ўта қийматли бўлган инсонларидан бири ҳам руслар қўлига асир тушиб қолади. Русларнинг эса моҳир учувчиларидан бири ҳам афғонлар қўлида эди. Афғонистон томон музокара олиб бориб, ўзлари учун қимматли бўлган инсонни ҳарбий учувчига алмаштиришга кўндирадилар. Асирлар алмашиб, ўз юртига қайтадиган бўлади.

Суриштириб, излаб бир ой деганда афғонистонликлар сўраган йигитнинг дараги чиқади ва уни Ватанига топшириш , ўрнига рус ҳарбий учувчисини олиб келиш учун келган музокарачиларга душман томон учувчи тўсатдан йўқ бўлиб қолганлиги хабарини берадилар. Ўрнига эса исталган асирни танлашни таклиф қиладилар. Ноилож қолган руслар Абдулазиз Фаттоххоновни олиб қайтадилар...

Юрагида ўти бор Абдулазизнинг мақсади эзгу эди. Ўзи ҳалок бўлсада дўстларининг омон қолишини ният қилиб жонини хатарга қўйган эди. Аллоҳнинг инояти билан душман қўлидан озод қилинади. Мен негадир шу йигитнинг отасинингми,, онасинингми қилган дуоси ижобат бўлган бўлса керак деб ҳисоблайман...

Феруза Салходжаева


😍АГАР БИЛАГИНГИЗГА 3 ЁКИ 4 ЧИЗИҚ МАВЖУД БЎЛСА, СИЗ ОДДИЙ ИНСОН ЭМАССИЗ😇!

Билагингиздаги чизиқлар сизнинг шахсингиз, соғлигингиз ва ҳатто келажагингиз ҳақида кўп нарсаларни айтиб бериши мумкин.Менга ишонмайсизми?

УШБУ ОДДИЙ ВА ОСОН ТEСТНИ ҲОЗИРОҚ СИНАБ КЎРИНГ...👇🏼


Табассум

—Опа, "Қизим ҳеч қанақа иш қилишни билмайди, овқат қилиб кўрмаган, фақат китоб ўқиган", дегани нимаси?! Ҳозир ҳамма қизлар курсларга боради, оилага тайёрланади, шундай қизни келин қилаверасизми? Синглисининг гапига кулиб қўя қолди
— Ўртоғимнинг ўзига ўхшаса бўлди, худо хоҳласа ҳаммаси яхши бўлади.
—Ман келин олсам, ўн бармоғида ўнта ҳунари боридан оламан,—деди синглиси...

Эртага тўй. Дилрабо онаси сузган овқатни бир-икки кавлади-ю,  беихтиёр йиғлай бошлади. Аввал ҳиқиллаб, кейин баралла йиғлаётган қизини кўриб онасининг ўти ёрилди

—Нима бўлди? Диля, гапира қол, нимага йиғлаяпсан?
Бу ёқди дадаси қўшилди
—Гапирсанг-чи? Одамни қон қилмай, нимадир бўлдими?
Дилрабо ота-онасининг сўроқларига парво қилмай йиғлайверди. Иккита укаси бир гапириб, ўн куладиган қувноқ опасини энди кўриб тургандек оғзи очилиб қолди. У бирдан йиғидан тўхтаб
—Ойи, ада, яхшиси, ман турмушга чиқмайман,—деди.
—Сабабини айт!—онасининг ҳам асаби бузилди, овозини кўтарди.
—Ахир мен овқат қилишни билмайман-ку! У яна йиғлай бошлади. Онаси қўлидаги сочиқ билан қизининг елкасига тушириб қолди.
—Қилиғинг қурсин, жинни! Овқат қилишни билмасанг,  ўрганасан.
Барибир, бизнинг уйнинг овқати билан тушган жойингники ўхшамайди. Уқувинг, фаросатинг ҳам йўқми? Икки қулоғинг билан эшитиб ол; ҳаммасини битта табассум ҳал қилади. Меҳр ҳал қилади!

Дилрабо ўн саккиз ёшида катта уйнинг катта келини бўлди.
Ўзи ҳам, эри ҳам институтда ўқийди. Қайнона-қайнота ишлайди, учта қайнисинглиси мактабда боради.
Дилрабо тонг саҳардан туриб олди. Ҳеч нима пиширишни билмайди. Интернетдан топиб нонни тухумга ботириб нимадир тайёрлади. "Муза" нинг тайёр хамиридан қатлама, қоғоз қутидаги тайёр сутдан  ширгуруч пиширди. Чой дамлаб, дастурхон устини безатиб бўлганида бирин-кетин оила аъзолари чиқиб кела бошлади.
Ҳамманинг ўз чой ичадиган идиши бор экан, "Бу кимники?"," Бу кимники? ",-деб сўраб, ҳаммага чой узатди. Унинг болалардникидек  беғубор қилиқларига кулган қайнота-қайнотасига қўшилиб ўзи ҳам кулиб тураверди.
Қатлама жуда ёғли бўпти, ширгуручни шакарга топшириб қўя қолибди, тухумли нон қотиб қолибди. Ҳеч ким деярли тайинли нарса емади. У онасининг
" Табассум музларни эритади", —деганини эслади, сўнг
—Қўшнимизнинг сигири маза қиладиган бўлди—а?  Мани роса дуо қилади энди! —деди. Ҳамма бирданига кулиб юборди, ўзи ҳам қўшилиб кулди. Муз тоғлар эриди...

—Ойи, дўлмани қандай пиширардингиз, айтиб туринг, ҳеч қайси овқатим ўхшамаяпти.
—Нимага мандан сўрайсан, бор қайнонангдан сўра!
—Вой, нима дейман!
—Ялинасан, ўргатинг дейсан. Бўлди, бошимни қотирма! Онаси телефонини ўчириб қўйди.

Дилрабо телевизор  кўраётган қайнонасининг ёнига борди, кафтларини бир-бирига жуфтлаштириб секин гап бошлади
—Ойижон,  илтимос, манга овқат қилишни ўргатинг, тез ўрганиб оламан, илтимос, илтимос...Унинг мўлтираб турган нигоҳлари бирам тоза эди-ки...

Қайнонасига гоҳ  ялиниб, гоҳо эркаланиб юриб бир йилга қолмай барча овқатларни ўрганиб олган Дилрабо энди бинойидек пазанда бўлиб қолганди.

Танлаб-танлаб энг уқувли,  энг чаққон, ҳамма нарсани биладиган келин топган синглиси пазанда келинининг қўлидан тайинли овқат ҳам еб кўрмади. Ҳали эри билан,  ҳали қайнисинглиси билан жанжаллашиб, аразлаб уйига кетиб қолавергач, ўнта бармоғидаги ўн хунари  эпсиз деб узатилган келиннинг битта табассумига тенг келолмаслиги маълум бўлиб қолди.

Феруза Салходжаева


Ёз келиб қуёшга чиққанимдан негрдан фарқим қолмай қоларди.

Ундан ҳам ёмони - қорайиб эримга ҳам ёқмай қолардим. Вазияит чатоқлигини кўрган овсиним бир рецептни ўргатганди 1 ҳафтада сутдек оқариб камига 10 ёшга ёшарибман. (Эрим айтди ☺️)

Ёзда қуёшни тагида футбол ўйнаб ҳам қораймасликни истаганлар учун бу рецептни бўлишаман...

9 минг турадиган 3 та маз ва юзингиз жонланади!

Рецептни ёзиб олинг!
• 0,5 чой қошиқ метилуратцил;
• 1 томчи...


Батафсил ўқиш 👇


Лекин мен учун энди бундай нарсаларнинг заррача қизиғи қолмаган эди. Мен ҳаётимдаги энг муҳим мусобақада ғолиб бўлган эдим.

Яҳёхўжа УЛУҒХЎЖАЕВ


Тунга яқин қўноқ эгаси сариқ соқолли одам ўйноқи кўзлари ёниб, тунаб қолишни таклиф этди. Мен йўқ, йўлга чиқамиз, — дея рад этдим.
— Ундай бўлса кетмай туринг, мен ҳозир, — дея хонадан чиқиб кетди.
У чиқиб кетиши билан иним «Оға йўлга тушишимиз даркор» дея жўнаб қолдик. Бежиз эмас экан! афғон чегарасидаги Амударё бўйига яқин қолганимизда ортимиздан туёқ товушлари кела бошлади. Унинг ортида отга мингашиб борарканман, инимга маҳзун товушда
— Сенинг жонингни ҳам хатарга қўйдим. Асли ўзим кетсам ҳам бўлар эрди – дедим. У кулимсираб:
— Оға, сизнингча мен фақат қондошлик ваъжидан шу ердаманми? Йўқ, ундай ўйласангиз адашасиз. Мен Пайғамбаримизнинг мўйлари учун битта жоним экан-ку, агар мингта бўлса ҳам ҳамммасини берар эдим. Иншаоллоҳ, Ҳавзи Кавсар бўйида ноумид қайтармасалар дейман. Маним учун бу сафардан ягона истагим шудир.
17 ёшлик шеркелбат инимнинг сўзлари қалбимдаги нохушликни қувиб юборди. Дарахтлар орасидан кечув жойи ҳам кўриниб қолди, дея қувондим. Шу пайт укам сергакланди. Бу товушлар жуда яқин қолганини билдирарди. У жиддий қиёфада:
— Оға, от иккимизни манзилга етказа олмас, — деб қўрқаман. Сиз буни олингда, сўқмоқ оралаб кечув жойидан чиқинг. Ман уларни чалғитай. Сиз энг муҳими омонатни ишончли дўстларга етказинг. Иккимиз отдан тушдик.
Шундагина шу 17 ёшдаги ўспирин йигитнинг 10 кунда қанчалар улғайганини қарашларидан сездим. У мардонавор туриб энди хайрлашамиз, дея кўзида қалқишга тайёр турган ёшларни беркитиш учун мени маҳкам қучди. Мен ҳам акангизни сўнгги бор қучаётганимни сезиб йиғлаб юбордим.
— Энди йўлга, — дея отга минди. Мен ундан кўз узмай қараб турардим. У отга қамчи уриб жанубга бурилди. Бироз юрдида, ортга ўгирилди. Болаларча самимий оҳангда
— Ҳақимга тиловат қилиб туринг! — дея отни чоптириб кетди...
Дарёнинг кечувига яқинлашганимда ҳийла нарироқда отларнинг дупур-дупури эшитилди. Чамаси таъқибчилар. Юрагимда олов ёнар, лекин Расулуллоҳ с.а.в.га бўлган муҳаббатим кучлилик қилиб, кечувдан ўта бошладим. Сувнинг таги шиддат билан оқар, оёғим 3 та қадамдаёқ тола бошлаганди. Эй Оллоҳ, ўзингга таваккул дея сувга тушиб юра бошладим. Шу пайт узоқроқдан бирини-кетин ўқ товушлари эшитилди. Ичимда нимадир узилиб кетгандек бўлди. Акангиз шаҳид кетди, иншаоллоҳ! Сувнинг ўртасига келганимда бирдан оёғим толиб оқим пастга қарата оқиза бошлади. Қўлимдаги шишани тепага кўтарганча, иккинчи қўлим билан ниманидир ушлаб қолишга ҳаракат қилардим (бу ерда оқим жуда кучли бўлгани сабаб одам ўта олмас, шу боис қўриқланмасди), қўлим ҳеч нарсага илинмасди. Шу пайт сув тагидан нимадир қўзғалиб қўлтиқларим орасига кирди. Мен оқим билан курашавериб ҳолдан тойган эдим. Қарасам, улкан лаққа балиқ шиша кўтариб олган қўлимдан қирғоқ сари тортиб келарди. Қирғоққа чиқшим билан балиқ Амударёнинг лойқа сувига шўнғиб кетди. Қўлимдаги шишани маҳкам сиққанча, энг қаҳратон тунларнинг бирида кўчада, усти-бошим шалаббо ҳолда, бегона юртда мусофирликда қолиб кетдим. Лекин руҳим жуда ҳам енгил, иймоним роҳат ва омонда эди. Шу ҳолда қор устида осмонга қараб ухлаб қолибман...
Тонгда ўрнимдан туриб қарасам, маҳаллий балиқчилар уйида, бозиллаган сандал атрофида ётибман. Қўрқиб чўнтагимни титкиласам, Алҳамдулиллаҳ, бус-бутун! Яна жойига солиб ухлаб қолибман.
Ойиша биби, ўша куни кўрган тушим учун ота-онам фидо бўлсин. Тушимда Мадина шаҳрида фахри коинотни қидириб юрганмишман. Шу пайт Мусаб ибн Умайр менга йўлни кўрсатиб юборибдилар. Мен Расулуллоҳни шаҳар четида топдим. Не кўз билан қарайки, иним, сафдошим Абдулборий билан гаплашиб ўтиришарди. Расулуллоҳ с.а.в. менга таналари билан ўгирилиб кулимсираб турардилар.
Афғон юртида уйландим, фарзандлар орттирдим. Шу ерни Ватан қилдим. Бу хатни Маккаю-мунавварада ёзиб, ўзбекистонлик биродарларимдан омонат қилиб жўнатяпман. Сизларни Оллоҳга омонат топшираман."

Мен анчагача ҳикоя таъсиридан чиқолмай қолдим. Аввалига бу йигитларни бир дона мўй учун шунча жафо чекканларни тушуна олмадим. Қизиқиб Пайғамбаримиз ва уларнинг тарихларини ўргандиму, ҳаммаси ойдинлашди. Бундай зот учун ҳатто ота-онангни ҳам фидо қилса арзийди..Ҳа айтганча, ёзган диплом иши бир неча танловларда ғолиб бўлди.


❗️ЖУДА ҚИЗИҚ ТЕСТ

Ўзингиз ҳақингизда сиз билмаган маълумотлар🖤🖤

👀 Расмга яхшилаб қаранг

Биринчи бўлиб нима кўрдингиз.. ⁉️


Жавобини билиш👇


📝НОШУКУР АЁЛНИНГ НИЯТИ

Тўрт нафар қизим бор, бир-биридан ширин, ақлли, зукко қизалоқлар онасиман. Улардан нолишга ҳаққим йўқ. Лекин тан оламан, ҳеч бир қизим туғилганда хурсанд бўлмаганман, “яна қизми, нега яна қиз туғилди?”, деб ҳўнграб йиғлаганларим ёдимда. Ўғил туғиб, керилиб ётган ҳамхоналаримга ҳам ҳавас, ҳам ҳасад билан қараганларим эсимда. “Нега улар ўғил туғишади, менинг эса бу борада омадим чопмай, мудом қиз туғавераман, улардан қандай кам жойим бор, нега Аллоҳ менга нисбатан бунақа ноҳақлик қилаверади?”, деб ўйлардим. Аслида, эрим бирон марта менга ортиқча гап айтмаган, нега қиз туғдинг, деб таъна ҳам қилмаган. Еганимиз олдимизда, емаганимиз кетимизда, бирон нимага зориқтирмаган, қизларимга яхши қарар, яхши кийинтирар, уларга меҳр берарди. Ҳамма гап менда эди, қизларимга қараб туриб, фақат Худога нола қилардим: ”эй, Худо менгаям ўғил бер, майли, у бирон нуқсони билан туғилсин, майли, унинг бирон ери кам бўлсин, ногирон бўлсаям майли, фақат ўғил бола бўлса, бас”, дердим. Ҳозир бу айтган гапларимдан нечоғлик пушаймонлигимни билсангиз эди. Ўшанда бу гапларнинг моҳиятини англамаган бўлсам керак, шунчаки тил учида айтиб қўйганман, азбаройи ўғиллик бўлишни қаттиқ хоҳлаганимдан оғзимдан чиқаётган сўзларга эътибор бермаганман, мен қиз эмас, ўғиллик бўлишни жуда истаганимдан, шундай деганман. Лекин ният қилдингми, уни бутун қилиш кераклигини ўйламабман. Бу гапнинг амалга ошиши мумкинлигига ишонмабман.
Ўз вақтида аёллар кўригига чиқдим, мени ҳисобга олишди, бир қатор таҳлиллар топширдим. Шифокорим скрининг марказига жўнатганда, нималарнидир баҳона қилиб, бормадим, у ерга наша чекадиганлар, спиртли ичимликлар ичадиганлар бораверсин, эрим ҳам ичмаса, чекмаса, биздан ногирон бола туғилармиди, деб ўйлаганман. “Буям қиз бўлса керак, нима бўлса, бўлди, энди буёғи пешонамдан, кўрикдан ҳам ўтмайман, қиз бўлса, бошқа туғмайман”, деб ўзимга ўзим ваъда бердим. Лекин юрагимда яна умид уйғонди, Яратган нолаларимни эшитган бўлса керак, кўз ёшларимга раҳм қилиб, менга ўғил ато этар, деган ўйдан йироқ эмасдим.
Хуллас, тезда тўққиз ой ҳам ўтиб, бола туғиладиган вақт келди. “Ўғил” деган хитобни эшитишим билан, ўзимда йўқ хурсанд бўлиб бақириб юбордим. Шунақаям хурсанд бўлганманки, буни сўз билан ифодалаб бера олмайман. Неча йиллик орзуим ниҳоят ушалди, мен ўғиллик бўлдим.
Чақалоқни дабдаба билан туғруқхонадан олиб чиқдик, ҳамма бахтиёр, ҳамма хурсанд.
Бола икки ойлик бўлгунига қадар ҳеч бир ўзгариш сезганимиз йўқ. Уни илк текширувга олиб чиққанимда, шифокор ўз шубҳаларини айтди, текширувга жўнатди.
Эҳ, болам туғма фалаж бўлиб' туғилган экан, уни кўрсатмаган дўхтирларимиз, олиб бормаган табибу, шифохоналаримиз қолмади, ҳамма тузатамиз, қўлдан келганча ҳаракат қиламиз, дейди-ю, бирон бир ўзгариш сезилмайди. Шу тариқа ўғлимиз катта бўла бошлади. У билан бирга ташвишларимиз ортди, югур-югурларимиз кўпайди.
Унга ногиронлар аравачасини олиб бериб, уззукун дам қизларим, дам мен парваришлаймиз, чунки унга мудом эътибор керак...
Ўғиллик бўлишни орзу қилгандим, Аллоҳ менга ўғил берди, лекин ўзим истагандек, кам-кўсти, кемтиги билан берди. Ўз ниятимга ярашасини олдим, энди дардимни кимгаям айтардим. Мен ўз бахтсизлигимни ўзим сўраб олдим.


Яратган бизга фарзанд ато этади, бироқ унинг жинсини сиз ёки биз режалаштиролмаймиз, ҳатто у соғлом туғиладими-йўқми, буниям билиш мушкул масала. Атрофга назар ташлаб, буткул соппа-соғ одамлар ҳам ногирон, бирон жойи кемтик фарзандлар кўришганининг гувоҳи бўлганмиз . Бунга балки қандайдир сабабларни рўкач қилиб кўрсатиш мумкиндир (масалан, яқин қариндошлар орасидаги никоҳ, тамаки чекиш, спиртли ичимликлар ичиш ва бошқалар), бироқ бу аёл мисолида буларнинг ҳеч бирини кўрсата олмайман. Шунчаки бошидан ниятни нотўғри қилди, бутун сўраш ўрнига кемтик сўради , Яратган ҳам сўраганини берди, нияти амалга ошди...
Ниятни яхши қилайлик.


НОШУКУР

Танишим ночорлигидан шикоят қилди, "қийналяпман, мен ҳам яхши яшагим келади, фарзандларимга фалон-фалон нарсаларни олиб бергим, фалон-фалон кийимларни кийинтиргим келади" дейди. Бу шикоят қилиши биринчи марта эмасди. Ҳар сафар тасалли берардим. Бу сафар қаттиқроқ гапирдим:
– Уйингиз борми?
– Ҳа бор.
– Кимники?
– Ўзимники.
– Ижара эмасми? Ой охирида пул тўла деб ҳеч ким келмаяптими?
– Йўқ.
– Машина кимники?
– Ўзимники.
– Оила борми?
– Ҳа бор, биласизку тақсир.
– Фарзандлар-чи, улар ҳам ўзингизникими?
– Ҳа (шу ерга келганда нега сўраяпганимни тушунди).
– Берган Зот олиб қўйишга қодир эмасми?
– Гапингиз тўғрику-я, лекин сиз барибир тушунмадингиз. Ана, одамлар бекаму-кўст яшаяпти-ку...
– Шукр қилсангизчи! Уйингиз бор, учта соппа-соғ, бир-биридан ширин фарзандингиз бор. Алҳамдулиллаҳ десангизчи!?
– "Э-э-э..." – деди-да, қўлини силтаб кетиб қолди.

Орадан кўп ўтмади. Мен сафарга чиқиб келдим. Тасодиф ўша ака билан кўришиб қолдим. Жудаям абгор аҳволда эди. Аёлини ишга кирганини, қўлига пул тушиб эрини назарига илмай қўйганини, ўғли отасига "сиз бизга нима қилиб бериб қўйдингиз ўзи?" дейишгача борганини, оралари қил учида турганини айтиб қолди. "Машина нима бўлди?" дедим. Аллақачон сотилиб кетибди...
Орадан олти ойча ўтганда эшитдим-ки, ажрашибди, оиласи кўчиб кетибди, ўғли "ҳеч нарсада ҳаққингиз йўқ" деб уйдаги ҳамма нарсани олиб кетибди. Хабар олгани бордим.
Аҳвол жуда ачинарли. "Ака, уй қолибди-ку ҳеч бўлмаса, шукр қилинг" дедим. "Йўқ, уй ҳам қолмайди шекилли, укам билан синглим отамиздан қолган ҳовлида ҳаққимиз бор деб тинчитмаяпти" деди...
Охир оқибат уй ҳам кетти дейишди. Яна ҳовлисига бордим, уйдан жиянлари чиқишди, амакисининг аҳволи ёмонлигини, касалхонага тушиб қолганини, энди бу ховлида яшамаслигини айтди...

Аллоҳ Таъоло жалла саноҳу бандаларига хитобан:
لَئِن شَكَرْتُمْ لَأَزِيدَنَّكُمْ ۖ وَلَئِن كَفَرْتُمْ إِنَّ عَذَابِي لَشَدِيدٌ
"Агар сизлар (берган неъматларимга) шукр қилсангиз зиёда қиламан, ва агар (берган неъматларимга кўз юмиб) куфрона келтирсангиз, қаттиқ азобларим бор"
деган оятининг натижасини гувоҳи бўлиб тургандим...
Аллоҳ Таъоло ҳамма нарсасини олди. Ҳатто омонатини ҳам...


ВАХШИЙ УЙ ҲИЗМАТЧИСИНИНГ КИЧКИНА ЧАҚАЛОҚГА ҚИЛГАН ИШЛАРИ УЙ КАМEРАСИДА ОШКОР БЎЛДИ...😰

❗️47 ёшли Адамнинг 2 та фарзанди бор, Адам аёли билан хиёнат сабабли ажрашган, Адам кун бўйи ишда ва фарзандлари учун уйига энага олиб келди. Бир куни Адам ишдан келганда унинг катта фарзанди ҳизматчи синглисига ғалати ишлар қилаётганини айтди. Адам уйига бир нечта яширин камералар ўрнатип бир нечта дахшатли ҳодисаларни гувоҳи бўлди! Бир куни ҳизматчига қўнғироқ қилиб кичкина фарзандимни тайёрланг мен уни шифокор кўригига обораман деп телефонди қўйди ва камерани кузатиб жараёнди томоша қилаётган вақтида ҲИЗМАТЧИ унинг қизига қилган ишини кўриб дахшатда тушди, Ҳизматчи қизини...
ДАВОМИ 😱👇


Буви

Аёлнинг ичига чироқ ёқса ёришмайди. Эри шунча жанжалдан кейин ҳам бемалол хуррак отиб ухлаб ётибди.
У анча вақтгача ўзига раҳми келиб, ўзига ўзи ачиниб йиғлаб ўтирди.
"Замиранинг эри байрамга истаган кўйлагингни олиб бераман дебди. Мен бечора кўйлак у ёқда турсин оёғимга битта шиппак олишга зорман. Бир нарса сўрасам, албатта, танбеҳ эшитаман, ёки бақириғидан безор бўламан". У ўтириб йиғлайверди, йиғлайверди, охири боши лўқиллаб оғриб, кўзлари ачишиб кетди.
Ўғилчасининг ёнига жой солиб ётди.

Эрталаб арази тарқамаган бўлса ҳам нонушта тайёрлаб, эрини ишга кузатди. Эшикдан чиқаётганда оёқ кийимини артиб,боғичларигача ечиб, кийишга тайёр қилиб қўйган хотинининг бурнидан оҳиста чимдим қўйган Акмалга бир хўмрайиб қўйиш билан жавоб берди. Кейин ўзи ҳам боласини етаклаб ишга кетди.
Бугун ишхонасидаги аёллар байрам баҳона ўтиришар экан. Унга ҳеч қачон жавоб тегмайди. Эрининг топиб олган гапи битта."Ўша ўтиришнинг пулига бир кило гўшт олсанг, бир қозон овқат бўлади, уйда маза қилиб ўтирамиз"
Замира "байрамга қол,"—деб ҳол-жонига қўймагач, ғурурини босиб-янчиб рухсат сўраш учун Акмалга телефон қилди, эвазига насибасига ярашасини олди." Ўша ўтиришда қоладиган бўлсанг, уйга қайтиб келма! "

Сабр косаси тўлди. Ҳали қараб турсин.У боғча мудирасидан рухсат, олди, эшигига "Қуёнча" деб ёзилган гуруҳдан ўғлини олиб, ҳамкасбларига зарур иши чиқиб қолганини айтиб, болалиги ўтган уйга жўнади. Дарвозадан кириб бораркан, кичкинагина ўриндиққа ўтириб олиб гулзордаги ўтларни тозалаётган бувисига кўзи тушди.
—Вой, Умидахон, кел болам, ўзим ўргилай. Бувисининг оёқлари увишиб қолганми, бирдан ўрнидан қўзғала олмади. Умида чўккалаб бувисини қучоқлаб оларкан "Айланай сендан",-деган сўзларига ўзини тутолмай йиғлаб берди...
Бор дардини тўкиб солгач, яна анчагача ҳиқиллаб ўтирди.
—Бўлдингми, энди мени эшит, —деди бувиси. Бизнинг давримизда аёлларнинг чойхонадами, ошхонадами, бегона одамлар даврасида овқатланиб ўтириши уят саналган.

Янги келинман. Бир куни писта сотиб олиб, чақиб келаётгандим, маҳалламиз бошида ёши улуғ аёл бўларди, Ҳалима буви дейишарди. Салом бериб ёнидан ўтаётсам, имлаб чақириб қолди
—Санобарнинг келинимисан? Тасдиқладим.
—Қайнонангга айтиб қўй, келин ушлашни билмабди. Пистани қанчага олдинг?
—Йигирма тийинга, — дедим кампирнинг нима демоқчи эканлигига тушунмай.
—Шу пулга битта кир совун беради. Бир дунё кирингни ювиб оласан Одамнинг нафси нималарни хоҳламайди...
Писта чаққанимга минг пушаймон бўлдим.
Шу гап бир умрга етарлик бўлди. Эринг—укамнинг ўғли, отасига ўхшаган тежамкор йигит. Бугун хафа бўлсанг, эртага биринг икки бўлганда хурсанд бўласан, энди кеч бўлмай уйингга бора қол. Ота-онанг келганингни билмай қўя қолсин.

Уйига кириб овқатга уннади. Бувиси тўғри айтади, хўжайини тежамкор йигит, бўлак бўлиб чиқишибдики, қўшнидан битта пиёз сўраб чиқмади шу чоққача.

Кечки пайт ҳеч нарса бўлмагандек эрини кутиб олди.

Байрам куни эса...
Бу Умиданинг ҳаётидаги энг зўр байрам бўлди. Акмал акаси бир эмас, иккита кўйлак совға қилди. Бири уйга, бири— кўчалик!
Акмал ҳали у кўйлакни, ҳали бу кўйлакни кийиб ўзини суратга олаётган хотинига қараб, ҳижолат бўлар, аммаси— Умиданинг бувиси нима учун шу кийимлар солинган елим қопчиқни қўлига тутқазаётганда "Ўзим сотиб олдим дегин, буларни мен берганимни ҳеч ким билмай қўя қолсин", — дея қайта-қайта таъкидлаганини энди сал тушунгандек бўлди.

Феруза Салходжаева


Руҳимнинг  бир парчаси

Жаҳонгир укам бир савол берди

—Нима учун бирор жойга борсангиз, қайтганингиздан кейин кўнглингиз бўм-бўш бўлиб қолади?
—Ҳа, чиндан шундай бўлади, аммо негалигини ҳеч ўйлаб кўрмаган эканман, —дедим хаёл суриб.
—Ўша жойда руҳингизнинг бир парчаси қолиб кетаркан.

Бу ишонарли маълумотми, йўқми, билмадим, аммо бу ҳолат менда кўп бўлади.

Турбатда эрталабдан ҳаёт қайнайди. Кўҳна Исмоил ота масжидидан таралаётган азон саси ҳар бир хонадонга бемалол кириб боради. Кексалар намозга ҳозирлансалар, ёш келинлар кўча супурадилар, сигир соғадилар, сут пиширадилар, кейин йигитлар молларни подага қўшиб қайтади. Нонуштадан сўнг кимдир кувида сариёғ пишади, кимдир кечаги сузмасидан  бугун қурут тайёрлайди. Озода, файзли ҳовлиларда ҳаёт қайнайди. Сигир—оиланинг баққоли. Турбатлик аксар аёлларнинг тирикчилиги шундан. Турбатнинг табиий йўл билан тайёрланган ёғли қурутлари, қаймоқ таъмли, шўртанггина сариёғларини Қозоғистоннинг шимоли, шарқида яшовчи ишбилармонлар бир лаҳзада сотиб оладилар. Аёллар топган даромадларидан ҳафталик рўзғор қиладилар. Картошка, пиёз, совун, чой...

Мен ўтирган уй — раҳматли қайнона-қайнотамдан қолган каттагина  ҳовли. Азамат дарахтдан  ёнғоқлар тўкилади. Хаёлларим олисларга етаклайди. Янги келинман. Тошкентдан келсам, раҳматли додам билан ойим ёнғоқ тераётган эканлар. Кийимимни ҳам алмаштирмай қўлимга челак олиб додам таёқ билан қоқаётган ёнғоқларни теришга ошиқаман. Кўк тўнидан ажраб,, учиб тушаётган қаттиқ меваларнинг ўз иси бор... Ҳозир ўша лаҳзаларни қаттиқ соғинганимни ҳис қиламан. Эҳтимол, ўшанда руҳимнинг бир парчаси шу ерларда қолиб кетгандир.
Кейин уйга кираман. Мана мен келин бўлиб кирган кичкинагина хона, ёнида катта меҳмонхона. Бир лаҳза ёшлигимга қайтиб қоламан. Бу хонадонга мендан ташқари яна бешта келин келган.
Уйда деярли ҳеч нарса ўзгармаган, шунданми хотиралар қуйилиб келаверади. Ҳамма жойдан додамнинг ёқимли овозда ўқиган Қуръон тиловатлари, ойимнинг дуолари эшитилиб туради. "Орқамда қолинглар!"
Руҳим ўша оҳангларни соғинади.

Кейин куз шамолларда тебранаётган теракларга, тўкилаётган баргларга термуламан. Бир пайтлар шу дарахтларга тикилиб, овсинимнинг учта қизига эртак айтиб берардим, кейин ўзим она бўлдим, энди эса бувижонман...
Аммо руҳимнинг бир парчаси ўша ўн тўққизимда қолиб кетган.

Кеч тушади. Куёв томон жўнатган машиналарга ўтириб, қизимизни узатиб кетамиз.

Тоғда тойчоқ кишнайди, от бўлдим деб ёр, ёр...

Тўйхонадан келинни олиб тўй эгасининг уйига борамиз. Овсинимнинг қизи амакиваччаларимга келин бўляпди. Ҳамма таниш. Меҳмондорчилик тунги 12:00 гача давом этади. Қуда хола совға-саломлар улашади, биз саломни бошлаб юборамиз.
Амакилар, тоғалар, холалару аммалар, қизлар, жиянлар, келинлар, қўни-қўшнилар ҳам гўзал келинчакнинг саломию совғасини олиб қатор тизилиб турадилар. Ёш болалар, қизалоқлар ҳам бенасиб қолмайди... Ҳамма хурсанд, ҳамма бахтиёр. Кейин урф-одатлар бошланади. Бари гўзал, барчаси завқли. Охири қуда холани чақирамиз. Бу вақтда соат тунги бирни кўрсатаётган бўлади.
Шўхроқ аёллардан бири ҳазил қилади.
—Қуда хола, дастурхонга фотиҳа қилинг, биз шошаётган эдик. Гуррос кулги кўтарилади.

Ҳамма ўзига теккан совғаларни олиб машиналарга чиқади.
Ажаб, югур-югур, шовқин-сурондан чарчаган руҳимнинг бир парчаси шу ерларда қолиб кетишни хуш кўради.

Тунги иккилардан ошганда Тошкентга қараб йўлга тушамиз. Чегарада одам кам бўлса, қувониб-қувониб, тез-тез юриб ўтиб оламиз. Тошкент томон гавжум, сершовқин муҳит кутиб турганидан далолат бериб, ҳаёт қайнайди.
Манзилимга элтадиган машинага ўтирар эканман кўнглим бўм-бўш бўлиб қолганини сезаман.
Руҳим ота юртимда қолиб кетган, вужудимни эса  чарчоқ эгаллаб олганди.

—Жаҳонгир, руҳимиз кейин ўзимизга қайтадими?
—Ҳа,  бироз вақт ўтиб  ўзингизга қайтиб бораркан...

Мана шунақа гаплар...

Феруза Салходжаева


😍 Гўзаллик дуосини биласизми?

🤲 Юзини нурли ва чиройли, тиниқ бўлишини истаган кишилар учун Қуръони Карим оятлари ичида бир оят борки, унда ажойиб бир сир яшириб қўйилган.

❗️Бу оятни 7 кун кетма-кет ҳар кеча уйқудан олдин зайтун мойига 21 марта ўқиб дам солиб, юзига суриб ётган кишининг юзларидан ғуборлар кетиб, дилкаш ва тиниқ бўлиб, гўзаллашади. Ушбу оят матни шундай...
Давоми👇


Илк таассурот

Катта овсиннинг ёши анча катта. Сайёра келин бўлиб тушганда ҳали қайнисингиллари ҳам, шу бугун уйланган қайниси Саидумар ҳам ҳали жуда кичкина эди.
Бола-чақасидан тинган қайнона-қайнотаси тўй бошланибдики, дуо қиладилар, "Янги келаётган келин ҳам сизга ўхшасин, болам!"
Сайёрага шу гап етади. Бўлмасам-чи, ахир бу бу йиллар давомида қилган беминнат хизматининг мукофоти-ку!
Янги келин учиб қўниб иш қиларкан. Сайёра "Ойижоннинг дуолари ижобат бўлди, яхши келин келди. Ситора мендан чаққон экан" деб, ич-ичидан хурсанд бўларди.
—Кечки таомга лағмон қиламиз, —-деди у овсинига—сиз қайласини бошланг, мен ош хамир қораман.

—Вой, опажон, уринманг, ҳаммасини ўзим тайёрлайман. Лағмон қилишни биламан!

—Унда мен кирларни юва қолай! Эртага жума, эркакларнинг кийимларини тайёрлаб қўяй, Саидумарнинг кийимларини олиб чиқиб бера қолинг.

—Уларнинг кийимлари тайёр. Ишга уннаб кетди чаққон келин.
"Овсининг бўлса яхши бўларкан, ҳамма нарсага улгурар экансан"

Оиладаги учта қиз вояга етиб, узатилгунча, Сайёранинг меҳнати кўп сингди. Уларга ҳамма нарсани ўргатди ва ҳар сафар дастурхонга таом тортилса, "Бу овқатни фалончихон иккимиз тайёрладик!"—деб эълон қилар, битта пиёз тўғраган бўлса ҳам эътироф этар, қизларга рағбат берар, ўзи билиб-билмай оилада самимий муҳит яратар эди. Шу қизлар ҳам борган жойида сира қийналмади, қандай яхши, овсини ҳам пишиққина экан!

Дастурхонга пазанда келин тайёрлаган лағмон келтирилди.
Таом чиндан ҳам гўзал ва тотли эди.
—Овқатинглар жудаям ширин бўлибди, барака топинглар, қўл-кўзингиз дард кўрмасин! —дуо қилди қайнонаси.

—Опажоннинг озгина ишлари борлиги учун овқатни ўзим қилдим. Бир ўзим қилганим учун қандай чиқаркин деб ҳаяжонланаётгандим, ёққанидан жудаям хурсандман, —деди уялгансумон ерга қараб

Бир зум бир-бирига қараб олган чол кампирининг кўнглидан нима кечганини сезди, аммо индамади.

—Сайёрага ўхшамас экансиз, —деди қайнонаси.
Бу гапни дув қизариб кетган Сайёра билан чоли тушунди, холос. Ўз пазандалигига ўзи қойил қолиб ўтирган келинчак дастурхон попугини ўйнаб ўтираркан, бу гапнинг мағзини чақадиган ҳолатда эмасди.

Феруза Салходжаева

20 last posts shown.