#Соя
3-қисм
Акасининг никоҳ тўйига ҳам келмай чет элларда юрган бу одамни ким кўрса ҳам бу қишлоқни одами демасди.
"Ака?!” ниҳоят бу нотаниш кишини танийдиган менинг танишим чиқди уйдан. Зиёда бир менга бир акасига ва ерда тўкилган овқатга, акасининг усти бошига менинг ўйилган қовоғимга қараб, “Малика, тинчликми нима бўлди?” дея ҳақли саволни берди бизга қараб.
“Нодира холам беътоб бўлиб қолганларига онам хабар олиб кел деб жўнатган эдилар. Лекин...”
“Ҳа шунақа демайсизми синглим” деб муомаласини ўзгартирган бу башарага қараб хаёлан ёқа ушлаб қолдим.
“Зиё бу қиз Барлосдан қўрқиб келтирган овқатини билмай тўкиб қўйди. Онасини кўрсанг билдирмай онам номларидан рахмат айтиб овқатингиз ширин чиқибди деб қўярсан” эшитган гапимдан нафақат ёққамни қулоғимни ҳам ушлаб қочишим келди. Математика ўқиганмиди бу майнавоз? Ҳамма қилғилиғини қилиб нималар деб валдираётган эди?
“Кел кир уйга Малика” деди кулгисини тўхтатолмай. Ичкарига кириб кетган акасининг орқасидан қараб “Кулма! Аканг келиб орқамдан қўрқитмаганида Нодира холани кўргани кирган бўлардим қўли бўш бу аҳволда қандай кираман.” Дедим усти бошимни ва овқат юқи қолган косани кўрсатиб.
“Ҳеч нима қилмайди. Шифокорлар онамга парҳез ёзиб берган барибир ейолмас эдилар.
Кел устинги артиб олайлик мени кўргани келиб шу баҳонада онамни кўр, Мавжудахон кўрдингми дея сўрасалар ёлғон гапирмаган бўласан “ дея онамни танигани учун менга бир ечим топгандек бўлди.
Ҳовилга Зиёданинг ортидан кириб борар эканман итнинг овозидан томарқанинг узоқ бурчагидаги дарахтга боғлаб қўйилганини кўрдим. Шундай бўлсада турган жойидан яна менга қараб ғижжилаб тишини кўрсатиб ҳураётган эди. Ҳовлида ёш болалрнинг пультли бошқаруви бор автомобилини кўриб ҳой наҳой четдан совға келган деб ўйладим. Зиёдаларнинг шароити биздан анча яхши эди. Қишлоқ жойига қарамасдан барча шароитлари бор эди. Ҳатто Зиёданинг айтишича агар отаси рахматли мендан сўнг чироғимни ёқ деб Нодира холага васият қилмаганда аллақачон барчалари шаҳарга кўчиб ўтган бўларди. Оиланинг иккинчи келини Муҳайё кўп жанжаллар қилиб шаҳарга кўчиб кетишга ҳаракат қилсада эри Ғолиб ака кўнмай қишлоқ ва шаҳар ўртасида қатнаб ишлаб юрибди. Ёки юқори маҳалладаги Малоҳат янганинг айтишига қараган Ғолиб ака шаҳарда бошқа оиласи бор Муҳайё келинни эса шунчаки онаси ва синглиси олдида яшаттириб иш баҳонасида ҳафта охирларигина уйга келиб ҳафта боши яна бошқа хотиникига кетиб қолади. Бу миш-мишлар қанчалик тўғри ёки ёлғонлиги яратгандан бошқа ҳеч кимга маълум эмас. Малоҳат янгага қолса сал ўзига қараган ҳар аёлнинг оёғи эгри ёки пули бор эркакнинг яширин оиласи ёки ўйнаши бор. Зиёда билан аввал ошхона томонга ўтиб қўлимдаги косани газхонада қолдириб, эшик олдидаги офтобадан қўлимни ювиб устимга тўкилган овқат қолдиқлардан тозалаб олдим.
“Акам сени нега қўрқитди деб ўйлаб ўйимга етолмаяпман” деб сўради кинояли оҳангда Зиёда.
“Айтишича сизларни иссиқ совуқ қилаятган эмишман” дедим мен ҳам кинояли тарзда.
“Акам бор бўлсин-э, ҳар қил одамларни, жойларни кўрса ҳам барибир ҳам ўз қишлоғидан нарига ўтмабдида. Ростда? Ўтган куни эсгик олдини супуриб Лутфия хохларни чегарасигача тозалаб қўйсам кечги томон мазаси қочганда биров эшигимиз олдида ўқитилган қум сепиб кетибди шундан мазам қочди дебди.” Зиёданинг ичи куйиб айтган гапига чидолмай кулиб юбордим.
“Лутфия хола сизларга бирор нарса қилди деса ишонардим лекин сизлар айниқса сен бечора улардан нима хохлаган бўлишинг мумкин?”
“Шуни айт. Бу қари момолар дарахт барги қимирласа ҳам фолбиндан кўришади. Қачон тушунчамиз фикримиз ўзгаради билолмадим. Биров бетоб бўлиб қолса касалхонага шифокорга бориш ўрнига фол очтиришадими-эй момочироқ қилишадими-эй афирист табибларни энди гапирмай қўявер”
Зиёдаларнинг ҳар гапида жон бор энди. Афсуски эскидан қолиб кетган сарқитлар, хото тушунчалар ҳали ҳам бор эди. “Момоларимдан ёрдам сўрайман” дейдиган замонавий экстрасенслар кун ўтган саин модаси ўтиш ўрнига яна трендда.
ஐ✨ღ⎠ 𝑀𝑜𝓎ç𝑒ç𝒶𝓀 ⎝ღ✨ஐ