ИМТИХОН...
Собир, мен билан бир жойга бориб кела олмайсанми?
- Қаерга? Умуман, ўзимдан кўра машинам керакка ўхшайди…
- Очиғи, иккиси ҳам. Машинангда истироҳат боғига борсак. Автобусда кетаверардим-у, учрашувга кечикаман. Таксини эса нима қиламан, сендай дўстим турганда.
- Учрашувга? Э, писмиқ-е, қаёқдан илинтира қолдинг?
- Бунинг нима аҳамияти бор? Сени у билан таништираман.
Дўстимсан-ку, сенинг у қиз ҳақидаги фикринг, хулосанг мен учун муҳим. Юрақол энди!..
- Кетдик!
Истироҳат боғи дўстлар ишлайдиган идорадан анча олисда эди. Етиб боришгунча ярим соат вақт ўтди. Йўл-йўлакай Отабек «севги тарихи»ни сўзлаб берди: қиз дадаси даволанган шифохонада ҳамшира экан, дадасига, аммаларига ёқиб қолибди. Суриштириб, ҳар томондан маъқул топишгач, совчиликни бошламоқчи бўлишган экан, Отабек қаршилик қилибди. «Аввал кўрай, танишай» дебди. Лекин дадаси: «Шундай деб қанча яхши қизларни қўлдан чиқардинг, бу сафар ҳам учрашувдан буришиб қайтсанг, кўнглингга қараб ўтирмайман. Ўладиган дунёда келин кўриб, невараларимни суйиб қолай» дебди.
- Ҳа, энди уйланмасам бўлмайди, шекилли.
Дадамнинг гапларида ҳам жон бор… — деди Отабек хўрсиниб.
- Тўғри, ёшимиз ҳам ўттизга қараб кетаяпти.
Турмуш савдоси қийин экан, бўлмаса мен ҳам аллақачон олахуржунни орқалаб юрардим, — Собир гап қистирди. Истироҳат боғи дарвозаси олдида турган иккита қизни кўриб, Отабек ўртоғини туртди: - Қара, ўша. Расмини кўргандим, танидим. Ёнидаги дугонаси бўлса, балки сенга тўғрилаб юборармиз… «Ўша» қизни кўриб Собирнинг юраги гупиллаб кетди. Бунча хушрўй бўлмаса! «Бу гўзаллик Отабекдай сўтакка рўпара бўлиб турганини!»
- Салом, Хуршидахон, куттириб қўйганимиз учун узр, — Собир қизнинг исмини ўртоғидан билиб олган эди, дарҳол ташаббусни қўлига олди.
- Ҳечқиси йўқ, биз ҳам ҳозиргина келдик, — Хуршиданинг дугонаси кулимсиради.
- Танишинглар, куёвликка номзод — Отабек! Мен эса, Худо хоҳласа, бўлажак куёвнавкар Собирман. Отабек қизариб дўстини киши билмас туртиб қўйди. Хуршида ер чизди.
Дугонаси дадил экан, жавобсиз қолдирмади: - Бу киши — Хуршида, мен дугонасиман, исмим Ҳосила. - Танишганимиздан хурсандмиз. Қани, энди, кечки овқат маҳали яқинлашаяпти, биз ишдан эмас, очарчиликдан чиққандаймиз… Шунга, кафега кирсак? Қаршилик йўқми? Унда, кетдик! Собирнинг қизлар билан муомалада суяги йўқ, унда-бунда учрашувларга ҳам чиққан.
Отабек унинг шу одатини хушламасди, ҳозир «шунисигаям шукур» деб қўйди ичида. Собирнинг эпчиллиги бўлмаганда, Отабек шу уқувсизлиги билан нима қила оларди? Кафеда кабоб еб, шарбат ичишди. Асосан Собир билан Ҳосила гаплашишар, Отабек билан Хуршида эса унда- бунда, шунда ҳам мажбур бўлганда гапириб қўйишарди. Дастлаб бепарво, ёқинқирамай ўтирган Отабек аста-секин Хуршидага эътибор бера бошлади. Қизнинг узун сочлари, ортиқча пардоздан холи чеҳраси, ибо ловуллатган ёноқлари, қуйи боққан кўзларини яна-да яшираётган киприклари… Дискотека майдончасида бир тўда йигит-қизлар хорижлик хонанда қўшиғига монанд қийшанглаб-суйкалиб ўйнай бошлашганида Хуршиданинг ижирғангандай юзини ўгирганига ҳам аҳамият берди. «Наҳотки, шу қизга юрагим илий бошлаган бўлса? Қанийди, юрагим истаган қиз шу бўлиб чиқса! Йўқ, биринчи таассурот етарли эмас, уни ҳали кўп кузатишим, синашим керак!» Собирнинг ҳам ўз хаёли бор эди: «Ҳосила ҳам чаккимас, лекин барибир Хуршида бошқача! Мендан нима кетди, бир уриниб кўрай… Кимни танласа, шунга тегади- да!» Бир неча кун ўтиб, Собир Хуршидани излаб шифохонага борди.
Уни кўриб Хуршида ҳайратланди: - Ассалому алайкум, келинг… Тинчликми? Бирор яқинингиз…
- Худога шукур, яқинларим соғ-саломат. Лекин ростдан ҳам тинчим йўқ.
- Ие, нега? Тушунмадим?
- Хуршидахон, ростини айтсам…Сизни кўргандан бери тинчим йўқ!
Хуршида унга чандон ҳайрат билан боқди.
Зеро, бу йигитнинг Ҳосила билан ўралашиб, ўлдим- куйдим қилиб юрганини дугонасининг ўз оғзидан эшитганди. Собир унга ёқмагани учун Ҳосилани огоҳлантирганди ҳам. Йигитнинг дали-ғулилиги, киришимлилиги, эпчиллиги, сўзамоллиги бир қарашда яхши, аммо бу фазилатлар ортида кибр, мақтанчоқлик, худбинлик ётганини сезганди.......
Давоми 10:30 да
@ibratli_nomalar eng sara hikoyalar faqat bizda!!! ❤️