@ibnAaqil


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


@ibnAaqil - шахсий канал.
Киши сабр билан хоҳлаган нарсасига етиша олади, тақво билан эса темир ҳам у учун юмшаб, эгилади.
Инстаграм: instagram.com/ibnaaqil
Каналдан олинаётган маълумотларга муаллифлик белгисини қўйишни унутманг!

Related channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
اللهم بلغنا رمضان✨💜


Луқмон Ҳаким ўғлига деди:
«Ўғлим! Ёлғондан сақлан! Ёлғон динингни бузади, одамлар олдида мурувватингни йўққа чиқаради, мартабангни тушириб, обрўингни зое қилади. Натижада гапирсанг эшитишмайди, сўзингни тасдиқлашмайди. Бу аҳволда ҳаётда сен учун бирор яхшилик қолмайди. Бу аҳволингдан огоҳ бўлиб қолишса, энди тўғри гапирсанг ҳам ёлғончига чиқаришади, шаънингни ерга уришади, сен билан ўтиргилари келмай қолади, сирларини сендан махфий тутишади, сени кўрган заҳоти сўздан тўхташади, гап-сўзларини яширишади, дин ишларида сендан эҳтиёт бўлишади, шахсий ҳолатлари билан боғлиқ ишларда сенга ишонишмайди. Бу дунёда одамлар олдида шунчалик аҳволга тушсанг, охиратда Аллоҳ таолонинг азоб-уқубати бундан ҳам бўлади».
«Унваанул байаан» китобидан.




Сахро арслони бўлган Умар Мухтор аёли вафот этганда йиғлади. Кишидар ундан:
- Нега йиғлаяпсиз эй Умар Мухтор?, деб сўрашади. Шунда у аёли ҳақида ҳикоя қилиб айтадики:

Бир куни итальян босқинчиларига қарши жангдан уйига қайтади. Унинг уйи атрофи мато билан ўралган бир «палатка» эди. У ўз уйига яқинлашиб келар экан, аёли уни келаётганини кўриб уйларининг матодан бўлган эшиги матосини кўтариб очиб туради. Умар ичкарига кириб:
- Нега бундай қилдинг?, деб сўраса, аёли:
- Бошингиз Аллоҳнинг ҳузуридан бошқа ҳечқаерда эгилишини хоҳламадим, дея жавоб беради.






Имомни бир киши ваъз ўртасида тўхтатиб, келтирган ҳадиси заиф эканини айтди. Имом унга одамлар олдида миннатдорчилик изҳор қилди. Намоздан кейин у одам билан бирга ташқарига чиқдилар. Ёлғиз қолишганда имом ўзи келтирган ҳадисининг саҳиҳ эканини исботлаб берди. Шунда у киши таажжубланиб: "Нега буни ваъз қилаётган пайтингиз, одамлар олдида айтмадингиз?!" деди.
Шунда имом унга: "ҚАЛБЛАРНИ ҚОЗОНИШ ВАЗИЯТНИ ҚОЗОНИШДАН МУҲИМРОҚДИР", деди.
Воқеа аниқ бўлган. Имом эса буюк устозлардан эди.

© https://t.me/MubashshirAhmad
@ibnaaqil


#ҳадис

Пайғамбаримизга севимли бўлишни ва қиёмат куни ёнларида туришни хоҳлайсизми?
Мана бунинг йўли:
Гўзал хулқ соҳиби - пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: "Албатта сизларнинг менга энг маҳбубингиз ва Қиёмат куни энг яқин турадиганингиз ахлоқан гўзалларингиздир".

Жобир розияллоҳу анҳудан имом Термизий ривоятлари






Баъзиларга ҳайронман. Роббим Аллоҳ дейишади, аммо уларда Аллоҳ билан учрашув - намоз йўқ. Муҳаммад алайҳиссалом Пайғамбарим дейишади, аммо суннатга эргашишлик йўқ.(с)


Таваккал ва нусрат.

https://telegram.me/joinchat/AAAAAEi086bx5TUDlYum4g


Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

қ а р о р и

Халқимиз учун эзгулик, саховат, меҳр-шафқат рамзи ҳисобланган муборак Рамазон ойининг ижтимоий ҳаётимизда ўзаро аҳиллик ва ҳамжиҳатлик муҳитини янада мустаҳкамлаш борасидаги алоҳида ўрни ва аҳамиятини инобатга олган ҳолда ҳамда муқаддас ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини, унинг тинчлик, бағрикенглик, шукроналик каби олижаноб ғояларини кенг тарғиб этиш, диний-маърифий қадриятларимизни асраб-авайлаш ва улуғлаш мақсадида:

1. 2018 йил муборак Рамазон ойининг бошланиши 17 май кунига тўғри келиши ҳақидаги Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.

2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши ва бошқа жамоат ташкилотлари билан биргаликда Рамазон ойини азалий анъана ва қадриятларимиз руҳида ҳар томонлама муносиб ўтказиш билан боғлиқ чора-тадбирларни амалга оширсин.

Жойларда Рамазон ойининг мазмун-моҳиятида мужассам бўлган эзгу ғоялар, динимиз арконларини эъзозлаш, ҳозирги тинч ва осуда ҳаётимизнинг қадрига етиш, одамларни бир-бирига яхшилик қилишга, аҳил ва ҳамжиҳат бўлиб яшашга даъват этадиган, ёш авлодимизни Ватанга муҳаббат, миллий ва диний қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашга хизмат қиладиган маърифий тадбирлар ва тарғибот ишлари ташкил этилсин.

Ушбу муқаддас ойда ёрдамга муҳтож ва эҳтиёжманд кишиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оилалар ва маҳаллаларда меҳр-оқибат ва ўзаро ҳурмат муҳитини мустаҳкамлаш, буюк алломалар, азиз-авлиёларимизнинг зиёратгоҳларини, қабристонларни ободонлаштиришга қаратилган тадбирларни янада кучайтиришга алоҳида аҳамият берилсин.

3. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Рамазон ойини ўтказиш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.

4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                                 Ш.МИРЗИЁЕВ

•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEi086bx5TUDlYum4g


من دعاء النبي صلّى الله عليه وسلم

اللهم إنّي أعوذ بِكَ من الهمّ والحزن ِ والعجزِ والكسلِ والبخلِ والجبن

Мусулмон кишини заифлаштирадиган олтита ҳолат:

1- ّالهَم ғам - қайғу
2- الحُزْنُ маҳзунлик
3-العَجْزُ ожизлик
4- الكَسْلُ дангасалик
5-البُخْلُ бахиллик
6-الجُبْنُ қўрқоқлик

Муҳаммад алайҳиссалом дуоларидан:

Таржимаси:

Аллоҳим Ўзингдан ғам-қайғудан (ўтган нарсага), маҳзунликдан (келгусида бўладиган нарсага), ожизликдан, дангасаликдан, бахилликдан ва қўрқоқликдан паноҳ сўрайман.
©Муҳаммад Али Қозихўжа


#РАМАЗОНИЙ_ТАВСИЯ

Яқинларга улашинг!
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEi086bx5TUDlYum4g


#РАМАЗОНИЙ_ТАВСИЯ

Рамазон - дуолар ижобат бўладиган ойдир. Бу ойда кўплаб дуолар ва солиҳ амаллар қилиб олиш керак.

Албатта барчамиз дўстларимиз билан бир-биримизга вақти-вақти билан яхшиликлар қилиб турамиз. Табиийки дўстимиз бунинг эвазига «Раҳмат!», деб айтади. Ҳа, бу сўз яхши сўз, аммо, қилинган яхшиликни эвазига айтиш учун бунданда гўзалроқ сўз бор.

Бу:
(Эркакларга) رَضِيَ اللهُ عَنْكَ
(Аёлларга) رَضِيَ اللهُ عَنْكِ

- сўзларидир.

Айтилиши:

Эркакларга нисбатан:

«Розияллоҳу ъанка!»

Аёлларга нисбатан:
«Розияллоҳу ъанки!»

Маъноси:

«Аллоҳ сиздан рози бўлсин!»

Ушбу дуони ҳар бир катта-ю кичик яхшилик учун ҳам айтаверинг! Билмайсизки, Аллоҳ Рамазонда ўша дуойингизни ижобат қилиб бир яқинингиздан рози бўлиб қўйса...

Аллоҳ сизлардан рози бўлсин! Бу тавсияни кўпроқ одамларга улашинг!
©Ибн Аақи
л
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEi086bx5TUDlYum4g


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
«Дай пять!»✋😊
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEi086bx5TUDlYum4g


Жума намозига шошилинг!

Эй иймон келтирганлар! Жума куни, намозга нидо қилинган пайтда Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг. Агар билсангиз, ана шу ўзингиз учун яхшидир.

Жума куни ҳафта кунлари ичида энг фазилатлиси ҳисобланади. Набий алайҳиссалом: «Қуёш чиқиб турган кунларнинг энг яхшиси жума кунидир. Ўша куни Одам яратилган, жаннатга киритилган, жаннатдан чиқарилган. Қиёмат ҳам жума куни қоим бўлади», – деганлар.

Оятдаги «намозга нидо қилинган пайтда»дан мурод имом минбарга чиққандан сўнг айтиладиган иккинчи азондир. Набий алайҳиссалом вақтларида, Абу Бакр Сиддиқ билан Умар Форуқ даврларида жумага фақат бир марта азон айтилган. Ҳазрати Усмон халифа бўлганларидан сўнг шаҳар кенгайиб, одам кўпайганда, у киши бозордаги ўзларининг Завро номли ҳовлиларида ҳам яна бир марта азон айтишни ташкил қилганлар. Уни эшитиб, кишилар масжидга юзланганлар. Кейин имом минбарга чиққанда жуманинг ҳақиқий азони айтилган. Ушбу оятдаги ҳукмлар ҳам мана шу иккинчи азонга тааллуқлидир.

«Эй иймон келтирганлар! Жума куни, намозга нидо қилинган пайтда Аллоҳнинг зикрига шошилинг ва савдони қўйинг».

Худди шу оят билан мусулмонларга жамоат билан ўқиладиган икки ракъатли жума намози фарз қилинди. Унинг вақти – Пешин намозининг вақти. Яъни жума куни Пешин намози ўрнига жамоат билан жума намози ўқилади.

Аллоҳнинг оятдаги

«…ва савдони қўйинг…» деган фармонига асосан жума куни иккинчи азондан бошлаб, намоз ўқиб бўлингунча вақтда савдо-сотиқ билан шуғулланиш ҳаром қилинган.

Оятнинг охирида Аллоҳ таоло жума намозида мусулмонлар учун катта фойдалар борлигига кафолат беряпти.

«Агар билсангиз, ана шу ўзингиз учун яхшидир».

Ўша фойдалар қуйидагилар:

1. Жамоат намози вақтида мусулмонлар бир-бирлари билан танишадилар, ораларидаги фарқлар йўқолади. Давлат бошлиғи оддий фуқаро билан, бой камбағал билан, оқ танли қора танли билан бир сафда туриб, бошини ерга қўйиб, сажда қилади, яъни жамоат намозида ўзаро тенглик ғояси ҳаётга татбиқ қилинади.

2. Озода кийинган, хушбўй атирлар сепган катта-кичик барчанинг бир сафда туриб, катта жамоат билан намоз ўқиши Исломнинг фазлини кўз-кўз қилади. Кишиларга ўз таъсирини ўтказади.

3. Жума намозида доимо хутба – ваъз, насиҳат бўлади. Кишилар яхшиликка даъват қилинадилар ва ёмонликдан қайтариладилар. Умуман, мусулмонларга керакли барча мавзулар баёни бўлади.

4. Кўпнинг дуоси кўл, деганларидек, жума куни кўпчилик биргаликда хайр-барака тилаб, дуолар қилади. Бунинг устига, Аллоҳ таоло жума кунига дуолар қабул бўладиган соатни жойлаган. Набий алайҳиссаломнинг кўпгина ҳадисларида жумага ғусл қилиб, ювиниб, хушбўй нарсаларни сепиб бориш тавсия қилинган. Жума намозини узрсиз қолдириш эса жуда катта гуноҳ ҳисобланади.

islom.uz

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

(Тафсири Ҳилол китобидан)
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEi086bx5TUDlYum4g


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Балки...
Балки ёзаётганларингни ҳамма бирдек ўқиб тушунар, аммо ҳечким сендек ҳис қилмайди...🌌


Video is unavailable for watching
Show in Telegram

20 last posts shown.

375

subscribers
Channel statistics