Dr Niyazmetov


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Psychology


Жамиятни ўзгартирмоқчи бўлсанг ўзингдан бошла, келажакни - бугундан!

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Psychology
Statistics
Posts filter


Forward from: Daryo | Rasmiy kanal
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
“O‘zbekiston Soliq kodeksi Rossiyanikidan ko‘chirilgan” — iqtisodchi Islombek Niyozmetov bilan suhbat

Joriy yilda ayrim turdagi soliq stavkalari oshirilmoqda. Professor Islombek Niyozmetov bilan intervyuda buning aholi va biznesga qanday ta’sir etishi hamda soliq siyosatidagi kamchiliklar muhokama qilindi.

Batafsil — https://daryo.uz/r8n7Hb0z

👉 Obuna bo‘ling - @daryo


Forward from: Vatandosh TV
Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Eslatma!

“Vatandosh” intellektual klubining bu safargi yig‘ini “O‘zbekistonda kommunal to‘lovlar narxi oshishining aholi daromadlariga ta’siri” mavzusida bo‘lib o‘tadi.

🗓 Sana: 2025-yil 22-fevral
⏰ Vaqt: 10:00
📍 Manzil: “Impuls” tadbirlar zali,
Toshkent shahri, Shota Rustaveli ko'chasi 01, 6-uy

O‘z fikrlaringizni bildirish uchun bizga qo‘shiling, muhokama ochiq! Har kim taklif etiladi.

Facebook | Instagram | @vatandosh_tv | Youtube


Мамлакатнинг бугуни ва келажаги дарди билан яшаётган ватанпарварларнинг катта қисми профессор Зарифбай Ибадуллаев шарофати билан 3 - февраль куни бир жойга йиғилди.

Суратда Бобур Расулев, Ихтиёр Эсонов, Расул Кушербаев, Шухрат Барлас, Хамид Содиқ, Анора Содикова, Илёс Сафаров, Камолиддин Раббимов, Абдурахмон Ташанов, Худойберди Зоминий, Дилдора Хасанова, Озод Журабоев ва бошка ижтимоий фаол инсонлар ўрин олган.

Telegram || Instagram || Facebook


Шифокорлар оиласида туғилиб, турмуш ўртоғим шифокор бўла туриб шу пайтга қадар "медик"лар оқ халатини ўз ёнидан сотиб олишини билмаган эканман

3,5 млн сўм ойлик оладиган врачларга ёки 2 млн сўм маошга ишлайдиган ҳамшираларга наҳотки давлат бюджетидан йилига биттагина халатга пул етмаса?! Шунча кераксиз фестиваллару-тадбирлар, чемпионларга мисли кўрилмаган қимматбаҳо совғалар, шаҳарларнинг марказий кўчаларига бўлса-бўлмаса ҳадеб экилаверадиган гуллар ва шу каби бошқа кераксиз нарсаларга бюджетдан топилган маблағ халқнинг соғлиғи йўлида арзимаган ойликка ишлаб келаётган тиббиёт ходимларига етмаса-я!

Бюджет-солиқ сиёсатини тўғирламас эканмиз, давлат бюджетидан маблағ сарфланишини том маънода назоратга олмас эканмиз, бюджет кушандаларини тиймас эканмиз, иқтисодий равнақ ҳақида гапирмасак ҳам бўлади!

Telegram || Instagram || Facebook


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ташқи қарз ҳақида. Давлат банкрот бўладими?



2022 йил май ойидаги суҳбатдан лавҳа.

Telegram || Instagram || Facebook


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Юқори даромадли касб эгаси бўлишни хоҳлайсизми? У ҳолда биз билан бухгалтерияни мукаммал ўрганинг.
Соҳани "0" дан ўрганиш учун сизга Beginner курсини таклиф қиламиз!

Яхши бухгалтер бўлиш учун мурожаатингизни қолдиринг.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Солиқ ўзи нима учун керак? Солиқлар ҳар доим ошиб борадими?


2022 йил май ойидаги суҳбатдан лавҳа.

Telegram || Instagram || Facebook


Тадбирдаги гап-сўзлардан маълум бўлдики, нафақат пойтахтимиз, балки бутун бошли мамлакат экологик инқироз ёқасига келиб қолган. Тезкор чоралар кўрилмаса, узоғи 15-20 йил ичида табиат биздан яхшигина ўч олади.
Биродарлар, лоқайд бўлмайлик! “Ҳа бир гап бўлар”, “Манга нима, мандан четроқку”, “Тепадигилар борку, ўшалар бир нима қилар”, “Элга келган – тўй” каби аҳмоқона нақл ва стереотиплардан қутулишимиз, бундай оммавий фикрлашнинг ўта жиддий оқибатларини тушунтириб боришимиз керак.
Юртимиз, пойтахтимиз экологиясини яхши томонга ўзгартиришга ҳар биримиз масъул. Бироқ, бу масъулият камбағалдан бойга қараб, кичик тадбиркордан йирик корхонага қараб, оддий фуқародан ҳукуматга қараб прогрессияда ортиб боришини тушунишимиз керак.

Telegram
|| Instagram || Facebook


25 - январ куни “Ватандош” интеллектуал клубининг “Тошкент ҳавоси: уни қандай яхшилаш мумкин?” мавзусида навбатдаги йиғини бўлиб ўтди.

Тадбирда Тошкент ҳавосининг ифлосланиб бораётганига, умуман мамлакатимиз экологиясига бефарқ бўлмаган жамиятимиз ойдинлари иштирок этди. Тақдимотлар, фикр-мулоҳазалар, саволлар ва баҳс-мунозаралар етарлича бўлди. Фақат битта нарса ўйлантирди: ташкилотчилар кўп одам келса керак деб, тадбирни каттагина залда уюштиришган экан. Лекин, залдаги ўриндиқларнинг чамаси ярми бўш қолди...

Тадбирда шахсан ман Тошкент ҳавосининг ифлосланиши сабабларини тизимлаштириб, қуйидаги фикрларни билдирдим:
1. Иситиш тизимида юқори углеводородли ёқилғидан (кўмир, мазут) фойдаланилиши оқибатида чиқаётган заҳарли чиқиндилар.
2. Дарахтларнинг аёвсиз кесилиб кетиши.
3. Сурункали тирбандликлар оқибатида транспорт воситаларидан чиқаётган заҳарли газлар:
- бир машинадан йилига ўртача 800 кг ис гази, 200 кг углеводород, 50 кг азот оксиди чиқади ва бир машина 4 тонна кислородни ютади
- сурункали тирбандликлар сабаб машиналар керагидан 3 баравар кўп ёнилғи сарфламоқда, демак кўрсаткичларни 3 карра оширамиз
- Тошкентда 1 млндан кўп машина бор, демак бир йилда 4*3 = 12 млн тонна кислородни ейди ва 1*3 = 3 млн тоннадан зиёд заҳар чиқаради
4. Тартибсиз ва тутруқсиз қурилишлардан кўтарилаётган чанг.
5. Йўлларнинг ёмонлиги, “обочина”лар сабабли кўтарилаётган чанг.
6. Шаҳарнинг ҳамма жойини, ариқлар, кўчаларни босиб кетган ахлат ва чиқиндилар.
7. Маиший ва саноат чиқиндиларининг қайта ишланмаслиги ва ҳ.к.


Telegram || Instagram || Facebook


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Пойтахтда янги йиғим!

Уни ташаббускори ким?
Ҳокимлик институтини тугатиш мумкинми?
Халқ ҳокимларни ёки таклиф қилинаётган
"ҳудуд раҳбарлари"ни сайлай оладими?

Шу саволлар атрофидаги таҳлилий суҳбатни қуйидаги линк орқали томоша қилишингиз мумкин.👇
https://www.youtube.com/watch?v=jceyUhvxe_0

Telegram || Instagram || Facebook


Қандай жамиятлар пирамида бўйлаб имкон қадар юқорироққа чиқа олади?

Telegram || Instagram || Facebook


Эҳтиёжлар иерархияси назарияси


Машҳур олим Абраҳам Маслоу инсон эҳтиёжларини, уларнинг муҳимлик даражасидан келиб чиқиб, камайиб бориш тартибида пирамидага жойлаштирган.

Эҳтиёжларнинг бундай тизимланишини Маслоу токи инсон содда нарсаларга муҳтож бўлар экан, юқори даражадаги эҳтиёжларни бошдан кечира олмаслиги билан изоҳлади.

Пирамиданинг асос қисмида энг бирламчи эҳтиёжлар – физиология (очлик, чанқоқлик ва шунга ўхшаш эҳтиёжларни қондириш) жойлашган.

Бир палла юқорида хавфсизликка бўлган эҳтиёжлар келтирилади. Унга кўра, одамлар ўзини ҳимояланган ҳис қилиши, қўрқув ва омадсизликлардан қутулиш заруратида бўлади.

Ундан юқори – меҳр ва муҳаббат зинаси, шунингдек, ҳар қандай ижтимоий гуруҳга мансублик эҳтиёжи ўз ўрнини эгаллайди.

Кейинги паллада ҳурмат, иззат ва эътиборга бўлган эҳтиёж майдонга келиб, муваффақиятларга эришиш, тан олиниш, маъқулланиш, ижобий баҳоланиш каби заруратларни ўзида ифода этади.

Яна бир босқич тепада Маслоу билимга чанқоқлик, борлиқни тушуниш, изланиш, иложи борича кўпроқ маълумотни қабул қилиш истаги каби когнитив эҳтиёжларни қўйган.

Бунинг ортидан эстетикага бўлган эҳтиёж (ҳаётни уйғунлаштириш, уни гўзаллик, санъат билан тўлдириш истаги) пайдо бўлади.

Ва ниҳоят, пирамиданинг энг охирги босқичи, чўққиси – ўз-ўзини намоён қилиш, ички потенциални очиб беришга бўлган эҳтиёждир. Бу паллага етиб келган инсон кашфиётчи, яратувчи даражасига чиққан ҳисобланади.

Энди савол туғилади:
Ўзбекистон жамиятида аҳолининг нечи фоизи Маслоу пирамидасининг биринчи босқичидан чиқиб кета олган?

Менинг назаримда аҳолининг қарийб 70 фоизи бугунги кунда энг бирламчи физиологик (органик) эҳтиёжларни қондириш билан овора бўлиб қолгандай.

Бундан ташқари, мансабдорларимизнинг нечи фоизи когнитив эҳтиёжларини қондира олган?

Пирамиданинг чўққисига чиққанлар улуши ҳақида гапирмасак ҳам бўлади, акс ҳолда шу пайтгача бирон Нобель мукофоти совриндори чиққан бўлармиди...

Telegram || Instagram || Facebook


🧩 Бизда Менделеев жадвалидаги қарийб барча ресурслар бор, деб бонг урамиз ... Нега ривожланиб кетмаяпмиз деб ҳайрон қоламиз.


☝️ Гап шундаки, табиий ресурслар иқтисодий равнақ учун зарур омилларнинг 20 фоизини ташкил қилади, холос.
Агар табиий ресурслар ҳамма нарсани ҳал қилганида эди, бугун РФ, Лотин Америкаси ва Тропик Африканинг аксар мамлакатлари дунёнинг энг ривожланган мамлакатлари қаторидан жой олган бўларди.

🧠 Юксак интеллект, ўткир зеҳн ва интизом ҳар қандай табиий ресурсдан қиммат туради. Бунинг исботи Япония, Жанубий Корея, Сингапур каби мамлакатлардир. Тилга олинган ушбу мамлакатларда Менделеев жадвалидаги ресурслардан қарийб ҳеч нарса йўқ, лекин улар биринчи 20 ликка киради.

❓Жамиятни юксак интеллектли ва интизомли қилиш учун нима қилиш керак?

✅Бунинг қатор бевосита ва билвосита чоралари мавжуд:

1️⃣ Сифатли таълим инфраструктурасини шакллантириш, бунинг учун:
- аҳоли зичлигидан келиб чиқиб, давлат мактабларини етарлича қуриш
- барча мактаблар яхши таъмирланган бўлишини таъминлаш
- мактабларни замонавий қуроллантириб бориш (мунтазам)
- ҳар бир синфда ўқувчилар сонини 20 нафардан оширмаслик
- ҳар бир мактабга ўқувчиларни қатнайдиган махсус автобусларни йўлга қўйиш

2️⃣ Таълим сифатини том маънода кўтариш, бунинг учун:
- ўқитувчининг энг кам ойлик маошини 10 минимал иш ҳақи миқдорида белгилаш (ҳозирда 2.9 баравар) ва унга ошиб борувчи коэффициентлар тизимини жорий қилиш орқали ўртача 20 минимал иш ҳақига (амалдаги меъёрга кўра 23 млн сўм) етказиш
- ўқитувчиларни (аҳмоқона!) маъмурий ишлардан тўлиқ озод қилиш
- дарсликларни тайёрлаш ва жорий этишдаги тутруқсизликни тугатиш

⁉️Ҳар иккала йўналишдаги чоралар албатта маблағга бориб тақалади, бюджетда эса муаммо дейсизми?!

🚫Давлат бюджетида ҳеч қандай муаммо йўқ!

🔱Муаммо – энг аввало, бюджетни илма-тешик қилиб ётган коррупцион тизимда, қолаверса фискал сиёсатда, шу жумладан бюджет тизимида! Буларни бартараф этса бўлади, бунинг учун сиёсий ирода ва хоҳиш бўлса бас.

❗️Эътибор беринг, юқорида ман фақат ўрта мактаб таълим ҳақида ёздим, профессионал ва олий таълим ҳамда илм-фан борасидаги фикрларимни ҳам бериб бораман. Бундан ташқари, ман мактаб фаолиятига чуқур кирмаганман, шунинг учун бу соҳани яхши тушунадиганлар мани фикрларимни давом эттириб, ўз таклифларини изоҳларда қолдириши тавсия этилади.

Telegram || Instagram || Facebook


Sotuv menejeri ishga olinadi (ayol-qizlar afzal koʻriladi)

📌 Ish grafiki: 6/1 (dushanba-shanba), soat 10:00 dan 18:00 gacha, Manzil Jar Stadioni

— Kompaniya: “UTAX academy” Soliq va Buxgalteriya bo'yicha o'quv kurslarini tashkillashtirish bilan shug'ullanadi.
— Ish turi: Offline. Toshkent shahri
— Talablar: Sotuv sohasida kamida 3 oylik tajriba, O'quv kurslar boʻyicha ishlagan boʻlsa afzal koʻriladi. O’zbek tilida ravon muloqot qilish, AmoCRM yoki Modme dasturlaridan foydalana olsa afzal koʻriladi (bilmasa o'rgatiladi)

Takliflar: Kasbiy rivojlanish, Bepul treninglar, Buxgalteriyani o'rganish imkoniyati

— Maosh: 2 000 000 - 8 000 000 (fiksa + KPI)
Murojaat uchun: 950997720




Бойга балоям урмайди!

Ҳа, доим камбағал қатламга қийин бўлади. Солиқлар оширилса ҳам, жарималар кўпайса ҳам, “200 кВт”га ўхшаган турли хил лимитлар ўрнатилса ҳам, уларнинг юки ҳамиша камбағалларга тушади.
Фақатгина давлатнинг том маънода ижтимоий йўналтирилган фискал сиёсати воситасида "ижтимоий стабилизатор" механизмини йўлга қўйиш ва шу орқали ҳаддан зиёд "ҳашам"нинг бир қисмини кесиб қашшоқликнинг кескир қирраларини силлиқлаб туриш мумкин.
Бунинг учун аввало горизонтал ва вертикал адолатни таъминлашга қодир солиқ тизими шакллантирилиши керак. Минг афсуски, мамлакатимизнинг амалдаги солиқ тизими нафақат адолат, балки соддалик, мослашувчанлик, самарадорлик ва бюджетга етарлилик каби фундаментал талабларга ҳам жавоб бермайди.
Солиқ сиёсати санаб ўтилган талабларга жавоб бериши учун давлат аввало иқтисодиётнинг норасмий сектори кўламини имкон қадар минимумга етказиши керак.
Бироқ, амалдаги солиқ тизими бунга ожизлик қилади. Норасмий иқтисодиёт кўламини қисқартирмагунча мамлакатда коррупцияни йўқотиб бўлмайди. Чунки, айнан "соядаги иқтисодиёт" коррупцион схемаларни рўёбга чиқариш, бюджетни (халқ пулини) ўмариш, турли хил криминал бизнесларни амалга ошириш ва "кир" пулларни ювиш учун имконият майдонидир.
Норасмий иқтисодиётни эса бемалол чеклаш мумкин, бунинг дунё мамлакатларида синовдан ўтган самарали йўллари мавжуд.
Давлатимизнинг фискал сиёсатига масъул мутасаддилари яхши билади – ман ва жамоам бу борада ҳар доим ҳамкорликка тайёрмиз!


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Кўринар ва кўринмас солиқлар

Давлат – солиқлар устига қурилади. Солиқларнинг ҳам кўринадигани (тўғри солиқлар) ва кўринмайдигани (эгри солиқлар ва квази-солиқлар) бўлади. Бу солиқлар истеъмол қилаётган маҳсулотларимиз нархига мунтазам таъсир ўтказади. Хўш, бу жараён қандай амалга ошади?




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Солиқдан бериладиган ҳар қандай имтиёз адолат мезонига жавоб бериши керак!

856 0 11 1 10

Халқ ўз пулининг ҳисобини сўрашга ҳар доим ҳақли!

Ижтимоий тармоқларда “ҳамма ақлли бўлиб кетди, ҳамма бюджетнинг пулини ҳисоб-китоб қилишга ўтиб кетди ... ўзи солиқлардан қочиб юрадиган халқмиз ...” қабилидаги чиқишларни кўриб, қуйидаги фикрларни ёзишга қарор қилдим.

⚡️1. “ҳамма ақлли бўлиб кетди, ҳамма бюджетнинг пулини ҳисоб-китоб қилишга ўтиб кетди ...”

Бу рост, фақат кесатиғ маъносида эмас, ростдан ҳам ақлли халқ, ҳуқуқий онги ошган халқ давлат бюджетининг ҳисоб-китобини сўрайди ва бунга улар тўлиқ ҳақли. Чунки, бюджет – давлатнинг барча бўғинлари бўйича даромадлар ва харажатларни акс эттирадиган мамлакатнинг асосий молиявий ҳужжатидир. Мамлакат эса жамиятга, яъни халққа тегишлидир. Унинг молияси (даромадлари ва харажатлари) эса аслида давлатники эмас, балки халқникидир!
Ўзи бизнинг иқтисодий луғатимизга “давлат молияси” деган термин рус тилидаги “государственные финансы” иборасининг бевосита таржимаси сифатида кириб келган ва бу хато! Бунинг исботи сифатида мазкур тушунчанинг инглиз тилидаги вариантини келтирамиз – “Public Finance” – таржимаси “оммавий молия”, “жамият молияси”, “халқ молияси” маъносини беради. Моҳиятан олиб қараганда ҳам давлатнинг пули бўлмайди, чунки давлат – бу, ўз халқига унга керак бўлган ижтимоий хизматларни кўрсатувчи сиёсий устқурмадир. Шу хизматларни молиялаштириш учун аҳолидан ва бизнес субъектларидан солиқ ва йиғимларни ундиради. Бундан келиб чиқадики, халқ ўз пулини қаерга кетаётгани, нималарга сарфланаётганини билишга, давлатдан ҳисоб сўрашга ҳақли.

⚡️2. “ўзи солиқлардан қочиб юрадиган халқмиз ...”

Тўғри, лекин нега бизнинг халқ солиқдан қочишга мойил? Балки, халқ билиб-кўриб туриб шундай қилаётгандир! Одамлар қачон ёппасига солиқдан қочади – қачонки солиқ тизими адолатсиз эканлигини ёки тўлаётган солиқлари “каламушлар” томонидан кемиралаётган ёки ҳавога совурилаётганини кўриб-билиб турган бўлса! Одамлар шунча меҳнат қилиб, таваккалу-тадбиркорлик орқали топаётган даромадларидан солиқларни тўласа-ю, уларга керак бўлган инфратузилма, таълим, тиббиёт, илм-фан, ижтимоий ҳимоя, тоза атроф-муҳит, ҳуқуқ-тартибот ва шу каби ижтимоий хизматлар кемтик, сифатсиз амалга оширилаётган бўлса, аслида тўлалигича шу ишларга сарфланиши керак бўлган халқ пули куппа-кундуз куни талон-тарож қилинаётган бўлса кимнинг солиқ тўлагиси келади?

⚡️3. “ҳеч қаёқда ишламасангиз нега солиқ тўлаяпман дейсиз ...”
Барака топгурлар, солиқ сиёсатини тушунмасангизлар нима қиласизлар гапириб! Тирик одам бор эканки солиқ тўлайди. Солиқлар фақат даромаддан олинмайди, улар истеъмолдан ҳам олинади, мулкка, ерга эгалик қилишда, давлат хизматларидан фойдаланишда ва бошқа турли ҳолатларда ҳам олинади. Ҳеч қаерда ишламайдиган ёки расмий даромад манбаига эга бўлмаган одам ҳам яшаб нималарнидир сотиб олса керак?! Бўлди, шуни ўзидаёқ у солиқ тўлаяпти! Харид қилаётган нарсаси хоҳ импорт, хоҳ ўзимизда ишлаб чиқарилган бўлсин, маҳсулот ёки хизмат қийматида ҚҚС, акцизлар, фойдали қазилма солиғи, айланмадан солиқ, фойда солиғи, ижтимоий солиқ, иш ҳақидан даромад солиғи, мулк, ер, сув каби солиқлар ва ҳатто турли йиғимлардан камида бир нечтаси ўтирипти. Камига монополлашган иқтисодиётда квазисолиқ деган кўзга кўринмас солиқ ҳам бор, бунга электр энергия бўйича 200 кВт лимит белгиланишини мисол сифатида келтирганман.
Тўғри, бизнинг шароитда жуда кўпчилик ўзи тўлаши керак бўлган солиқларнинг ҳаммасини тўламайди. Лекин, бунга улар айбдор эмас! Бунга номукаммал, аниқроғи илма-тешик бўлиб ётган, 33 йилдан бери тинимсиз ўзгариб келаётган, ҳеч бир фундаментал талабга жавоб бермайдиган солиқ тизими айбдор.

☝️Хулоса шуки, бир томондан солиқ сиёсати адолат мезонларига жавоб бермаса, иккинчи томондан солиқ тўлиб одамлар ўзлари истаган сифатли ижтимоий хизматларни ололмаса, учинчи томондан солиқдан қочиш имкониятлари мавжуд бўлса, у ҳолда аҳолини солиқ тўламасликда айблаб ўтирманг!

20 last posts shown.