“Муқаддима” асари бутун дунёни ўзига ром қилгани бежизга эмас.
У шундай ҳикматлар хазинаси, хазиналар манбасидирки, унга шўнғиган ҳар бир инсон ундан ўзи кўтара оладиган миқдорда ҳикматни олиб чиқа олади.
Инсон эса ожиз мавжудотдир.
Ҳар бир инсон ўзининг билими ва салоҳияти доирасидагина ҳаракатлана олади.
Зотан ҳеч бир инсон тоқатидан ташқаридаги нарсага таклиф ҳам қилинмайди.
Ўйлайманки, ушбу камтарона ҳаракат ушбу асарнинг ўзбек тилига қилинган ягона таржимаси бўлмайди.
Турли соҳа олимлари, таржимонлар ва мутахассислар ушбу ҳикматлар хазинасига ўзларидаги бор имконлар ва воситалар ёрдамида янада чуқур шўнғийдилар.
Уларнинг ҳар бири ушбу улкан хазинадан ўзлари қодир бўлган даражада манфаат олиб чиқадилар ва халқимизга тақдим этадилар.
Бундан ташқари, ушбу таржимадаги нуқсонлар ўзгаларни янада мукаммал таржималарни амалга оширишга ундайди.
Бунда ҳар бир инсон ўзи тақдим қилган ишларидан ва уларнинг кейинги изларидан ҳам мукофотланишини билган ҳолда, ушбу ишимизнинг келгуси манфаатларидан умидланамиз.
Асардан фойда олсангиз, Ўзининг фазлидан, хатоликка дуч келсангиз, таржимон айбидандир.
Ибн Халдун айтганидек, хатоларни тузатиш вазифаси ўткир танқидчиларга қолдирилган.
"Сўзбоши"дан