Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.

Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.me/haqiqatonline_bot

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#жараён

⚡️⚡️Бўка туманидан ўтган "Ўнг тармоқ" канали реконстркуция қилинмоқда

✔️Тошкент вилоятининг Бўка туманидаги "Навоий" маҳалла ҳудудидан  оқиб ўтувчи  "Ўнг тармоқ" канали 8 та ҳудудни сув билан таъминлайди. Каналнинг умумий узунлиги 40 километрни ташкил этади. 

Айни кунларда режадаги ПК210+00 дан ПК410+00 гача бўлган қисмини тўлиқ реконструкция қилиш ишлари давом этмоқда.

@haqiqatonline_24


#Диққат

❗️Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова ўқитувчиларга мурожаат билан чиқди

“Яна бир бор эслатмоқчиман, педагогларни уларнинг вазифасига кирмайдиган ишларга жалб қилиш, турли мақсадлар учун маблағ йиғиш каби ҳолатлар билан ҳеч қачон муроса қилмаймиз.

Ҳурматли педагоглар агар сиз шу каби ҳолатларга дуч келсангиз вазирликка мурожаат қилинг, биз ҳар бир ҳолатни ўрганамиз, ўқитувчи ва МТТ ходимлари манфаатини ҳимоя қиламиз!”.

Шундай экан, мажбурий овоз йиғиш, овоз сотиб олиш учун маошингиздан ушлаб қолиш талабларига асло рози бўлманг.

@haqiqatonline_24


Тошкент ҳақиқати-10.pdf
11.4Mb
#матбуот

📌"Тoshkent haqiqati" газетасининг 2025 йил 22 февралдаги 10-сонининг электрон варианти мутолаа учун тақдим этилмоқда.

@haqiqatonline_24


#диққат

❗️Тилга бўлган эътибор кучаймоқда: Таомномани давлат тилида тақдим қилмаган овқатланиш масканига чора кўрилди

Таомномани ўз тилида тақдим қилмагани учун Навоий шаҳрида фаолият юритиб келаётган МЧЖга тегишли умумий овқатланиш масканига нисбатан тегишли таъсир чораси қўлланилди.

@haqiqatonline_24


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#биласизми

❓Идиш ювадиган гупкаларнинг ранги уларни қаерда ишлатилишини англатишини билармидингиз?

Батафсил видеода!

@haqiqatonline_24


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#жамият

⚡️⚡️Энди иш стажига эга бўлмаган эркакларга нафақа 65 ёшдан, аёлларга 60 ёшдан тўланади.

@haqiqatonline_24


#мутолаа

📰ЁЛҒИЗЛИКНИНГ ЮЗ КУНИ

Ҳиндистонда Ашраф Али Таҳонавий деган буюк олим бўлган. У юздан ортиқ китоб ёзган дейишади. Ул зот “Баёнул Қуръон” деб номланган тафсирни ёзаётганида аёли: “Мадрасага кетаётиб қафасдаги қушга донини бериб кетинг”, дебди. “Баёнул Қуръон”дан хаёли бузилган ҳазратнинг аччиғи келиб, аёлига нимадир деб норизо ўдағайлабди.
Ўша куни мадрасага келиб тафсирни давом эттирмоқчи бўлган олимнинг қалами ёзмай қолибди. Ҳарчанд уринмасин, фойдаси бўлмабди. Шунда у: “Ё Раббий, мендан нима гуноҳ ўтдики, каломингни тавсир қилаётган қаламим ёзмай қолса...”, деб ҳайратланибди. Шунда ногоҳ қафасдаги қуш эсига тушибди ва югурганча уйга қайтиб кетибди. Уйга бориб, қушга дон бериб қайтибди ва тавсирни келган жойидан давом эттирмоқчи бўлса, қалам ёза бошлабди. Қалам ёзишни бошлаган жой эса “Нисо” сурасидаги “Аёлларингиз билан яхши муомалада бўлинглар!” деган мазмундаги оят экан...


👉БАТАФСИЛ👈

Тошкент ҳақиқати


#Матбуот
#Пресс_анонс


“ТОШКЕНТ ҲАҚИҚАТИ” ГАЗЕТАСИНИНГ 2025 ЙИЛ 12 МАРТДАГИ 15-СОНИ

👉Аёл борки, олам мунаввар

👉Билим ва ҳунар бир-бирини тўлдирса, натижа аъло бўлади

👉Томорқачилик: имкониятлар фасли

👉Ёлғизликнинг юз куни

Шунингдек, газетамиз саҳифаларида вилоят ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид хабарларни ўқийсиз!


@haqiqatonline_24


#диққат

❗️Ўзбекистонда март ойининг қолган қисми одатдагидан иссиқроқ ўтиши кутилмоқда

Кейинги ҳафтада ҳарорат кўтарилиши мумкин ва шимолий ҳудудларда +30°C атрофидаги иссиқлик кузатилиши эҳтимоли бор.

Европадан Осиёга томон жуда катта млнлаб км квадрат майдон "қизиб" кетган.

Ҳиндистонда аллақачон мартнинг бош бўлишига қарамай, ҳарорат максимумлари +43 дан ошиб кетди. Бу жанубий Осиё учун энг эрта исиб кетиши мумкин деганидир.

@haqiqatonline_24


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#кайфият

Дангаса келин😂😂

Яхши кайфият кун давомида ҳамроҳингиз бўлсин!

@haqiqatonline_24


#об_ҳаво

☀️🌥🌧ҲАҚИҚИЙ БАҲОР ҲАВОСИ: Бугун Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати +20 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 12 март куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Ҳарорат кечаси 4-9, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.
Қор кўчиши хавфи бор. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Кечаси 0-5, кундузи 8-13 даража илиқ бўлади.

✔️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!

@haqiqatonline_24


#таъсирли

⚡️⚡️Она!

@haqiqatonline_24


#эшитдингизми

⚡️Эндиликда Сенат раиси Танзила Нарбаева ва Қонунчилик палатаси спикери Нуриддин Исмоилов Chevrolet Tahoe, бош вазир ўринбосарлари Malibu, вилоят ҳокимлари эса “Taho” ёки “Traverse”дан фойдаланишади.

@haqiqatonline_24


#фойдали
#тарқатинг

❗️Соғлиқни сақлаш вазирлиги рўзадорларга ифторлик ва саҳарлик чоғида тўғри овқатланиш бўйича тавсиялар берди

@haqiqatonline_24


#тайинловлар

➖Икромов Дониёр Тулкунович Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Тошкент вилояти бош имом-хатиби этиб тайинланди.

Файзуллахўжаев Жасур Хакимович Марказий банк Тошкент вилояти бош бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди.

Камолиддинов Фазлиддин Камолиддинович Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг Тошкент ҳудудий филиали бошлиғи этиб тайинланди.

@haqiqatonline_24


#йиғилиш

❗️Зойир Мирзаев қатор ҳокимларни жиддий огоҳлантирди

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев раислигида бир қатор муҳим масалалар юзасидан ҳокимлик соати ўтказилди.

Унда раҳбарлар айрим йўналишларда иш ўринлари ташкил этишга етарлича эътибор қаратмаётганлиги ёки имкониятлардан тўлиқ фойдаланмаётганлиги танқид қилинди.

Хусусан, жорий йилнинг январь-февраль ойларида 3 184 та оилаларга жами 5 220 та хизматлар кўрсатилган. Оҳангарон, Бекобод шаҳарлари ва Бекобод туманида юқори натижага эришган бўлса, бироқ Оҳангарон, Бўстонлиқ, Янгийўл туманларида бу борадаги ишлар суст эканлиги таъкидланди.

Шунингдек, 2025 йилда вилоят маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш бўйича "маҳалла еттилиги" , яъни "Ижтимоий профилактика" томонидан олиб борилаётган ишлар хусусига ҳам тўхталди.

Юқоридаги масалалар юзасидан камчиликка йўлга қўйган ҳокимлар ва вилоят раҳбарлар қатъий огоҳлантирилди. Йўналишлар бўйича аниқ топшириқлар берилиб, муддатлари белгиланди.

@haqiqatonline_24


#статистика

📊2025 йил 1 январь ҳолатига кўра Ўзбекистон Республикасининг доимий аҳолиси сони 37,5 млн нафарга етди


@haqiqatonline_24


#диққат

⚡️Ўзбекистон Журналистлари уюшмасига янги раҳбар келади

Икки йилдан (2023 йил январь) буён Ўзбекистон журналистлар уюшмаси биринчи раҳбарсиз ишлаб келмоқда. Маълумотларга кўра, тез орада Журналистлар уюшмасига янги раҳбар сайланади.

Ҳозирги вақтгача уюшма бошқарувини раис вазифасини бажарувчи сифатида Холмурод Салимов бошқариб келаётган эди.


@haqiqatonline_24


#диққат

❗️Аҳолини иш билан таъминлаш бўйича сафарбарлик эълон қилинди


Президентнинг Ф-18-сонли Фармойишига асосан 2025 йил 11 мартдан бошлаб "долзарб бир ойлик" сафарбарлиги эълон қилинди.

Сафарбарлик доирасида мақсадли кўрсаткичлар белгилаб берилди.

Фармойишга асосан, Бандлик вазирлиги, Марказий банк ҳоким ёрдамчилари ва маҳалла банкирлари билан биргаликда сафарбарлик даврида аҳолига парранда, чорва моллари, асалари қутилари, ихчам иссиқхоналарни етказиб бериш чораларини кўриш белгиланди.

Сафарбарликка жалб қилинган масъулларни сафарбарлик даврида ушбу Фармойишда белгиланган вазифалар билан боғлиқ бўлмаган йиғилишлар ва бошқа тадбирларга жалб қилиш тақиқиланди.

@haqiqatonline_24


#диққат

❗️Республика даражасидаги барча вазирлик ва идоралар Янги Тошкент шаҳрига оммавий кўчирилади

Уларнинг ҳозирги бинолари сотилади. Сотишдан тушган маблағлар Янги Тошкентда янги маъмурий бинолар қуришга сарфланади.

Айни пайтда Энергетика вазирлиги Янги Тошкентда фаолият олиб бормоқда.

@haqiqatonline_24

20 last posts shown.