Forward from: Muhammad Yusuf izdoshlari
Бугун 26 апрель Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад ЮСУФ таваллуд топган кун.
Муҳаммад ЮСУФ ҳаёти ва ижоди
Муҳаммад ЮСУФ (тахаллуси; асл исм-шарифи Юсупов Муҳаммаджон) (26.04.1954 Марҳамат тумани — 31.07.2001, Элликқалъа тумани) — Ўзбекистон халқ шоири (1998), жамоат арбоби. 2-чақириқ Олий Мажлис депутати. Ўзбекистон халқ шоири (1998).
Ҳаёти ва ижоди
Муҳаммад ЮСУФ Рус тили ва адабиёти институтининг рус тили ва адабиёти факультетини тугатган (1978). Республика китобсеварлар жамияти (1978—80), «Тошкент оқшоми» газетаси (1980—86), Ғофур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти (1986—95)да турли лавозимларда ишлаган. 1995—97 йиллар «Тафаккур» журналида бўлим мудири, 1997—2001 йилларда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида раис ўринбосари. II чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати.
Муҳаммад ЮСУФнинг дастлабки шеърлари
Муҳаммад ЮСУФнинг дастлабки шеърлари «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» ҳафталигида босилган (1976). Шундан бошлаб республика матбуотида унинг шеър, очерк ва мақолалари мунтазам равишда чоп этила бошлаган. Илк шеърлар китоби — «Таниш тераклар» (1985). «Булбулга бир гапим бор» (1987), «Илтижо» (1988), «Уйқудаги қиз», «Ҳалима энам аллалари» (1989), «Ишқ кемаси» (1990), «Кўнглимда бир ёр» (1991), «Бевафо кўп экан», «Ёлғончи ёр» (1993), «Эрка кийик» (1995) ва «Осмонимга олиб кетаман» (1998) шеърий китоблари нашр этилган. Мазкур китобларга кирган шеърларда Муҳаммад ЮСУФ мансуб бўлган авлоднинг энг олийжаноб ва юксак инсоний фазилатлари билан бирга ёшлик сурури, ишқ ва муҳаббатнинг нафис наволари, ўзбекона, содда, айни пайтда эзгу, бокира ва бетакрор туйғу ҳамда кечинмалари ўзининг ёрқин ифодасини топган. Сўзнинг бадиий имкониятларидан маҳорат билан фойдаланиш, мусиқий равонлик, туйғулар тиниқлиги, самимийлик ва майинлик, руҳият манзараларини лўнда ва яққол ифодалай билиш Муҳаммад ЮСУФ шеърий услубининг етакчи хусусиятларидир. Унинг қаламига мансуб аксарият шеърлар таниқли хонандалар томонидан ижро этилмоқда. Муҳаммад ЮСУФ ижоди айни гуллаб-яшнаган пайтда, Элликқалъа туманида шеърият мухлислари билан учрашиш мақсадидаги ижодий сафарида 47 ёшида вафот этган. Андижонда дафн этилган.
Ўзбекистонимизнинг бир неча кўчалари, шунингдек, Андижон шаҳридаги ижод мактаби, болалар кутубхонаси ва Марҳамат туманидаги санъат мактаби Муҳаммад ЮСУФнинг номи билан аталади.
✍ Муқимжон Нурбоев.
Муҳаммад Юсуф издошлари телеграм канали ва гуруҳи👇
@Muhammadyusufizdoshlari👈 канали.
@Muhammadyusufizdoshlariguruhi👈 гуруҳи
https://t.me/Muhammadyusufizdoshlari