Forward from: Зокир
БСК фаолияти ва маҳалла ривожи муҳокама қилинди
📢 Бугун Чирчиқ шаҳар Кенгаши депутатлари А.Абдуллаев ва З.Халмухамедовларнинг М.Улуғбек МФЙ раиси С.Хаитов ва "Чирчиқ тезкор хизмат" БСК бошқарувчи сервис компанияси раҳбари Д.Аҳмедова билан муҳим ишчи учрашуви бўлиб ўтди. Учрашувда маҳалла фаоллари ҳам иштирок этдилар.
Конструктив мулоқот давомида маҳалланинг ривожланиши ва унинг аҳолиси фаровонлиги бўйича асосий масалалар кўриб чиқилди. Иштирокчилар ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш истиқболлари ва аҳолининг долзарб уй-жой коммунал муаммоларини ҳал этиш йўлларини муҳокама қилдилар.
Алоҳида эътибор экология масалаларига, жумладан, ҳудудни кўкаламзорлаштириш ва чиқиндилар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш масалаларига қаратилди.
Муҳокаманинг асосий мавзуси БСК бошқарувчи сервис компаниялари фаолиятини самарадорлигини ошириш бўлди. Уларнинг фаолияти, кадрлар салоҳияти ва молиявий ҳолати батафсил кўриб чиқилди. Учрашув якунида кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш бўйича депутатлар тавсиялари ва аниқ қадамлар белгиланди.
Депутатлар, маҳалла раҳбарияти ва сервис компаниялари вакиллари ўртасидаги бундай бевосита мулоқот шаҳримиз аҳолиси манфаатларини кўзлаб, маҳаллий аҳамиятга молик долзарб масалаларни самарали ҳал этиш имконини беради.
Халқ депутатлари Чирчиқ шаҳар Кенгаши
депутати Зокир Халмухамедов