🟢
2025 йил 1 июлдан бошлаб кўп қаватли уйлар массивларидаги тупроқ ва яшил қопламали умумий фойдаланишдаги ҳудудларни
ўзбошимчалик билан бетонлаштирганлик,
қурилма ва конструкцияларни ўрнатганлик учун жавобгарлик чоралари кучайтирилади;
🟢
2025 йил 1 августдан бошлаб пишган ғишт ишлаб чиқаришдан муқобил технологиялардан кенг фойдаланишга ўтиш мақсадида
деворбоп материаллардан (пеноблок, газоблок) кенг фойдаланувчи қурилиш ташкилотларига “Шаффоф қурилиш” платформасида
устуворлик берилади;
🟢
2026 йил 1 январдан бошлаб пишган ва ҳом ғишт ишлаб чиқаришда ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 2025 йил учун белгиланган ставкага нисбатан
2 бараварга оширилган ҳолда қўлланади ҳамда
2027 йилдан босқичма-босқич қўшимча равишда
оширилади;
🟢
2027 йил 1 январдан бошлаб ер ресурсларини муҳофаза қилиш ва тупроқнинг унумдор қатлами йўқолиб кетишининг олдини олиш мақсадида қишлоқ хўжалигига, табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш ва рекреация мақсадларига мўлжалланган ерлар, тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар, ўрмон ва сув фонди ерларида
тупроқ карьерлари фаолияти тақиқланади;
🟢кўп қаватли турар жойларни лойиҳалаш, қуриш ва фойдаланишга қабул қилишда
оқова, ёмғир ва техник сувлардан суғоришда фойдаланиш тизимларини ташкил этиш
мажбурий этиб белгиланади.
👉
@green_chirchik