Globus24 | Расмий канал


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Ўзбекистонда ва дунёда рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар ва хабарлар, шунингдек, тезкор, расмий хабарлар манбаси.

MUROJAAT uchun @globus_callback_bot
Для ОБРАЩЕНИЙ @globus_callback_bot

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Бугун ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди.

Фақат Фарғона водийсида бироз қор ёғиши мумкин.

Ҳаво ҳарорати кундуз куни +3...+8 даража илиқ бўлади.


Афғонистон билан низолари кучаяётган Покистон Ўзбекистонга эътибор қаратмоқда

Ўзбекистоннинг Покистондаги элчиси Алишер Тўхтаев икки томонлама савдо ҳажми $1 миллиардга етказиш мақсад қилинганини таъкидлади

Карачи Савдо-саноат палатасида (KCCI) ўтказилган учрашувда элчи савдо алоқаларининг изчил ривожланаётганини қайд этди: 2019 йилда $122 миллионни ташкил этган икки томонлама савдо ҳажми 2023 йилда $387 миллионга етди.

Элчи Тошкент ва Лаҳор ўртасида бевосита парвозлар йўлга қўйилганини алоҳида таъкидлаб, бу икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлашда муҳим қадам эканлигини қайд этди. Шунингдек, элчи Карачи ва Ўзбекистон ўртасида ҳам бевосита парвозларни йўлга қўйиш бўйича ишлар олиб борилаётганини маълум қилди.

“Биз покистонлик биродарларимизни Ўзбекистонга ташриф буюришга ва халқимизнинг меҳмондўстлигини ҳис қилишга таклиф қиламиз,” деди элчи. У икки мамлакат ўртасидаги узоқ тарихий ва маданий алоқаларни, шунингдек, умумий диний қадриятларни таъкидлади.

Ўзбекистоннинг сармоявий имкониятлари

Элчи Алишер Тўхтаев Ўзбекистондаги сармоявий муҳитнинг хавфсиз, қулай ва эркин эканлигини таъкидлади. У покистонлик тадбиркорларни текстиль, фармацевтика, тери ишлаб чиқариш, озиқ-овқатни қайта ишлаш, агробизнес ва бошқа соҳалардаги имкониятларни ўрганишга чорлади.

“Бизнинг савдо соҳасидаги ютуқларимиз катта. Бироқ, сармоя йўналишида ҳам улкан имкониятлар мавжуд. Биз бизнес делегациялар ташрифи доирасида B2B учрашувларни ташкил этиш ғоясини қўллаб-қувватлаймиз. Бу савдо ва сармоя имкониятларини янада кенгайтиришга ёрдам беради,” деди элчи.


Ҳукумат қарори билан мактабгача таълим тизимини рақамлаштириш бўйича чора-тадбирлар режаси белгиланди. Унга кўра, ходимлар ва тарбияланувчилар давомати, озиқ-овқат харажатлари «Болалар боғчаси» ахборот тизими орқали ҳисобга олиб борилади.


Шимол ва водийда ёғингарчилик кутилмайди.

Бошқа худудларда ёғингарчилик (ёмғир—қор) кутилади. Туман тушади.

Ҳарорат кундуз куни +1...+6 даража илиқ бўлади.


Нукусда ҳарбий хизматчи 6 кишини пичоқлади!

Манбага кўра, 03.01.2025 йил соат 04:30 лар атрофида Ёғоч бозор томонда ФВВга қарашли ҳарбий қисмда бир йиллик хизматни ўтаётган аскар қисмдан чиқиб кетиб, кучли маст ҳолда ўткир пичоқ билан эшиги очиқ турган бир хонадонга кириб 6 нафар фуқарони ухлаётган жойида ҳеч қандай сабабсиз пичоқлагани, оқибатда уларнинг бир нафар вафот этгани айтилмоқда.

Нукус ҳарбий прокуратураси томонидан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Вақтинчалик янги рахбар тайинланди

Гулямов Саидазим Миркамалович Uzauto Motors Powertrain АЖ бош директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.


Ғайрат Дўстов қамоқдан озод этилди ва соғлиғини тиклаш учун Тошкент шаҳридаги 16- тез тиббий ёрдам шифохонасига юборилди. Шундай қилиб, адолат кеч бўлса-да тикланди.


Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш тизими такомиллаштирилади


“Қишлоқ хўжалиги майдонларидаги қўшимча имкониятлардан фойдаланган ҳолда маҳсулот етиштиришни кўпайтиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-465-сон, 30.12.2024 й.) қабул қилинди

🔰 Қарорга кўра, дала четлари ҳамда аҳоли томорқаси, хонадонлар ва кўп қаватли уйлар олди, маҳалланинг ички кўчаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш тизимини такомиллаштириш бўйича қуйидаги янги тартиб жорий этилади:

🔘 қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни ташкил қилиш бўйича:

🔹Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига дала четларида ҳамда аҳоли томорқаси, хонадонлар ва кўп қаватли уйлар олди, маҳалланинг ички кўчаларида маҳсулот етиштириш, қишлоқ хўжалиги субъектларига уруғ ва кўчатлар етказиб бериш ҳамда етиштирилган маҳсулотларни экспортга йўналтиришни ташкил қилиш вазифаси юклатилади;

🔹Агентлик йил давомида даромадли экинлар экиш ва уларни экспорт қилиш учун мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчи тадбиркорларнинг талабларини ўрганади.

🔘 дала четларидан самарали фойдаланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича:

🔹ички фитосанитария сертификати бир йил давомида бепул берилади;

🔹дала четларига экилган “in-vitro” усулида яратилган мевали пайвандтагли кўчатларни сотиб олиш харажатларининг 50 фоизи миқдорида, бироқ ҳар бир мевали пайвандтагли кўчатга 25 минг сўмдан ошмаган ҳолда Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармасидан белгиланган тартибда субсидия ажратилади.

Обуна бўлинг 👉 https://t.me/globus24uz


Долларнинг курси бироз ошди


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Қозоғистонда ноқулай об-ҳаво сабаб 40 дан ортиқ машина бир-бирига урилди

Йўл музлаши ва кучли бўрон ҳайдовчилар учун жиддий таъсир кўрсатди.

Обуна бўлинг 👉 https://t.me/globus24uz


2025 йилда ўз кўзингиз билан кўришга арзийдиган етти осмон ҳодисаси

Кириб келган 2025 йилда профессионал астрономлар оддий ҳаваскорларга юлдузли осмонда бир қатор таъсирли осмон ҳодисаларини кузатишни ваъда қилмоқдалар:

Квадрантидлар метеор оқими. Бу ҳар йили сайёрамизни "ёғдирувчи" энг кучли оқимлардан биридир. У 3 ёки 4 январда ўзининг энг юқори нуқтасига етади, шундан сўнг пасая бошлайди. Энг юқори фаоллик пайтида бир соат давомида 120 тагача метеорни кўриш мумкин.

Қуёш тутилиши. Бу ҳодиса 29 март куни, Қуёш, Ой ва Ер бир чизиққа тизилганда содир бўлади. Тўлиқ тутилиш фақат Канаданинг жануби-шарқида истиқомат қилувчилар учун кузатилади — қолган ҳудудларда у энг кўпи билан қисман бўлади ёки умуман сезилмайди.

Тўлиқ Ой тутилиши. 7 сентябрь куни содир бўлади, Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудларида тўлиқ бўлиб, узоқ вақт давом этади.

Суперойлар. 2025 йилда уларнинг учтаси кузатилади: Овчи Ойи (7 октябрь), Қундуз Ойи (5 ноябрь) ва Совуқ Ой (4 декабрь).

Шимол ёғдулари. Қуёшнинг 11 йиллик фаоллик даври ўзининг энг юқори нуқтасига етгани сабабли, келгуси 12 ой давомида ёғдуларни 2024 йилга нисбатан анча тез-тез кузатиш имкони бўлади.

Обуна бўлинг 👉 https://t.me/globus24uz


Сурхондарёда бодом гуллади.

Обуна бўлинг 👉 https://t.me/globus24uz


❗️Ўзбекистонда электромобилларни қувватлантириш учун махсус тарифлар жорий этилиши кутилмоқда

Истеъмол кўп бўладиган эрталабки соат 6:00 дан 10:00 гача ҳамда кечки соат 17:00 дан 22:00 гача бўлган вақт давомида нисбатан оширилган тариф, тунги вақтда эса 50 фоизгача арзонлаштирилган тариф қўллаш режалаштирилмоқда.

Обуна бўлинг 👉 https://t.me/globus24uz


Бугун жануб вилоятлари ҳамда Самарқанд, Жиззах вилоятларида ёмғир (қорга айланиб кетиш эҳтимоли билан) ёғиши кутилмоқда.

Жойларга туман тушиб, ҳаво ҳарорати +8 даражагача кўтарилади.


Эртага “Заправка”да масъуллардан ҳаққини талаб қилган фуқаронинг иши қайта кўриб чиқилади

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг маълум қилишича, фуқаро Ғайрат Дўстов ва унинг адвокатлари томонидан келтирилган апелляция шикояти эртага, 3 январь куни соат 10.00 да кўриб чиқилади.

Ҳуқуқ фаоли Абдураҳмон Ташановнинг ёзишича, судга судя Фарруҳ Эргашев раислик қилади.

Маълумот учун, Жиноят ишлари бўйича Бектемир туман суди раиси Д.А.Дадаханованинг 26 декабрдаги қарори билан Ғ.Дўстов МЖтКнинг 183-моддаси (майда безорилик)да назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилган.
Унга 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Бундан ташқари, Ғ.Дўстовдан Тошкент шаҳар ИИББ Маъмурий тартибда қамоққа олинган шахсларни сақлаш махсус қамоқхонаси фойдасига қамалганларни сақлаш билан боғлиқ бўлган харажатлар учун маъмурий қамоқнинг ҳар бир суткаси учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 фоизи миқдорида, жами 843 минг 750 сўм ундириш белгиланган.


⚡️Эртага, 3 январь — барча учун иш куни

Бугун Янги йил байрами муносабати билан берилган кетма-кет 6 кунлик дам олиш куни тугайди.

3 январь — барча ходимлар учун иш куни ҳисобланади.

Шунингдек, Президент қарорига кўра, жорий ҳафтадаги шанба, яъни 4 январь куни ҳам ҳафтасига 5 кун ишловчилар учун иш куни ҳисобланади. Чунки улар айни шу кун ҳисобидан бугун (2 январь) дам олишди.


🇷🇺 Путин 2024-йилда энг кўп Лукашенко, Тўқаев ва Мирзиёев билан учрашган

Путин ўтган йилда Белорус Президенти Александр Лукашенко ва Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тўқаев билан 12 марта мулоқот қилган.

Россия етакчиси билан алоқа интенсивлиги бўйича учинчи ўринни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев эгаллайди, у билан Россия Президенти ўтган йилда саккиз марта телефон орқали суҳбатлашган ва уч марта шахсан учрашган. Путин 2024-йилда 450 дан ортиқ оммавий тадбирлар, 180 та халқаро учрашувлар ва телефон орқали суҳбатлар ўтказган.


⚡️Ўзбекистондаги барча амалдорлар январдан дам олишга кетади

Маълум бўлишича, барча давлат идоралари раҳбарлари, вазирлар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари босқичма-босқич қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқади.

Вазирлар ва ҳокимларнинг аксарияти таътил давомида хорижга дам олишга ва даволанишга кетишади.

Айрим раҳбарлар эса Тиббиёт бош бошқармасининг 1-сонли Марказий клиник шифохонасида даволанадилар. Ўз истагига кўра, раҳбарлар январь ойидаги меҳнат таътили кунларини белгиланган жадвалдан бошқа кунларга ҳам кўчириши мумкин.

Амалдорларимиз таътили жорий йилнинг 4 январидан бошланиб, босқичма босқич амалга оширилади.


Ўзбекистонда доимий аҳоли сони 37,5 миллиондан ошди

🏢 Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 9 декабрь ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 👨‍👩‍👧‍👦 37 535 605 кишини ташкил этган.

Шундан:

🧍🏻‍♀️ АЁЛЛАР СОНИ – 18,6 млн киши

🧍🏻‍♂️ЭРКАКЛАР СОНИ – 18,9 млн киши


Сардор Умурзаковнинг ваколати кенгайди

Таҳлилий ва тадқиқот тузилмалар фаолиятини ташкил қилиш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этилади.

Кенгаш сиёсий, иқтисодий ҳамда мамлакатнинг ички, ташқи сиёсатига оид таклифларни мунтазам Президентга киритади.

Мувофиқлаштирувчи кенгаш ички ва ташқи сиёсат жараёнлари бўйича стратегик тадқиқотларни ташкил қилиш ҳамда уларни ўтказишнинг барча жараёнларини мувофиқлаштириш масалаларига масъул бўлган маслаҳат органи ҳисобланади.

Кенгаш фаолиятини умумий мувофиқлаштириш ҳамда идоралараро ҳамкорликни таъминлаш Президентнинг Махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси томонидан амалга оширилади.

Мувофиқлаштирувчи кенгаш тузилмасида қуйидаги йўналишларга масъул бўлган ишчи гуруҳлар ташкил қилинади:
- хавфсизлик ва ижтимоий барқарорлик;

- давлат ва жамият қурилиши;

- ижтимоий-иқтисодий ривожланиш;

- ташқи сиёсат ва халқаро ҳамкорлик;

- ҳудудларни стратегик режалаштириш ва ривожлантириш;

- экологик кун тартиби, шу жумладан иқлим ўзгариши, сув тақчиллиги масалалари.

20 last posts shown.