Globus24 | Расмий канал


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek


Ўзбекистонда ва дунёда рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар ва хабарлар, шунингдек, тезкор, расмий хабарлар манбаси.

MUROJAAT uchun @globus_callback_bot
Для ОБРАЩЕНИЙ @globus_callback_bot

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Statistics
Posts filter


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Жиззахда бозор ёнидаги чойхонада ёнғин чиқди

ФВВга кўра, ҳодиса жойига 2 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган ва ёнғинни ўчириш ишлари давом этмоқда.

Обуна бўлинг 👉 https://t.me/globus24uz


Узоқ муддат ёғинсиз кунлардан сўнг мавсум учун илк +40 лик иссиқлик тўқини ҳудудларда ёнғин хавфини оширади.

13 май куни баҳор жазирамаси бошланишидан олдин бу хавф ҳақида огоҳлантириш берган эдик.

ФВВ ҳам ўз расмий саҳифасида биргина пойтахтни ўзида 14—16 май кунлари учдан ортиқ йирик ёнғин бўлгани ҳақида маълумот қолдирди.


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
🚨 Диққат! Тарвуз ейишдан аввал ўйлаб кўринг! 🍉

Айтишларича, бозорда сотилаётган баъзи тарвузлар таркибида зарарли моддалар меъёрдан 10-20 баробар кўп экан!

🔬 Сабаби — ҳосилни тез етиштириш учун ҳаддан ташқари даражада кимёвий моддалар қўлланилаётгани.

⚠️ Бу каби тарвузлар инсон саломатлигига, айниқса ёш болалар учун хавфли!

📵 Шу боис, озиқ-овқатда табиийлик ва сифатга эътибор беринг.

📢 Бу хабарни яқинларингизга ҳам етказинг!

Обуна бўлинг 👉 https://t.me/globus24uz


#диққат #тарқатинг

1-июндан бошлаб Хитойга ҳам қўшниникига боргандек кетаверсак бўлади

Энди Хитойда 90 кунлик визасиз юриш мумкин бўлади


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Ҳайдовчилар учун кутилмаган ва яхши янгилик, дебди вазирлик ходими.

Назаримда бу вазирлик учун кутилмаган янгилик бўлди. Ноўрин ва кераксиз қоидалар одамларни бездириб ташлаган эди. Ҳатто рақамсиз машина қоида бузгани учун жарима унинг ёнида қоида бузмай ҳаракатланган рақами бор машинага келганини ҳам кўрдик. Биламиз, камера тадбиркорга тегишли. Тадбиркор-чи?! У кимнинг одами?
Бундан одамлар норози бўлиб ҳар куни мурожаат билан чиқаётганди. Президентимиз одамларни эшитди. Вазирлар маҳкамасига топшириқ бериб халқ кутган, лекин масъулларнинг тушига ҳам кирмаган янгилик қилиб берди.

Обуна бўлинг 👉 https://t.me/globus24uz


Ярим тайёр олтин йўл ярмида ушлаб қолинди

Айтишларича, “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ Шимолий кон бошқармасига қарашли 3-сонли Гидрометаллургия заводида ишлайдиган 2 нафар смена устаси ва 1 нафар бўлинма аппаратчиси таркибида кўп миқдорда олтин моддаси бўлган оғирлиги 2 кг ярим тайёр маҳсулотни завод ичидаги ҳаво тозалаш қувурига яшириб қўйган. Режа бўйича улар бойликни ўзлаштиришга улгурмаган.
Давлат хавфсизлик хизматининг Навоий вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Олтин илинжи”даги ушбу шахсларнинг ноқонуний ҳаракатларига нуқта қўйилган.
Тегишли хулосага кўра, мазкур ярим тайёр маҳсулот таркибида жами 1 кг 523 грамм соф олтин борлиги аниқланиб, унинг баҳоси 2 млрд 102 млн сўмни ташкил этади.
Ҳолат юзасидан ушбу шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 25, 169-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Обуна бўлинг 👉 https://t.me/globus24uz


Беқарор об-ҳаво.

Шимолда кундуз куни +23...+28 даража иссиқ кузатилса, республиканинг бошқа вилоятларида +33...+38 даража иссиқ ҳарорат бўлиши прогноз қилинмоқда.

Совуқ ҳаво оқимининг кириб келиши ҳудудларга кучли шамоллар улашади. Чанг тўзонлари кўтарилади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида кундуз куни, кечга томон эса Навоий вилояти чўллари, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилояти ҳудудларида қисқа муддатли чақмоқ момақалдироқ хусусиятли жала ёғинлар ёғиши мумкин. Айрим ҳудудларга дўл ёғиши ҳам мумкин.

Бошқа вилоятларда ёғингарчилик кутилмайди.


Қўқондаги заводда аммиак сизиб чиқди

Барча корхона ходимлари ва яқин атрофда бўлган фуқаролар эвакуация қилинган ва 7 нафар киши тиббий ёрдамга мурожаат қилган.
Қайд этилишича, шу йилнинг 16-май куни соат 20:30 да Фарғона вилояти, Қўқон шаҳрида жойлашган корхоналарнинг бирига темир йўл орқали олиб келинган аммиак кислотаси поезд цистернасидан махсус цистернага бўшатилаётган вақтда кам миқдорда тўкилиши кузатилган.
Ҳодиса жойига тегишли хизматлар куч ва воситалари жалб этилиб, вазият оқибатлари бартараф этилган.
Маълумотларга кўра, 7 нафар фуқаро шифохонага мурожаат қилган. Тиббий кўрикдан ўтказилиб, аҳволлари яхши бўлганлиги боис уйига рухсат берилган.


#Тонг_кайфият

Агар ҳар ким биттадан муҳтожга ёрдам берса, ер юзида эҳтиёжманд қолмайди. Ҳар кун бир кишига ёрдам бер!
Америка ҳиндуларининг ҳикматли сўзларидан

Бошқаларга меҳр кўрсатиш, ёрдам қилишдан сира чарчаманг. Кунингиз файз-барака ва қувончга тўла бўлсин!

Обуна бўлинг 👉 https://t.me/globus24uz


Президент Шавкат Мирзиёев 19-22 май кунлари расмий ташрифлар билан Венгрия ва Словенияда бўлади.


Соҳадаги муҳим янгиликлардан бири шундаки, Президентимиз топшириғига мувофиқ маъмурий жазолар тизимига янги – “маъмурий огоҳлантириш” таъсир чорасини киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Лойиҳага кўра, йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан боғлиқ айрим енгил турдаги ҳуқуқбузарликларни биринчи марта содир этган шахсларга ДПХ инспектори томонидан огоҳлантириш берилади. Огоҳлантириш бир йил ичида фақат бир маротаба берилиши мумкин.


Шунингдек, қарорга мувофиқ:

- ИИВ томонидан 2025 йил якунига қадар чорраҳа ва йўллардаги барча махсус техника воситалари тўлиқ хатловдан ўтказилади;

- хатлов натижалари бўйича ўзбошимчалик билан ёки белгиланган тартибга риоя этмаган ҳолда ўрнатилган, техник ва стандарт талабларига жавоб бермайдиган техника воситалари демонтаж қилинади;

- ҳайдовчилар томонидан тезликни ошириш ҳолатлари кўплаб кузатилаётган ҳудудларда автомашиналарнинг айни вақтдаги тезлигини кўрсатиб огоҳлантирувчи электрон таблолар ўрнатилади;

- тадбиркорларнинг махсус техника воситаларидан фойдаланишда шахсга доир маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш, суиистеъмолчиликларнинг олдини олиш чоралари кўрилади.


Энди поезд ҳар куни ўтмайдиган темир йўл кесишмаларидан тўхтаб ўтиш шарт бўлмайди

Бугунги кунда йўллардан кесиб ўтувчи айрим темир йўлларда ҳафта ёки кун давомида вагонлар ҳаракатланмасада, ҳайдовчилар белги олдида тўхташга мажбур ва натижада узун тирбандликлар юзага келмоқда.

Масалан, Тошкент шаҳрининг Фарғона йўли кўчаси (кўприк олдида), Чўпонота ва Шота Руставели кўчалари кесишмаси, Кичик халқа йўли (Қушбеги) сингари йирик йўлларда зарурат бўлмасада, ҳайдовчилар тўхташга мажбур.

Шу муносабат билан қарор билан автомобиль йўлларидан ўтган айрим темир йўл кесишмаларида «Стоп» белгилари бошқарилувчи сфетофорларга алмаштирилиши белгиланди.


1 июндан бошлаб шаҳарлар автомобиль йўлларида таъмирлаш ёки йўл чизиқларини чизиш билан боғлиқ ишларни соат 07.00 дан 21.00 га қадар амалга оширишга (дам олиш кунлари, шунингдек, кечиктириб бўлмайдиган алоҳида ҳолатлар бундан мустасно) йўл қўйилмайди.

Таъмирлаш ва йўл чизиқларини янгилаш ишлари энди кундузи эмас, фақат кечаси — йўллардаги ҳаракат камайган вақтда амалга оширилади.

Бу ўзгариш фуқароларнинг кундалик ишга бориш-келиш, фарзандини мактабга олиб бориш ёки шифохонага етиб олишни осонлаштириш билан бир қаторда, тирбандликлар юзага келишини олдини олади.

Обуна бўлинг 👉 https://t.me/globus24uz


Қарор имзоланган кундан бошлаб қатор енгилликлар жорий қилинади.

Хусусан, соат 23.00 дан 06.00 га қадар йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган тасмаларда бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланишига рухсат берилди.

Автобуслар ҳаракати учун ажратилган, яъни "А" ҳарфли тасмаларда бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланиши ҳозирда тақиқланган. Соат 23:00 дан бошлаб деярли барча автобус йўналишлари ўз ишини тугатишини ҳисобга олиб ҳамда қўшимча қулайлик яратиш мақсадида бошқа транспорт воситаларининг тунги пайтда, соат 6:00 га қадар ушбу тасмаларда ҳаракатланиши мумкин бўлади ва бу қоидабузарлик ҳисобланмайди.

Обуна бўлинг 👉 https://t.me/globus24uz


«Радар» йўл белгисининг ўрнатилиши мажбурий бўлади

1 сентябрдан бошлаб ҳаракат тезлигини назорат қилишга мўлжалланган ҳар қандай турдаги стационар ва мобил радарлар жойлашган ҳудудда ва унгача камида 250 метрдан кам ҳамда 500 метрдан кўп бўлмаган ҳудудда «Радар» йўл белгисининг ўрнатилиши мажбурий бўлади.

Обуна бўлинг 👉 https://t.me/globus24uz


1 июндан йўлларда таъмирлаш ва чизиқларни чизиш ишлари фақат кечаси амалга оширилади

Шаҳарлар автомобиль йўлларида таъмирлаш ёки йўл чизиқларини чизиш билан боғлиқ ишларни соат 07:00 дан 21:00 га қадар амалга оширишга (дам олиш кунлари, шунингдек, кечиктириб бўлмайдиган алоҳида ҳолатлар бундан мустасно) йўл қўйилмайди.

Таъмирлаш ва йўл чизиқларини янгилаш ишлари энди кундузи эмас, фақат кечаси — йўллардаги ҳаракат камайган вақтда амалга оширилади.

Бу ўзгариш фуқароларнинг кундалик ишга бориш-келиш, фарзандини мактабга олиб бориш ёки шифохонага етиб олишни осонлаштириш билан бир қаторда, тирбандликлар юзага келишининг олдини олади.

Обуна бўлинг 👉 https://t.me/globus24uz


1 июндан чизиқни босган ҳайдовчиларга фоторадарлар жарима ёзмайди

Президентимиз топшириғига асосан аҳолининг таклиф ва истакларини инобатга олган ҳолда, автомобиль йўлларида ҳаракатланиш тартибини янада такомиллаштириш, ҳайдовчиларга қўшимча қулайликлар яратиш ҳамда уларни қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этишга қаратилган Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, жорий йил 1 июндан бошлаб йўл чизиқларини босиб қоидабузарлик содир этиш ҳолатларини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари орқали қайд этишга йўл қўйилмайди. Тўхташ чизиғи – "стоп-линия" (5.33 йўл белгиси) бундан мустасно.

Яъни, ҳайдовчи чизиқни босиб олса, бу қоидабузарлик фоторадар ёки видеокамера орқали қайд этилмайди, демак, автоматик равишда жарима ёзилмайди. Лекин, ЙПХ ходими томонидан аниқланганда, қоидабузарлик ўрнатилган тартибда расмийлаштирилади.

Обуна бўлинг 👉 https://t.me/globus24uz


Долларнинг курси қарийб 50 сўмга пасайди


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бухорода экскаватор пиёдани босиб ўтиб кетди 😨

Пиёда воқеа жойида вафот этгани айтилмоқда

15 май куни Бухоро шаҳридаги марказий бозор яқинида пиёда йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётганида махсус техника уни босиб кетди.

Обуна бўлинг 👉 https://t.me/globus24uz

20 last posts shown.