Солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаслик бўйича жарима миқдори баланд эмасми?
Солиқ органларининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали қайд этилган, МЖТКнинг 175-моддаси иккинчи (3 750 000 сўм) ва бешинчи (1 875 000 сўм) қисмларида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун юридик шахснинг раҳбари ёки якка тартибдаги тадбиркорга маъмурий жарималар қўлланилмоқда.
Бироқ, сумма катталиги сабабидан ва бундай жарималар бир неча марта қўлланилгани важидан ихтиёрий тўланмасдан қолмоқда ҳамда мажбурий ундириш учун МИБга юборилиб, уларда ҳам иш ҳажмини оширмоқда.
Конституциянинг 20-моддасига кўра, давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керак.
Шу сабабли, солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаслик ҳамда тўлов топшириқномасини банкка солиқ тўловчи томонидан тақдим этмаслик ёки ўз вақтида тақдим этмаслик учун жарима миқдорини пасайтириш таклиф қилинади.
@generalissimo_marshal