Бедарак йўқолган шахсларни қидириш
Тeзкор-қидирув фаолиятида «бедарак йўқолганлар» деганда – бу доимий равишда бирон-бир сабабсиз тўсатдан ғойиб бўлган, унинг жойлашган жойи ва тақдири номаълум бўлиб қолаётган ва аниқлаш учун ички ишлар органларининг махсус қидирув фаолиятини талаб қиладиган шахс ҳисобланади.
Бедарак йўқолганлиги тўғрисида ариза қабул қилингандан кейинги жараёнлар ички ишлар органлари ходимларининг фаолияти регламентида батафсил тартибга солинган, улар қуйидагилардан иборат:
–расмийлаштирилган ариза баённомаси бланкаси тўлдирилади; ариза ва хабарлар аризани ҳисобга олиш китобида рўйхатдан ўтказилади ва Жиноят-процессуал кодексига мувофиқ кўриб чиқилади;
–аризачи ва ғойиб бўлиш ҳолатларини билиши мумкин бўлган бошқа фуқаролар ўртасида суҳбатлар ташкил этилади, бедарак йўқолган кишининг тақдирига ойдинлик киритиш учун муҳим бўлган бошқа маълумотлар текширилади;
–тезкор-тергов гуруҳи томонидан қидирувда бўлган шахсни сўнгги яшаш (қолиш) жойига чиқиб текшириш, ғойиб бўлиш ҳолатларини аниқлаштириш, яшаш жойларини, атрофини текшириш ва у мумкин бўлган бошқа жойлари текширилади;
–тезкор ҳисобга олиш жойлари текширилади: ҳибсга олинган ва қамоққа олинган жойлар; тиббий муассасалар; морглар; бахтсиз ҳолатларни рўйхатга олиш жойлари;
– қидирувдаги шахснинг белгилари билан пост патруль хизматига хабар қилиш;
– қидирув-қутқарув ишлари, агар бедарак йўқолган одам унинг ҳаётига таҳдид соладиган шароитда бўлган деган тахминлар мавжуд бўлса ва вояга етмаганлар бедарак йўқолса, бу мажбурий тартибда амалга оширилади.
Биринчи навбатда, аризачининг сўровига эътибор берилиши лозим. Кейин бедарак йўқолганларнинг қариндошлари ва танишларидан сўраш керак. Сўров давомида бедарак йўқолганлиги тўғрисида ҳодисадан олдинги ҳолатлар, бедарак йўқолган кишининг руҳий ва жисмоний ҳолати, унинг қариндошлари билан муносабатлари ва бошқа алоқалар тўғрисида тўлиқ маълумот олиш мақсадга мувофиқдир. Кўп жиҳатлар бедарак йўқолган шахсларнинг жиноий белгиларини ўз вақтида аниқлаш билан боғлиқдир.
Қидирувда бўлган шахснинг иш жойини, транспорт воситалари, бармоқ изларини текшириш, аниқлаш учун зарур бўлган соч намуналари олиш, экспертларни жалб қилиш, жиноий ва маъмурий жавобгарликка тортилган шахслар тўғрисида тезкор ҳисобга олиш маълумотларини текшириш, оммавий ахборот воситаларидан фойдаланиш ва бошқа тадбирларни зудлик билан амалга ошириш лозим ҳисобланади.
https://t.me/fuqarolikvaiqtisodiyprotsess