Yosh huquqshunos protsessualistlar


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Law


Сиз!!! Фуқаролик ёки иқтисодий судларга мурожаат қилмоқчимисиз?
Фуқаролик ва иқтисодий ишлар бўйича процессуал ҳужжатлар билан танишмоқчимисиз?
Низоларни судга қадар ҳал қилишда нотариат, медиация, ҳакамлик судлари фаолияти ҳақида билмоқчимисиз?

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Law
Statistics
Posts filter


Sudda masofadan turib ishtirok etish yanada takomillashtirilmoqda

O‘zbekiston Respublikasining Fuqarolik, Iqtisodiy protsessual hamda Ma’muriy sud ishlarini yuritish to‘g‘risidagi kodekslariga aholiga sud muhokamalarida masofadan turib ishtirok etishning huquqiy asoslarini yaratishni nazarda tutuvchi o‘zgartirishlar kiritilayotganini qayd etdi. Ya’ni, u bilan sud majlislarida sud binosiga kelmasdan masofadan turib mobil videokonferensaloqa rejimida ishtirok etishning protsessual asosi va tartibi belgilanmoqda.
Deputatlar qonun loyihasining qabul qilinishi aholining sud majlislarida qatnashish uchun sud binolariga kelishlari bilan bog‘liq ovoragarchiliklarining oldini olish, odil sudlovga erishish darajasini oshirishga xizmat qilishini e’tiborga olib, uni qo‘llab-quvvatladilar.


https://t.me/fuqarolikvaiqtisodiyprotsess


Бош прокуратуранинг Фуқаролик суд ишларини юритишда прокурор ваколатини таъминлаш бошқармаси томонидан 2022-2024 йилларда фуқаролик судларида солиқ тизими идораларига ишга тиклаш билан боғлиқ кўрилган ишлар ва меҳнат қонунчилигига риоя қилиниши аҳволи таҳлил қилинди.

Аниқланишича, судларда жами 77 (43/20/14) та ишлар кўрилган ва шундан 50 (28/15/7) нафар ходимлар билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишда қонун талаблари бузилганлиги сабабли суд қарорларига асосан улар ишга тикланган.

Суд қарорлари билан ишга тикланган шахсларга иш ҳақи ва етказилган маънавий зарар учун 1 млрд. 69 млн. сўм иш ҳақи ва маънавий зарар ундириш белгиланиб, шундан 841 млн. сўм тўлаб берилган.

Прокуратура органлари томонидан солиқ тизими масъул мансабдор шахсларидан 186 млн. сўм давлатга етказилган зарарни регресс тартибида давлат фойдасига қайтариб ундириш ҳақида фуқаролик ишлари бўйича судларга 40 та прокурор даъво аризалари киритилиши таъминланди.

Шу билан бирга, меҳнат қонунчилиги талаблари бузилганлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси раиси номига тақдимнома киритилиб, бошқарма ходимлари ҳамда масъуллар иштирокида муҳокама қилинди.

https://t.me/fuqarolikvaiqtisodiyprotsess


Медиатив келишув тузишда нималарга аҳамият бериш лозим? Афзаллик ва камчиликлар нимада?


Медиатив келишув нима?

Судларда низоларни ҳал этиш жараёнида тарафларнинг келишуви учун чоралар кўрилиб, яраштириш тартиб-таомиллари ҳам қўлланилади. Тарафларни яраштиришнинг энг мақбул усулларидан бири – бу медиация.

Судда келиб чиққан низолар тарафларнинг ихтиёрий розилиги асосида ўзаро мақбул қарорга эришиши учун медиация усули орқали ҳал этилиши мумкин. Медиатив келишув медиацияни қўллаш натижасида медиация тарафлари томонидан эришилган келишув ҳисобланади.

Медиатив келишув субектлари кимлар?

Медиатив келишув тарафлар ҳамда профессионал ёки нопрофессионал асосда фаолият юритувчи медиатор иштирокида тузилади. Профессионал асосдаги медиатор –Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тасдиқланадиган медиаторларни тайёрлаш дастури бўйича махсус ўқув курсидан ўтган ва Профессионал медиаторлар реестрига киритилган шахс. Нопрофессионал асосдаги медиаторлик фаолиятини эса, йигирма беш ёшга тўлган ва медиатор вазифаларини бажаришга розилик берган шахс амалга ошириши мумкин.

Медиатив келишув тузиш босқичлари нималардан иборат?

Дастлаб тарафлар томонидан медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тўғрисида ёзма шаклдаги келишув тузилиб, унда:

- тарафлар ҳақидаги;

- низо предмети тўғрисидаги;

- медиация тартиб-таомилини амалга ошириш тартиби, медиатор, тарафлар томонидан келишилган мажбуриятлар, уларни бажариш шартлари ва муддатлари ҳақидаги;

- медиация тартиб-таомили амалга ошириладиган тил, жой ва сана тўғрисидаги;

- медиация тартиб-таомили амалга ошириладиган муддат ҳақидаги маълумотлар мавжуд бўлиши лозим.

Мазкур келишув судга тақдим этилгандан сўнг, суд томонидан тегишли ажрим чиқарилган ҳолда медиацияни амалга ошириш тугагунига қадар, бироқ олтмиш кундан ортиқ бўлмаган муддатда иш юритиш тўхтатиб турилади. Ушбу вақт давомида тарафлар низони ҳал қилиш юзасидан музокаралар олиб боришлари мумкин.

Тарафлар медиация тартиб-таомилини амалга ошириш натижалари бўйича келиб чиққан низо, мажбуриятларни бажариш шартлари ва муддатлари хусусида ўзаро мақбул қарорга эришган тақдирда, ёзма шаклда медиатив келишув тузиб, судга тақдим этадилар. Шундан сўнг, суд томонидан даъво аризасини кўрмасдан қолдириш тўғрисида ажрим чиқарилади.

Давлат божини қайтариб олиш мумкинми?

Медиатив келишув тузишнинг афзаллик жиҳати ҳам шунда. Яъни тарафлар ўртасида медиатив келишув тузилиб, даъво ариза кўрмасдан қолдирилганда, тўланган давлат божи тўлиқ қайтариб берилади. Бунинг учун тўловчи давлат божи суммаларини қайтариш тўғрисида судга ёзма ариза орқали мурожаат қилиши лозим. Суд томонидан тақдим этиладиган тегишли маълумотнома асосида, тўланган давлат божини буджетдан қайтариб олиш мумкин.

Медиатив келишувни ижро қилиш мажбурийми?

Мазкур масалада медиатив келишув тузишнинг тарафлар учун ноқулай бўлган жиҳатларидан бири кўзга ташланади. Медиатив келишув уни тузган тарафлар учун мажбурий кучга эга, бироқ ушбу келишув унда назарда тутилган тартибда ҳамда муддатларда тарафлар томонидан ихтиёрий равишда бажарилади. Медиатив келишувни мажбурий ижрога қаратиш бўйича суд томонидан ижро варақаси берилмайди. Шу сабабли ҳам мазкур келишув шартлари бажарилмаган тақдирда, тарафлар бузилган ҳуқуқларини тиклаш учун яна қайта судга мурожаат қилишлари лозим бўлади.

https://t.me/fuqarolikvaiqtisodiyprotsess


O'rtacha nikoh yoshi 24 yoshni tashkil qiladi, qolganlar ma'lumotlar bilan grafikda tanishing!!

Eng ko'p tug'ilish qaysi viloyatda?


https://t.me/fuqarolikvaiqtisodiyprotsess




Qaysi qonunchilik hujjati eng ko'p o'qildi?

📌 Kanalga ulanish

https://t.me/fuqarolikvaiqtisodiyprotsess


Маънавий зарарни қоплаш тартиби қандай?

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 1021-моддасида маънавий зарар тушунчаси нима эканлигига ва у қандай тартибда қопланишига доир аниқ тушунтиришлар бериб ўтилган. Унга кўра зарарни қоплаш маънавий зарар уни етказувчининг айби бўлган тақдирда, зарар етказувчи томонидан қопланади, ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.

Маънавий зарар уни етказувчининг айбидан қатъи назар, қуйидаги ҳолларда қопланади, агар:

— зарар фуқаронинг ҳаёти ва соғлиғига ошиқча хавф манбаи томонидан етказилган бўлса;

— зарар фуқарога уни қонунга хилоф тарзда ҳукм қилиш, қонунга хилоф тарзда жиноий жавобгарликка тортиш, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олишни ёки муносиб хулқ-атворда бўлиш ҳақида тилхат олишни қонунга хилоф тарзда қўлланиш, қонунга хилоф тарзда маъмурий жазо қўлланиш ва қонунга хилоф тарзда ушлаб туриш, шунингдек ҳар қандай қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш натижасида етказилган бўлса;

— зарар ор-номус, қадр-қиммат ва ишчанлик обрў-эътиборини ҳақоратловчи маълумотларни тарқатиш туфайли етказилган бўлса;

— қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда.

Маънавий зарар пул билан қопланади.

Маънавий зарарни қоплаш миқдори жабрланувчига етказилган жисмоний ва маънавий азобларнинг хусусиятига, шунингдек айб товон тўлашга асос бўлган ҳолларда зарар етказувчининг айби даражасига қараб суд томонидан аниқланади.

Зарарни қоплаш миқдорини аниқлашда оқилоналик ва адолатлилик талаблари эътиборга олиниши лозим.

Жисмоний ва маънавий азобларнинг хусусияти маънавий зарар етказилган ҳақиқий ҳолатлар ва жабрланувчининг шахсий хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда суд томонидан баҳоланади.

Маънавий зарар тўланиши лозим бўлган мулкий зарардан қатъи назар қопланади.

https://t.me/fuqarolikvaiqtisodiyprotsess


36-сонли қарор ЖИБ Ер рус.docx
53.1Kb
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Ер тўғрисидаги қонунчиликни бузиш билан боғлиқ жиноят ишлари бўйича суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида"ги Қарори (2024 йил 16 декабрь, №36)

https://t.me/fuqarolikvaiqtisodiyprotsess


37_сонли_қарор_ФИБ_суд_ҳаражати_узб.doc
127.5Kb
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Фуқаролик ишлари бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти тўғрисида"ги Қарори (2024 йил 16 декабрь, №37) Ўзбек тилида

https://t.me/fuqarolikvaiqtisodiyprotsess


O‘zbekistonda taxminan 6 ming nafar advokat bor va har 6200 kishiga bitta advokat to‘g‘ri keladi. O‘sha olti ming nafar advokatdan 2600 nafari Toshkent shahrida

Qoraqalpog‘istonda o‘n to‘rt ming, Surxondaryoda yigirma ming, Namanganda o‘n besh ming aholiga bitta advokat bor.

“Daryo” falsafa doktori, advokat G‘ayrat Karomatov bilan sohadagi muammolarni muhokama qildi.

To‘liq maqola — bu yerda. Suhbat videosini esa mana bu havolada tomosha qilsangiz bo‘ladi.

https://t.me/fuqarolikvaiqtisodiyprotsess


🧷“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга ошириш бўйича давлат дастури ва уни тасдиқлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳалари ишлаб чиқилиб, кенг жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди

Прокуратура органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашлари фаолиятини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада прокуратура органлари ҳузуридаги жамоатчилик кенгашларининг ҳуқуқий мақоми белгиланади.

https://t.me/fuqarolikvaiqtisodiyprotsess


🧷“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга ошириш бўйича давлат дастури ва уни тасдиқлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳалари ишлаб чиқилиб, кенг жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди


Суд экспертиза соҳасини янада такомиллаштириш мақсадида “Суд-экспертлик фаолияти тўғрисида”ги Қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича қонун лойиҳаси

Лойиҳада:

суд экспертларини тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш масалаларини такомиллаштириш;

нодавлат суд-экспертиза ташкилотларининг мақоми, уларга қўйиладиган талаблар, улар томонидан суд экспертизалари ва тадқиқотларини ўтказиш тартиб-таомилларини белгилаш;

нодавлат суд-экспертлик фаолиятини методик таъминлаш ҳамда тартибга солиш механизмини жорий этиш;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига асосан экспертлар томонидан мутахассис фикрини бериш;

махсус ваколатли органнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш;

суд экспертлари томонидан қасамёд қабул қилиш ва касб-этика қоидаларини белгилаш;

суд-экспертлик фаолиятининг янада ишончлилигини ошириш мақсадида аккредитация ва валидация институтларини жорий этиш.

https://t.me/fuqarolikvaiqtisodiyprotsess


🧷“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга ошириш бўйича давлат дастури ва уни тасдиқлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳалари ишлаб чиқилиб, кенг жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди


Ишни судга қадар юритиш босқичига ахборот технологиялари жорий этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

Лойиҳада:

процессуал ҳаракатларни автоматик қайд этиш;

маълумотларни онлайн олиш имконини яратиш;

маълумотлар ўртасида тафовутлар юзага келишининг олдини олиш;

иш материалларини онлайн узатиш имконини яратиш;

жиноятларни квалификация қилишда сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш;

жиноят ишини қўзғатишни рад этишнинг ягона ҳисобини юритиш;

суд экспертизасини онлайн тайинлаш механизмлари белгиланади.

2025 йил ноябрь

https://t.me/fuqarolikvaiqtisodiyprotsess


🧷“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга ошириш бўйича давлат дастури ва уни тасдиқлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳалари ишлаб чиқилиб, кенг жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди

Судьялар мустақиллигини таъминлашда судьялар мақомининг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштиришга қаратилган “Судьялар мақоми тўғрисида”ги қонун лойиҳаси.

https://t.me/fuqarolikvaiqtisodiyprotsess


🧷“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга ошириш бўйича давлат дастури ва уни тасдиқлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳалари ишлаб чиқилиб, кенг жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди


Судьялар ҳамжамияти органларининг ҳуқуқий асосларини белгилаш мақсадида “Судьялар ҳамжамияти органлари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси

https://t.me/fuqarolikvaiqtisodiyprotsess


🧷“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга ошириш бўйича давлат дастури ва уни тасдиқлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳалари ишлаб чиқилиб, кенг жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди

Судлар фаолиятига сунъий интеллект технологияларини жорий этиш, “SMART SUD” концепцияси асосида ишларни босқичма-босқич тўлиқ электрон шаклда юритиш амалиётини жорий қилиш.

Олий суд ҳузурида Ахборот технологиялари марказини ташкил этиш.

https://t.me/fuqarolikvaiqtisodiyprotsess


🧷“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга ошириш бўйича давлат дастури ва уни тасдиқлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳалари ишлаб чиқилиб, кенг жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди

Адвокатура тизимига ёш малакали кадрларни жалб этиш ва уларнинг адвокатлик фаолиятини амалга оширишда ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ҳузурида “Ёш адвокатлар” жамоатчилик кенгашини тузиш таклиф этилмоқда.


https://t.me/fuqarolikvaiqtisodiyprotsess


❗️Суд ҳужжатлари ижросини кучайтириш: Қарзларни ундириш бўйича янги механизм!

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди ва қабул қилинди.

🔹 Ҳозирги ҳолат:
Айни пайтда амалдаги қонунларга мувофиқ, агар қарздорнинг мол-мулки ёки даромадлари бўлмаса, ижро иши тўхтатилади. Бу эса кўп ҳолларда турли эътирозларга сабаб бўлмоқда.

☑️ Киритилаётган ўзгаришлар:
▪️Мажбуриятлар реестрини жорий этиш: Қарздорнинг мол-мулки ёки маблағлари Мажбуриятлар реестрида аниқланган тақдирда, ижро иши қайта тикланади.

▪️Солиқ кодексидаги ўзгариш: Мажбуриятлар реестрига киритилган солиқ қарзлари учун пеня ҳисобланмайди.

👉 Мажбуриятлар реестри: Мажбуриятлар реестри Мажбурий ижро бюроси томонидан юритилади. Унда суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари бўйича ўз мажбуриятларини бажара олмайдиган қарздорлар ҳақидаги маълумотлар сақланади.

❓ Қарздор реестрга қандай киритилади?
▪️Агар қарздорнинг мол-мулки ёки маблағлари йўқ бўлса ва қарзни ундиришнинг имкони бўлмаса, бу ҳақдаги маълумотлар реестрга киритилади.

❓ Реестрга киритилгандан сўнг нима бўлади?
▪️Қарздорга нисбатан қўйилган барча чекловлар ўз кучида қолади:
— Мол-мулкни хатлаш;
— Чет элга чиқишни тақиқлаш;
— Ҳисобварақларни блоклаш.
👆Бу чекловлар қарз тўлиқ қоплангунгача сақланади.

☑️ Қарздорнинг мол-мулки ёки маблағлари аниқланса: Келажакда қарздорнинг мол-мулки ёки маблағлари топилса, ижро ҳаракатлари қайта тикланади ва қарзни ундириш жараёни давом этади.

👆Мажлисда депутатлар ушбу қонун лойиҳасини биринчи ўқишда маъқуллашди.


https://t.me/fuqarolikvaiqtisodiyprotsess


🔹O‘zbekiston fuqarosining biometrik pasporti;
🔹O‘zbekiston fuqarosining identifikatsiyalovchi ID-kartasi;
🔹haydovchilik guvohnomasi;
🔹tug‘ilganlik haqida guvohnoma;
🔹nikoh qayd etilganligi haqida guvohnoma;
🔹nikohdan ajralganlik haqida guvohnoma;
🔹transport vositasining ro‘yxatdan o‘tkazilganligi to‘g‘risida guvohnoma (texnik pasport, texnik talon);
🔹pensiya (nafaqa) guvohnomasi;
🔹fuqaroligi bo‘lmagan shaxsning yashash guvohnomasi (ID-kartasi);
🔹nogironlik to‘g‘risida ma’lumotnoma;
🔹transport vositasining majburiy sug‘urta (fuqarolik javobgarligi) bo‘yicha sug‘urta polisi;
🔹oliy, o‘rta maxsus, kasb-hunar va professional ta’lim olganlik to‘g‘risida davlat namunasidagi rasmiy hujjat;
🔹talabalik guvohnomasi;
🔹yakka tartibdagi tadbirkorning davlat ro‘yxatidan o‘tkazilganligi to‘g‘risida guvohnoma;
🔹o‘zini o‘zi band qilgan shaxs sifatida ro‘yxatdan o‘tganligi to‘g‘risida ma’lumotnoma;
🔹turar joy obyektlarining kadastr pasporti;
🔹jismoniy shaxsning shaxsiy avtomototransport vositasini boshqa shaxslarga boshqarish huquqini beruvchi ishonchnoma.

Ushbu hujjatlarning portaldagi elektron shakllari ham tan olinadi.

https://t.me/fuqarolikvaiqtisodiyprotsess


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Судларда прокурор ваколатлари кенгайди.

https://t.me/fuqarolikvaiqtisodiyprotsess

20 last posts shown.