Forward from: Pedkadr.tdi.uz
Ilova 1.pdf
2024 йил 1 сентябрдан бошлаб раҳбар ва педагог кадрларига устама тўланадиган мактаблар рўйхати тасдиқланди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6 майдаги "Сифатли таълимни таъминлашда ижобий натижалар кўрсатаётган умумий ўрта таълим мактаблари раҳбарияти ҳамда ўқитувчиларига устама бериш тартибини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 263-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида 2024 йил сентябрь ойидан бошлаб бир календарь йили йили давомида устама тўланадиган мактаблар рўйхати тасдиқланди.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2024 йил 30 августдаги 286-сон буйруғи асосида "Ўқитиш ва билимни баҳолашнинг янги тартибини самарали жорий этган, ўқувчилари ижобий кўрсаткичларни қайд этаётган умумий ўрта таълим мактаблари раҳбарияти ҳамда ўқитувчиларига ўқув йили давомида мазкур буйруқда белгиланган миқдорда устамалар тўланади".
Мазкур мактаблар педагоглар жамоасини ушбу ютуқлари билан муборакбод этамиз.👏👏👏
Murojaatlar uchun: 👉@pkatdi_bot