⚡️ПРЕЗИДЕНТ ТОМОНИДАН 1001-СОНЛИ ҚОНУН ИМЗОЛАНДИ: Тутзорларга ер солиғини минимал коэффициентда қўлланилиши, пилла етиштирувчилар эса, 2 хил солиқдан озод қилиниши белгиланмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган Ўзбекистон Республикаси Қонуни (ЎРҚ-1001-сон, 15.11.2024 й.) билан Солиқ кодексига қўшимча киритилди.
Қонунга кўра, 2023 йил 1 январдан 2026 йил 1 январга қадар бўлган даврда:
Жисмоний шахсларнинг уй шароитида тирик пилла етиштириш (касаначилик) фаолиятидан олинган даромадларини жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилинади.
Уй шароитида тирик пилла етиштирувчи касаначилар меҳнатига ҳақ тўлашга йўналтириладиган маблағлар ижтимоий солиқдан озод қилинади.
Тутзорлар билан банд бўлган ер участкалари учун ер солиғи белгиланган солиқ ставкаларига нисбатан 0,1 коэффициент қўлланилган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.
🟢🟢🟢
Фермерларимизнинг 1-рақамли канали: FERMER.UZ