Ҳурматли Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг қарори билан Навоий давлат педагогика институти негизида Навоий давлат университети ташкил қилинганлиги бутун вилоятимиз аҳлини хурсанд қилган эди.
Бугун, 2025 йил 18 январь куни Навоий давлат университети Кузатув кенгашининг биринчи йиғилиши ўтказилди.
Йиғилишда Навоий давлат университети Кузатув кенгаши регламенти, Кузатув кенгаши тўғрисидаги Низоми ва Кузатув кенгашининг 2025 йилга мўлжалланган иш режаси тасдиқланди.
Шунингдек, университетининг ташкилий тузилмаси тасдиқланиб, Навоий давлат университети ректори вазифасини вақтинчалик бажарувчи раҳбарни тайинлаш ҳамда проректорларни тайинлаш масаласи кўриб чиқилди.
Навоий давлат университети профессор-ўқитувчилар, талабалар, илмий, ўқув-ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларга моддий ёрдам кўрсатиш, моддий рағбатлантириш ҳамда устама иш ҳақи тайинлаш учун Махсус жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги ва бошқа масалалар ҳам кун тартибидан ўрин олди.
Кузатув Кенгаши ўқув жараёнларига халқаро таълим стандартлари, илғор таълим технологиялари ва усулларини жорий этиш, битирувчиларни доимий иш билан таъминлаш, илмий ишлар ва инновацияларни ривожлантириш, халқаро ҳамкорликни ривожлантириш ва Унивнерситет моддий-техника базасини мустаҳкамлаш каби ишларни амалга оширишни режалаштирган.