“ZARAFSHAN KIDS” ФАОЛИЯТИ КЕНГАЙТИРИЛМОҚДАКомпания таъсисчиси Улуғбек Файзиевнинг ташаббуси билан Навоий шаҳрида ташкил этилган “ZARAFSHAN KIDS” нодавлат мактабгача таълим ташкилоти бугун вилоятимизда энг замонавий, сифатли таълим берувчи таълим муассасасига айланган.
Бу ерда келажагимиз ҳисобланган фарзандларимиз учун барча шароитлар муҳайё қилинган, бир нечта тўгараклар ташкил қилинган, болажонлар қатнови учун транспорт хизмати йўлга қўйилган.
Бугунги кун талабидан келиб чиққан ҳолда фаолиятни кенгайтириш мақсадида қўшимча бинолар қуриб, янги гуруҳлар ташкил этиш мақсадида қурилиш ишлари олиб борилмоқда.
Қурилиш ишлари билан танишган У.Файзиев энерготежамкор қурилиш материалларидан фойдаланиш зарурлигини, қурилишда фойдаланилаётган ҳар бир материаллар ва деталларга алоҳида аҳамият бериб, тарбияланувчиларнинг хавфсизлигини тахминлашга эътибор қаратиш каби ўз тавсияларини бериб ўтди.
Компания Ахборот хизмати
Telegram ◽️
Instagram ◽️
Facebook◽️ Официальный сайт