Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун махсус ўқув марказлари ташкил этилади
Ўзбекистон ва Россия меҳнат миграциясини тартибга солишнинг янги механизмини яратади.
Қайд этилишича, Россияда вақтинча ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун Ўзбекистонда махсус ўқув марказларини ташкил этиш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишга қарор қилинган.
Россиянинг Меҳнат ва бандлик федерал агентлиги (Роструд) иш берувчилар фаолиятини ўрганиш ва уларнинг ишончлилигини аниқлаш бўйича Миграция агентлиги билан ҳам яқиндан ҳамкорлик қилади.
Томонлар, шунингдек, ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари Россияда яшаш ва ишлаш учун рухсатнома (патент) олиш учун ўз ватанида рус тилидан имтиҳон топшириши мумкинлиги тўғрисида келишиб олди. Ушбу имтиҳонни Сахаров номидаги кўп функцияли миграция марказининг Тошкент шаҳридаги филиалида топшириш мумкин бўлади.
🔥@fayzboguz