ҚАБРИСТОНДА
Оромли бўлмагай қабрлар -
Галма гал йиғилар сабрлар.
Ўлимдан бахт топган ва ёки
Қадрини топмаган қадрлар.
Ҳузурга етишган жон бунда,
Ё тошга урилган бош бунда,
Мармартош остига тушди у
Энди тани фақат лош бунда.
Бирига келмаган кас сира,
Сунъий гул ҳаттоки хотира.
Марҳумнинг ўлиги тазарру,
Руҳ мудом боқийга бокира.
Қабрда ҳам тонглар отади,
Фақат руҳлар сокин ётади.
Руҳни сира этманг безовта,
Марҳумларга оғир ботади.
Бунда турфа фасллар ётар,
Замонидан вакиллар ётар,
Яхшидур у ёмондир, лекин
Қондош қавм, насллар ётар.
Ёд айлашни айлангиз одат,
Ёд айламоқ савоб, саодат,
Бир йўқлову бир дуо билан
Дилга сингар меҳр, оқибат.
Ушбу маҳзун гап учун узр,
Бизнинг толе уларга ҳузур,
Қабрларнинг ичида руҳлар
Бизга тилаб тургайдир умр.
@farmontosh
2025 йил 1 февраль.
Лош- мурда.
Оромли бўлмагай қабрлар -
Галма гал йиғилар сабрлар.
Ўлимдан бахт топган ва ёки
Қадрини топмаган қадрлар.
Ҳузурга етишган жон бунда,
Ё тошга урилган бош бунда,
Мармартош остига тушди у
Энди тани фақат лош бунда.
Бирига келмаган кас сира,
Сунъий гул ҳаттоки хотира.
Марҳумнинг ўлиги тазарру,
Руҳ мудом боқийга бокира.
Қабрда ҳам тонглар отади,
Фақат руҳлар сокин ётади.
Руҳни сира этманг безовта,
Марҳумларга оғир ботади.
Бунда турфа фасллар ётар,
Замонидан вакиллар ётар,
Яхшидур у ёмондир, лекин
Қондош қавм, насллар ётар.
Ёд айлашни айлангиз одат,
Ёд айламоқ савоб, саодат,
Бир йўқлову бир дуо билан
Дилга сингар меҳр, оқибат.
Ушбу маҳзун гап учун узр,
Бизнинг толе уларга ҳузур,
Қабрларнинг ичида руҳлар
Бизга тилаб тургайдир умр.
@farmontosh
2025 йил 1 февраль.
Лош- мурда.