#танлов_учун_2
Соғинч...
Истадим, бир бора тушда кўришни.
Суратингиз, сийратингиз қандай? билишни.
Соғиниб йиғладим, билмам кулишни.
Мен сизни танидимми Ё Расулуллоҳ ?
Оллоҳим ўзинг бер, йиғлаб тиладим.
Тунлари илтижо қилиб сўрадим.
Гуноҳим кўпмиди?! Билиб-билмадим.
Мен сизни танидимми Ё Расулуллоҳ ?
Қулоғим остига келди сўзингиз;
“Истиғфор лозим тут“ деган эдингиз.
Насиб этармикан мушкдек исингиз.
Мен сизни танидимми Ё Расулуллоҳ ?
Истадим, сўрадим, меҳрибон ЗОТдан.
Насибам бормикан бу иноятдан.
Юрагим тўлди ва толди хасратдан.
Мен сизни танидимми Ё Расулуллоҳ ?
Кўзларим юмдиму, бир тун, ухладим.
Кўрдим тушда сизни, хеч ишонмадим.
Шошиб ҳузуризга бориб сўрадим.
Мен сизни танидимми Ё Расулуллоҳ ?
Гўзал табассумла жавоб бердингиз:
Ха! Эй Солиҳа, деб кулиб қўйдингиз.
Аниқ кўрольмадим нурли кўзингиз.
Мен сизни танидимми Ё Расулуллоҳ ???
Муборак либосиз жуда ярашган.
Оқ ридо ўнг елка узра жойлашган.
Нурингиз олдида Ой хиралашган.
Мен сизни танидимми Ё Расулуллоҳ!?!
Хушбўй ифорингиз хеч туёлмадим.
Нурли юзингизга хеч тўёлмадим.
Яна кўришамизми дея олмадим.
Мен сизни танидимми Ё Расулуллоҳ !?
Уйғондим лабимда қувонч намоён.
Сизни кўп ахтардим кўзларим гирён.
Кўзёшим томчилар юзимдан ҳар ён.
Мен сизни танидим Ё Расулуллоҳ !!!
Изладим, топмадим ҳеч ердан сизни.
Англадим, тушимда кўрибман сизни.
Оллоҳим ўзиннга ҳамду Сано деб,
Мен сизни танидим Ё Расулуллоҳ!!!
✍ Макнуна
@fariduddin_attor💐
Соғинч...
Истадим, бир бора тушда кўришни.
Суратингиз, сийратингиз қандай? билишни.
Соғиниб йиғладим, билмам кулишни.
Мен сизни танидимми Ё Расулуллоҳ ?
Оллоҳим ўзинг бер, йиғлаб тиладим.
Тунлари илтижо қилиб сўрадим.
Гуноҳим кўпмиди?! Билиб-билмадим.
Мен сизни танидимми Ё Расулуллоҳ ?
Қулоғим остига келди сўзингиз;
“Истиғфор лозим тут“ деган эдингиз.
Насиб этармикан мушкдек исингиз.
Мен сизни танидимми Ё Расулуллоҳ ?
Истадим, сўрадим, меҳрибон ЗОТдан.
Насибам бормикан бу иноятдан.
Юрагим тўлди ва толди хасратдан.
Мен сизни танидимми Ё Расулуллоҳ ?
Кўзларим юмдиму, бир тун, ухладим.
Кўрдим тушда сизни, хеч ишонмадим.
Шошиб ҳузуризга бориб сўрадим.
Мен сизни танидимми Ё Расулуллоҳ ?
Гўзал табассумла жавоб бердингиз:
Ха! Эй Солиҳа, деб кулиб қўйдингиз.
Аниқ кўрольмадим нурли кўзингиз.
Мен сизни танидимми Ё Расулуллоҳ ???
Муборак либосиз жуда ярашган.
Оқ ридо ўнг елка узра жойлашган.
Нурингиз олдида Ой хиралашган.
Мен сизни танидимми Ё Расулуллоҳ!?!
Хушбўй ифорингиз хеч туёлмадим.
Нурли юзингизга хеч тўёлмадим.
Яна кўришамизми дея олмадим.
Мен сизни танидимми Ё Расулуллоҳ !?
Уйғондим лабимда қувонч намоён.
Сизни кўп ахтардим кўзларим гирён.
Кўзёшим томчилар юзимдан ҳар ён.
Мен сизни танидим Ё Расулуллоҳ !!!
Изладим, топмадим ҳеч ердан сизни.
Англадим, тушимда кўрибман сизни.
Оллоҳим ўзиннга ҳамду Сано деб,
Мен сизни танидим Ё Расулуллоҳ!!!
✍ Макнуна
@fariduddin_attor💐