Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу) 🌸


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Аллоҳга ошиқ қалблар учун...
Ишқ тараннумлари.
Ошиқлар абадият йўлида бошловчидирлар (Шайх Фаридуддин Аттор қуддиса сирруҳу)
Lovers are leaders the path of enternite.
04.07.2019

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


Таровиҳ намозининг фазилати

Ўнинчи кечада таровиҳ ўқиса, Аллоҳ таоло унга дунё ва охиратнинг яхшилигини насиб қилгай.

«Мажмаъул мақсуд» китобидан.

@fariduddin_attor🌙✨


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#кун_ҳикмати
Бир киши донишманддан сўради:
- Мен ўзимнинг солиҳ ёки солиҳ эмаслигимни қаердан билсам бўлади?
Донишманд унга жавоб берди:
- Ота-онангни дуо қилиш ёки қилмаслигингдан билсанг бўлади. Агар ота-онангни доим дуода эсласанг демак солиҳ инсонсан. Агар уларни дуоларингда эсламасанг демак солиҳ инсон эмассан!

@fariduddin_attor🌸


Аълаа сурасининг 8 оятида: "Ва сени осон йўлга муяссар қиламиз", дейилар.


Менинг муҳтожлигим ёлғиз Ўзинггадир Аллоҳим...

@fariduddin_attor🍃


НЕЪМАТ

Рамазон — машаққат, синовлар ойи,
Ўттиз қоронғу кун, ўттиз ёруғ тун.
Тонглар насиб этди тоза ҳавою
Булбулнинг овозин саҳарлик учун.

Аччиқ сўз чиқмайдир — ёпиқдир оғзим,
Бировга қадалиб тикилмак тамом.
Кўнгил тўқ, руҳ енгил.
Хушбахтман ўзим —
Гул исин ифторлик учун берди шом.

1989

Аъзам Ўктам
_________

Файзли саҳарлар, азизим...

@Fariduddin_Attor🍃


ИХЛОС СУРАСИНИНГ ФАЗИЛАТИ

Эй, фарзанд!
Ихлос сурасини кўп ўқиш керак. Ихлос сураси ҳақида Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) шундай дейдилар:

“Маҳшар майдонида бир жарчи шундай жар солади:
«Аллоҳни кўп зикр этганлар, Ихлос сурасини кўп ўқиганлар бери келинглар!» Шундай кишилар олдинга чиқадилар.

Фаришталар уларга шундай дейдилар:

«Дунёда Аллоҳни кўп зикр этиб, Ихлос сурасини кўп ўқирдингиз, шунинг барокати билан кечирилдингиз. Қани, ҳақингиз, жаннатга киринг!»

Эй, фарзанд!
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) ривоятига кўра, Расулуллоҳнинг (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ёнларида бир киши Ихлос сурасини ўқиди. Бир пайт Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) «Важабат» дедилар. Бу — «вожиб бўлди», деганлари. Бир саҳоба: «Вожиб бўлган нима? Ё Расулуллоҳ?!» (соллаллоҳу алайҳи васаллам) деб сўраганида Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) «Жаннат» дея марҳамат этдилар: «Ихлос сурасини ихлос билан, ишонч билан ўқиган киши муҳаққақ жаннатга киради».

Бу суранинг фазилати кўп.

Жобирдан (розияллоҳу анҳу) қилинган ривоятга кўра, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) шундай дейдилар:

“Бир фаришта кўкка чиқаётиб, иккинчиси кўкдан ерга тушаётиб бир пайт орада учрашиб бири иккинчисига шундай деди:

«Иллийнга (жаннат) шундай бир амал элтдимки, бундай амални шу пайтгача олиб чиқмагандим». Буни эшитган фаришта сўради:

У қандай амал эди?
Бир киши Ихлос сурасини ўқиди, шу амални элтдим, — деди фаришта.
Аллоҳ у кишини қандай мукофотлади?
Ўша банданинг барча гуноҳларини кечириб, ўрнига шунча савоб ёзади”.

Эй, фарзанд!
Ихлос сурасини «Бисмиллоҳ» билан минг марта ўқиган тиш оғриғидан қутилиши ривоят этилган. Муҳаммад ибн Фазл дейдиларки:

“Бир кун тишим жуда қаттиқ оғриди. Тушимда минг марта Ихлоси шарифни ўқишим билдирилди. Бир оз ўтди. Кетидан яна туш кўрдим. Бу гал «Бисмиллоҳ» билан ўқишимни айтдилар. Айтилганидек адо этдим. Ва бундан сўнг бир марта ҳам тишим оғримади”.

Имом Ғаззолий "Эй фарзанд" китобидан.

@fariduddin_attor🌸


Таровиҳ намозининг фазилати

Саккизинчи кечада таровиҳ ўқиса, Аллоҳ таоло Иброҳим алайҳиссаломга бергандек савоб бергай.

@fariduddin_attor🌙✨


#Ҳадис
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир-бирингиз билан аразлашманг. Ҳамда баъзиларингиз баъзиларингиз савдоси устига савдо қилмасин», деганлар.

Имом Муслим ривояти

@fariduddin_attor🌹




Video is unavailable for watching
Show in Telegram
#жума_оқшоми_тилагим
Жума оқшоми муборак бўлсин! Аллоҳ ҳар бир дуоларингизни қабул қилсин, қалбингизга севинч ва ҳаётингизга барака бағишласин. Ҳар доим эзгу ишларда ва тинчликда бўлинг!

Таровиҳ намозининг фазилати

Еттинчи кечада таровиҳ ўқиса, гўёки у Мусо~ (а.с.)ни топибди ва Мусо (а.с.)га Фиръавн ва Ҳомонга қарши ёрдам қилибди.

@fariduddin_attor🌙✨


«...Чиройли амаллар қилганлар учун бу дунёда чиройли(мукофот) бордир. Албатта,охират диёри яхшироқдир.
Тақводорларнинг диёри нақадар яхши».
НАҲЛ. 30


Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатуҳ!

Ҳар сафар беморни кўрсангиз, Аллоҳдан унга шифо тилаб дуо қилинг!

Ҳар сафар маҳзун кишини кўрсангиз, Аллоҳдан унга саодат тилаб дуо қилинг!

Таниган ва танимаган кишининг ҳаққига дуо қилаверинг!

Фаришталар ҳар дуонгизда
"Сенга ҳам!" деб тилаб туради…

Аллоҳ уйингизга нур, қалбингизга ҳузур бағишласин, қадрдоним!

@fariduddin_attor🍃 Файзли ва барокатли ифторликлар бўлсин...


Таровиҳ намозининг фазилати

Олтинчи кечада таровиҳ ўқиса, Байтул Маъмурни тавоф қилган кишининг савобини бергай ва тошлару қумларнинг ҳаммаси унинг учун истиғфор айтгай.

@fariduddin_attor🌙✨


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
(أسماء الله الحسنى)

Таровиҳ намозининг фазилати

Бешинчи кечада таровиҳ ўқиса, Аллоҳ таоло хонаи Каъбанинг ичида, Мадинаи мунавваранинг масжидида ва Масжиди Ақсода намоз ўқигандек савоб бергай.


@fariduddin_attor🌙✨


@AliNasimiy канали админи биз билан боғлансангиз


Шайх Фаридуддин Аттор қуддиса сирруҳунинг «Тазкират-ул авлиё» асаридан

@fariduddin_attor🌸


____Кўнгилни, хаёлни Аллоҳдан ўзгасига ёпишлик. Яъни Аллоҳдан ўзга нарса бўлмаслиги. Бу Ҳақиқат тақозо қилган рўзадир.

Саййид Абдулқодир Жийлоний ҳазратлари.

@fariduddin_attor🌸


* * *
– Сахийликни кимдан ўргандинг, – деб сўрадилар Хотам Тойидан.
– Ғиштдан ўргандим, – дея жавоб қилди.
– Хеч замонда ғиштдан ҳам бир нарса ўрганиб бўларканми?
– Одамларнинг қатор туриб бир-бирига ғишт узатганларини кўрганмисиз? Бир гал мен шундай ҳашарда қатнашдим. Ажиб бир ҳолдан ўзим учун хулоса чиқардим: қачонки қўлимдаги ғиштни узатсамгина менга ғишт узатишди. Узатмай, қўлда тутиб турсам, ғишт келиши ҳам тўхтади.
Ҳаёл қилдим дейди Хотам тойи: Демак, мол-дунё ҳам шундай. Инфоқ-эҳсон чиқариб турсанг, бирингга ўн келади, бахиллик қилсанг, боридан ҳам барака кетади.

@fariduddin_attor🌸




Ошиқ киши дунё ишидан фард бўлгай,
Ҳар икки жаҳондан кечар-у, мард бўлгай,
Дил мисли аланга-ю, дами сард бўлгай,
Оёқ учидан боши қадар дард бўлгай.

Фаридиддин Аттор қуддисасирруҳу
****

Қалби
бир гўзал дард ила, ишқ ила гуллаган қадрдонларга файзли оқшомлар, ҳузурли ифторликлар тилаймиз !

Таровиҳ намозининг фазилати


Тўртинчи кечада таровиҳ ўқиса, Таврот, Инжил, Забур ва Қуръоннинг савобини топгайлар.

@Fariduddin_Attor🌙✨


#РАМАЗОН_ШУКУҲИ
  Аллоҳим Қодир!
Аллоҳим етказгучидир!
Ўзига беҳисоб шукрлар бўлсин.
   У буюк Зот Ўзи яратган осмонини ҳар йўсинда намоён этгучидир. Мадинаи Мунаввара, Маккаи Мукаррамада қушдай енгил руҳингиз нигоҳи ила осмонга боқиб кўрганмисиз?
Ул муқаддас маконлар осмони заминга шу қадар яқинки, қўл узатсангиз етгудай.
Ул муқаддас маконлар осмони шу қадар кенг, шу қадар нурга чўлғанганки, у ерда қалб ана шу нур чашмасидан ҳузурланади.Зарралар миқдори қадар ҳузур ичра Илоҳий ишқ сурурини туяди.

Ул муқаддас маконларда Рамазон шукуҳи бутун борлиғингизни ўраб олганми?
Сабру қаноатингиз оромини ҳис этганмисиз?
Моҳи Рамазонда Аллоҳ ихтиёри ила, ана шу маконларда ибодат қилиш шарафига етган бандаси саодатмандлар ичра саодатманд бўла олур.
У саодатманд инсон, шукроналик туйғуси қалбда улуғворлик кашф этишига ана шу қутлуғ кунларда гувоҳ бўлур.

Ул муқаддас маконларда Қадр тунини кутиб олишга муяссар бўлганмисиз?
У кундаги издиҳом ичра Аллоҳга таваккул қилиб қадам босишингиз, қалбингиз само сарҳадларига кўтарилган онлар энг гўзал онларингиздир.
Бу тунни авф умиди ила ибодатда ўтказа олишингиз саодатини насиб айлагани, вужудингизу руҳингиз етган асл мукаррамликдир.
Рамазон ила, Қадр туни ила зиёратингиз мақомини улуғлагани азизлик шарафингиздир.

Аллоҳ Қодир!
Аллоҳ етказгучи!
Илоҳи, ҳар бандасини муқаддас маконларини зиёрат этиш шарафига етказсин. Амийн!
Нилуфар Иброҳимова

20 last posts shown.