Шайх Фаридуддин Аттор (қуддиса сирруҳу) ❄


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Religion


Аллоҳга ошиқ қалблар учун...
Ишқ тараннумлари.
Ошиқлар абадият йўлида бошловчидирлар (Шайх Фаридуддин Аттор қуддиса сирруҳу)
Lovers are leaders the path of enternite.
04.07.2019

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Religion
Statistics
Posts filter


#Рубоиёт_Фаридуддин_Аттор

Фаридуддин Аттор
(1145—1221)


Жаҳон сўз санъатининг забардаст намояндаларидан бири, йирик мутасаввиф шоир Фаридиддин Абуҳомид Муҳаммад ибн Абубакр Иброҳим Нишопурий Нишопур атрофидаги Кадкани қишлоғида туғилган. Отаси Абубакр ибн Иброҳим аттор ва табиб эди. Бу касб ўғлига ҳам мерос бўлиб ўтган. Шоирнинг Аттор номи билан халқ ичида машҳур бўлиши ва уни адабий тахаллус қилиб олиши шундан. Ёшлигидан илм таҳсилига қизиққан Муҳаммад адабий, диний, ҳикмату калом, нужум, тиб ва доришунослик фанларини чуқур ўзлаштириб, ўз даврининг пешқадам кишиларидан бирига айланади. У сўфийлик муҳити ва тасаввуф аҳли орасида яшаганидан бу таълимот унга кучли таъсир кўрсатади. Унинг ўзи ҳам йирик шайх ва авлиё бўлган. Шаймар шайх Маҳдиддин Бағдодий қўлидан дарвешлик хирқасини кийган. Эронлик машҳур фалакиётшунос Сайид Нафисий ҳам уни кубрания тариқатининг давомчиси бўлган, деб ҳисоблайди. Шунга қарамай, Аттор тариқат сулукида Шайх Рукниддиннинг муриди саналади. Аслида у увайсий бўлиб, машҳур сўфий Мансур Ҳалложнинг руҳидан тарбия топган. Алишер Навоий Жалолиддин Румий тилидан бу ҳақида : «Шайх Мансур Ҳаллож нури юз эллик йилдан сўнгра Шайх Фаридуддин Аттор руҳига тажалли қилди ва унинг мураббийси бўлибдир», — деб ёзади. Айни пайтда, Аттор Жалолиддин Румийнинг келажагини башорат қилиб, унга ўзининг «Асрорнома» китобини хал этган. Румийнинг: «Аттор руҳ эди-ю, Саноий унинг икки кўзи. Биз Саноий ва Аттор изидан келдик, деган иқрори бежиз эмас. Алишер Навоийнинг ҳам Атторга ихлос-эътиқоди баланд бўлиб, беш ёшида
Мантиқ ут-тайр»ни ёд олгани, бир умр унинг ижодидан таъсирланиб, хаётининг сўнггида унга таржума расми била» жавоб айтгани — «Лисон ут-тайрни яратгани маълум. Бу достонда Навоий Атторни — Қақнус, ўзини — Қақнус боласига ўхшатган эди. Аттор жуда сермаҳсул шоир бўлиб, ундан 50 минг байт шеърий асар қолган. Шоирнинг шеърий девони, «Мухторнома» рубоийлар тўплами, «Мантиқ ут-тайр», «Хусравнома», «Асрорнома, «Илоҳийнома»,
Мусибатнома», «Булбулнома», «Уштурнома», «Жавхар уз-зор» достонлари ва «Тазкират ул-авлиё» тазкираси айниқса машҳур. Аттор асарлари, асосан, тасаввуф ҳақиқатлари баёнига бағишланган. Шунинг учун ҳам унинг тасаввуф адабиётидаги мақоми юксак. Мутасаввиф шоир бўлганлиги учун Шўро даврида бизда Аттор ижодига мутлақо мурожаат қилинмаган. Мустақилликдан кейин Нажмиддин Комилов шоирнинг «Илоҳийнома» маснавийсининг насрий таржимасини эълон қилди. Китобга Атторнинг ҳаёти ва ижодини ёритувчи, дунёқараши ва асарларининг моҳиятини очиб берувчи кириш ва сўнг сўзлар ҳам илова қилинган. Мирзо Кенжабек эса «Тазкират ул-авлиё» асарини туркчадан таржима қилиб, нашр эттирди. Фаридуддин Аттор — форсий сўз санъатидаги забардаст рубоийнавислардан бири ҳисобланади: унинг Мухторномаси 5000 та рубоийни ўз ичига олади. Албатта, уларнинг барчаси бизгача етиб келмаган. Асарнинг Эронда нашр этилган сўнгги нашрида, иловалар билан қўшиб ҳисоблаганда, 2279 та рубоий берилган. Суфиёна руҳ ва мазмунга йўғрилган бу рубоийлар, бир сўз билан айтганда, Оллоҳни улуғлаш, илоҳий ишқни авж пардада куйлаш, инсонлик моҳиятини англаш, камолот йўлида парда бўлган жисм, нафс ва дунёни мазаммат қилиш, маъшуқа таъриф-тавсифи, висол умиди-ю, айрилиқ азоблари тасвирига бағишланган.



Эй дил, шод бўл, яхши-ёмон ўтгусидир.
Бир куни қулни беrумон ўтгусидир.
Бор неъматию қувончи бу дунёнинг,
Умринг каби солганча сурон ўтгусидир.



@Fariduddin_Attor




Video is unavailable for watching
Show in Telegram

647 0 15 2 14

#муножот
Ҳолимиз ҳароб...
то маъсиятлар ичра эканмиз, ҳолимиз ҳароб!
Ё Раббим, Сени севдик дедик, ошиқман дедик, лек бу дунёлар ортидан югурдик...
Озгина, арзимас амалимиз билан ўзимизни ўзгалардан ортиқ билдик...
Шу бечора ҳолимизга-да суюниб, неъматларингга ғарқ бўлдик...
Тилларимиз шукрда дедигу, қалбларимиз шукрона келтирмади...
Агар шукрона келтирганда эди, бир ожизларга нолиб зор этмаган бўлардик...

Маҳзун қалбларимизга Умид солган Ўзингсан меҳрибон Раббим !



​​Кишининг ўзидаги қусур ва гуноҳни билиши, уни Аллоҳга дуо қилишдан тўсиб қўймасин. Чунки Аллоҳ ўзи яратган энг ярамас махлуқнинг ҳам дуосини ижобат этган. У Иблис бўлиб: "Менга улар қайта тирилтириладиган кунгача муҳлат бер", деган эди.
(Аъроф сураси, 14-оят).


Мана шу ҳикматинггина қалбларга таскин беражак...
Ҳа, таскин! Ором дея олмайман...
Ором, зора лойиқ топсанг эди, Фирдавсу Аълода бўлажак....
Ман ожиз қулингни васф этарга тили лол.


Астағфируллохил аъзийм ва атуби илайҳ

истиғфор калимасин айта олмоққа илҳомлантирганингга беадад шукр...
bintu Ismoil дан

@Fariduddin_Attor


Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатух!

Жума муборак! Аллоҳ бу фазилатли кунда сизга соғлик, ризқингизда барака ва қалбингизга хотиржамлик ато этсин. Барча яхшилик эшиклари сиз учун очилсин, дуоларингиз ижобат бўлсин. Хаётингиз нур ва меҳр-муҳаббатга тўлсин!

Иймон ва муҳаббат йўлида мустаҳкам бўлишингизни тилайман...
Ҳурмат ила bintu Ismoil

@fariduddin_attor🕌🎊




Video is unavailable for watching
Show in Telegram




#Янги_ой_эълони
#ҳижрий_1446_йил


Фалакий ҳисобга кўра, ҳижрий 1446 йил
Шаъбон ойининг 1 куни  2025 йил 31 январь жума кунига тўғри келмоқда.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар шундай дуо қилардилар:

"اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ"

Ўқилиши:
"Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил-юмни вал-иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ”.

Маъноси: "Эй, Аллоҳим!  Бу ойни бизларга барака ва имон, саломатлик ва Ислом ойи қилгин! Эй, ҳилол, менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!".
https://taplink.cc/nasafziyo.uz


#салавот
"Аллоҳумма солли ва саллим ъалаа шафийъинаа Муҳаммадин ва ъалаа аалиҳи ва соҳбиҳи ажмаъийн".

Аллоҳим! Сен ягона шафоатчимиз Муҳаммад (алайҳиссалом) ва унинг оиласи, саҳобалари, барчасига салавоту салом юбор!


Аллоҳ бирдир, эшиги мингдир...

@fariduddin_attor

675 0 12 3 11

Азиз мухлис, мақола юзасидан мулоҳазаларингизни билдиринг.




Мусулмонлар, ким кўрмишдир ошиқ тавба этганини,
Ким эшитди ё денгизга ўт тушиб ўт кетганини,

Шоҳим, сенинг ишқинг ўти тушди кўнгил дарёсина,
Ажаб деманг, ул қайнабон маърифатлар битганини,

Юз минг Исо билан Мусо ишқи-ла саргардон кезар,
Ажаб деманг, кўриб мени ишқ наҳанги ютганини,

Ўрганмаса сузишни қўл, кирмасин бу денгиза,
Ишқ денгизи теран, ажаб деманг, чўкиб ботганини,

Саррофликни ўрганмаган бу гавҳарни мунчоқ санар,
Бориб келар йўқ нарсага, билмас нега сотганини,

Ҳар ким ул дўст дийдорини бунда аён кўролмаса,
Кезар юриб ул саргардон, ҳеч билмасдан нетганини,

Мискин Юнус Эмро айтур: топганимиз Дўст юзидир,
Ишонмаган ушбу сўза, айтаберсин айтганини.

Юнус Эмро қуддиса сирруҳу

@fariduddin_attor


Video is unavailable for watching
Show in Telegram
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатух!

Хафа бўлма!
"Йўқотдим" деб ўйлаган нарсанг, балки (нохушликдан) қутилишингдир...
Ҳазрати Мавлоно Жалолиддин Румий қуддиса сирруҳу

Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади, иншааллоҳ!..

Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!

@fariduddin_attor


Бевафолик қилмасанг аҳли вафо топилур.

Низомиддин Мир Алишер Навоий раҳимаҳуллоҳ

@fariduddin_attor


Устоз ҳақида ҳазрат Навоийнинг сӯзлари
Алишер Навоийнинг “Маҳбуб-ул-қулуб” асари 18-фаслида ўқитувчилик меҳнати машаққати хусусида шундай дейилади: “Унинг иши одам тугул, ҳатто девнинг ҳам қўлидан келмайди. Бир кучли киши бир ёш болани сақлашга ожизлик қилар эди, у эса бир тўда болага илм ва адаб ўргатади. Лекин шуниси ҳам борки, болалар орасида фаҳми идроки озлари бўлади. Муаллим бу каби ҳолларда юзлаб машаққат чекади. Шу жиҳатдан олганда, болаларда унинг ҳаққи кўп, агар шогирд улғайгач, подшоҳлик мартабасига эришса ҳам унга (муаллим)га қуллуқ қилса арзийди”.

@fariduddin_attor




Video is unavailable for watching
Show in Telegram


Video is unavailable for watching
Show in Telegram

20 last posts shown.