Ижтимоий тармоқларнинг бирида эълон қилинган билдириш юзасидан
Билдиришда жиноят ишлари бўйича Риштон туман судининг 2024 йил 4 декабрдаги Х. Мирзаев ва бошқаларга оид суд ҳукмидан норозилик билдирилган.
Аниқланишича, Х. Мирзаев юқоридаги суд ҳукмига кўра Жиноят кодексининг 229-1-моддаси 2-қисми ва 228-моддаси 2-қисми “б” банди билан айбли деб топилиб, унга нисбатан мазкур Кодекснинг 59-моддаси 8-қисми ва 61-моддалари тартибида 2 йил 2 ой муддатга озодликдан махрум қилиш жазоси тайинланган.
Ҳозирда мазкур жиноят иши Х. Мирзаев ва унинг ҳимоячиси томонидан келтирилган шикоят асосида Фарғона вилоят судида апелляция тартибида кўрилаётганлиги ҳамда навбатдаги суд мажлиси 2025 йил 7 февраль куни соат 14:00 га тайинланганлиги маълум қилинади.
Каналга уланиш: @fargonaviloyatisudlari