Қонунчилик палатасида «Судларнинг фаолиятига оид конститусиявий кафолатлар кучайтирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда қабул қилинди.
«Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тўғрисида»ги қонунга Судьялар олий кенгаши таркиби, хусусан, Кенгаш раиси, раис ўринбосари, унинг аъзолари ва котиби Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Олий Мажлис Сенати томонидан сайланиши, шунингдек, айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Судьялар олий кенгашининг раиси, раис ўринбосари этиб сайланиши мумкин эмаслиги белгилаб қўйилмоқда.
Шунингдек, шахсларнинг нафақат давлат органлари, балки бошқа ташкилотларнинг ҳам қонунга хилоф қарорлари, ҳаракатлари ва ҳаракатсизлиги устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи мустаҳкамланмоқда. Айбсизлик презумпцияси ва «Ҳабеас корпус» институтини янада қарор топтиришга оид қоидалар акс этмоқда.
Каналга уланиш: @fargonaviloyatisudlari