Жорий йилнинг 13 январь кунидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида божхона органларининг бир гуруҳ суриштирувчилари учун “Божхона органларида суриштирувни ташкил этиш ва амалга ошириш масалалари” номли малака ошириш курси ўтказилмоқда.
Мазкур курсга турли ҳудудий божхона бошқармаларидан 20 нафар суриштирувчилар жалб этилиб, ўз билим ва малакаларини оширишмоқда.
Бугун малака ошириш курси доирасида “Контрабанда жиноятларини тергов қилиш методикаси” мавзусида навбатдаги ўқув машғулоти ўтказилди.
Машғулотда Божхона қўмитасининг Суриштирув ва маъмурий амалиёт бошқармаси бошлиғи А.Ахлимирзаев ҳамда Бош прокуратуранинг Қуролли кучлар, Давлат хавфсизлик хизмати ва Божхона органларида қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси катта прокурори Ё.Ўктамовлар иштирок этишди.
Курс дастури божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш жиноятларини тергов қилишнинг ўзига хос хусусиятлари, тафтиш тайинлаш ва уни ўтказиш, тезкор-қидирув фаолияти натижаларидан жиноят процессида фойдаланишни ташкил этиш, контрабанда жиноятларини тергов қилиш методикаси, Интернетнинг яширин (Darknet) ва чуқур тармоқларда содир этиладиган асосий жиноятлар, божхона органлари томонидан терговга қадар текширувни амалга оширишдаги муаммолар ва бошқа масалаларни ўз ичига олган.
Малака ошириш курси Ўзбекистон Республикасининг жиноят-процессуал қонунчилигига киритилган охирги ўзгартириш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳияти, ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги жиноятлар, очиқ маълумотлар базалари ва ресурслардан далилларни тўплаш (OSINT) имкониятларидан амалий фойдаланиш, жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг ижтимоий-иқтисодий ҳамда ҳуқуқий асосларига оид тингловчиларнинг билим ва кўникмаларини оширишга йўналтирилган.