Мен Ғазони унутишга, улар билан дийдорни Қиёматга қолдиришга ўзимни кўндириб яшаётган эдим.
"Уларни ташлаб қўйганлар уларга зарар бера олмайди", ҳадисидаги бадбахтлар қаторига ўзимни қўшиб, Охиратдаги жавобгарликка ўзимни ҳозирлаб яшаётган эдим.
Қаерда ғазоликларнинг ситамлари ҳақидаги лавҳага кўзим тушса, тахтадай қотиб, бу хабарлардан ўзимни олиб қочаётган эдим.
Бу дунёда Ғазо бўлмагандай, қатлиом бир эртакдай, ўзимни шундай қарорга кўндираётган эдим.
Аммо ҳозиргини Whatsapp‘дан қўшним бир хабар юборди. Бу тармоқда Ғазодан хабар келмас эди. Уни очиб ўқибман... Яна бу даҳшат оламга қайтадан тушиб қолдим. Бўйним қотиб оғрияпти, кўзимдан ёш тинмаяпти. Карахтман...
Мана ўша мактуб. Расмларни интернетдан ўзим олдим. Бардош тилайман...
=====
Азиз дўстлар, мен ҳозир менга келган хабарни баҳам кўрмоқчи эдим. Қўлларимиз боғланган, юрагимиз йиғлаяпти.
Илоҳим биродарларимизга ўзлари кутмаган жойдан чиқиш ва нажот кўрсатсин, инша Аллоҳ!!!
Бу сукунат менга оғир оғирлик қилади.
25 кундан бери Ғазога бирорта ҳам ёрдам юк машинаси кирмади.
Ун бўлмагани учун эса барча новвойхоналар ёпилди.
Мен ҳозиргина Ғазода қизимиз Эсма билан гаплашдим.
"Биз ўтни еймиз, опа. Кўкатларни қудуқдан олинган сув билан пиширамиз. Нон ва бошқа ҳеч нарса.
Исроил тинимсиз самолётлардан қоғоз ташламоқда. Қоғозда "Сиз бўлган ҳудудни тарк этинг" деб ёзилган. Қаерга борамиз, опа?"
Улар қаерга боришлари керак?
45 квадрат километр майдонда, 10 метрлик бетон деворлар ва тепаси тиканли симлар билан ўралган қамоқхонада қаерга боришлари керак?..
Чиқиш йўқ.
Кириш йўқ.
Дори йўқ.
Озиқ-овқат йўқ.
Бу одамлар нима қилишлари керак?
Икки миллион одам бизнинг кўз ўнгимизда очликдан ўлмоқда. 😓 Илтимос ўша гўдакларнинг овози бўлинг.
Бу шафқатсизликни дунёга эълон қилинг.
Балки бир кун келиб кимнингдир виждони қаердадир таъсиридан қийналар, Балки халқаро жамоатчилик фикрини юзага келтирар.
Агар бунга қодир бўлмасангиз, бу зулм ҳақида токи қодир бўлган биров эшитмагунча тарқатинг.
Худога қасамки, биз бу юкни кўтара олмаймиз.
"Мен буни баҳам кўраяпман ва нима бўляпти? "Зулм ҳеч қачон тўхтамайди" деманг. Айнан шу нарсани Исроил истайди.
У ҳамманинг жим бўлишини хоҳлайди. Улар ҳар кимнинг кундалик ҳаётида давом этишини ва Ғазони унутишини хоҳлайди. Илтимос, жим бўлманг. Ҳатто сукунат ҳам шафқатсизликдир.
Сафия Четинкая@MubashshirAhmad