КОРРУПЦИЯ ВА АДОЛАТСИЗЛИКНИНГ ҲАҚИҚИЙ МАНЗАРАСИ: МАОШ ЙЎҚ, ТАЛАБЛАР ЭСА БЕШ КАРРА ОШГАН
Ўзбекистондаги ижтимоий ҳимоя соҳаси ходимлари яна бир бор маош кечикишларидан шикоят қилмоқда. "Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги" маркази ходимларига январь ойи учун маошлар ҳанузгача тўланмади. Ҳолбуки, агентлик директори томонидан 2024 йил октябр ойида имзоланган 310-сонли буйруққа кўра, 2025 йилдан марказ ходимларига KPI асосида тўловлар бошланиши керак эди. Бироқ бу ваъда ҳам ҳавода қолди.
"Ҳар доимгидек итнинг орқа оёғи бўлиб қоляпмиз", дейди агентлик ходимларидан бири. - "Бизнинг иш ҳажми катта, юкламангиз кўп, аммо маош вақтида тўланмайди".
Тошкент вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ходимларига ҳам маош берилмаган.
Маошлар йўқ, аммо “олдиндан тўлов” тизими бор
Мана, энди хабарнинг энг удар қисми. Нишон туманидаги тадбиркорлар ва аҳолига яна бир “аҳмоқона” буйруқ келиб тушган: Бош вазир Абдулла Ариповнинг топшириғига кўра, газ, сув ва электр учун бир ой олдиндан 100% тўлов қилинадиган тизимга ўтиш кераклиги айтилади.
Бу буйруқни бажариш учун ҳатто баъзи тадбиркорларнинг ишлаб чиқариш корхоналарида газ ва свет икки кунлаб бермай қўйилган.
Ҳозирги вазиятда нафақат тадбиркорлар, балки давлат ходимлари ҳам қийинчиликлар гирдобида қолган. Бир томондан тўланмаган маошлар, иккинчи томондан энергия ресурсларининг олдиндан тўловлари орқали юклатилган мажбуриятлар уларнинг молиявий аҳволини янада оғирлаштирмоқда.
Тўловларни олдиндан талаб қилишни яхши ўйлабсиз, жаноб Арипов. Аммо ходимларнинг маошини вақтида беришни ҳам режангизда кўрсатиб ўтсангиз бўлармиди?
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube