ЎЗБЕКИСТОНДА ОММАВИЙ ОЙЛИК КЕЧИКИШЛАРИ: ГАЗЧИЛАРИ ҲАМ, ШИФОКОРЛАРИ ҲАМ, ИЖТИМОИЙ ХОДИМЛАРИ ҲАМ ЗЎРҒА КУТИБ ТУРИБДИ
Ходимлардан тушаётган хабарларга кўра, Ўзбекистонда бир нечта вилоятларда ойлик маошлар вақтида тўланмаяпти. Фарғона вилояти "Ҳудудгаз" корхонаси ходимлари ҳалигача ойлик тушмаганидан шикоят қилмоқда.
Шу билан бирга, Наманган вилояти Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигида ҳам ойлик маошлар тўланмаган. Айни ҳолат нафақат ижтимоий соҳада, балки тиббиёт тизимида ҳам учраяпти: Бухоро вилояти Ғиждувон туманидаги 63-умумий амалиёт врачлик поликлиникаси ходимларига 2024 йил декабрь ойининг иккинчи ярми ва 2025 йил январь ойининг иш ҳақи ҳанузгача берилмаган.
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги тизимида ҳам муаммолар мавжуд. Вилоятлардаги касбий кўникмалар марказлари ва ўқув марказларининг ходимлари январ ойи учун на аванс, на тўлиқ маош олган.
Ходимлар кундалик харажатлар, кредит тўловлари ва оилавий эҳтиёжларини қоплаш учун курашмоқда.
Абдулла Ниғматович, ойликлар муаммосини ҳал қилиш бўйича бир таклиф сизга: яна 10 миллиард доллар қарз олсангиз, келгуси 2026 йилга етиб оламиз. Бу қарздан 20 фоизини “откат” қилинг. Ахир сиз откат қиролсиз-ку!
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube