ЁШЛАР АГЕНТЛИГИ НАЙРАНГЛАРИ – ТАКЛИФЛАР НИМА БЎЛДИ?
Салом Элтуз!
Бу хабарим орқали Ёшлар агентлиги ва уларнинг найрангларини очиб бераман!
2021 йилда Ёшлар ишлари агентлиги форумлар ўтказиб, yoshlarforumi.uz деган сайт орқали ёшлардан таклиф ва ташаббусларини юборишни сўраганди. Минглаб ёшлар, жумладан, мен ҳам таклифларимизни юбордик. Бизга таклифлар ўтаётганини айтилганди. Ёшларнинг зўр-зўр ташаббуслари порталга келиб тушган. Ҳатто амалга ошса керак, деб қувонгандик. Ўша пайтда агентлик раҳбари Алишер Саъдуллаев ҳукумат қарори қабул қилинишини ваъда қилганди.
Аммо шундан кейин ҳаммаёқ гўё сув қуйилгандек жим бўлиб кетди. Саъдуллаевнинг ваъдасига ишониб билдирилган минглаб таклифларнинг тақдири номаълум бўлиб қолди.
Яна эски сценарий
Яқинда Саъдуллаев яна форум бошлади. Яна ўша эски сценарий такрорланмоқда. Yoshlarforumi платформасидаги 2021 йилда қолдирилган минглаб таклифлар ўчириб ташланиб, янгидан таклифлар қабул қилинмоқда. Ёшларнинг қулоғига яна лағмон илинмоқда.
Масъулларга бу ҳақда ёзганимда, улар танқидга тоқат қила олмасликларини намоён этиб, мени гуруҳдан блоклаб ташлашди.
Ёшлар агентлиги раҳбариятига саволлар:
1. 2021 йилдаги таклифлар қани? Улар қаерга ғойиб бўлди? Таклиф қолдирган ташаббускор ёшларнинг кўзига қандай қараш мумкин?
2. Ҳукумат қарори қайси? 2021 йилги форумда қарор қабул қилинади, деб айтилганди. Бу қарор қабул қилинмади. Бу учун ким жавобгар: Алишер Саъдуллаевми ёки бош вазир Абдулла Арипов?
3. Нега ҳар йили бир хил сценарий? Ёшларни таклиф юборишга чақириб, ваъда бериб, уларни алдаётган ташкилотнинг бошқа ишларига қандай ишонамиз?
Ҳурмат билан,
Ёлғонларга чидолмаган Баҳодир
Қашқадарё вилояти
💬Telegram |📱Facebook |
🐦Twitter |📱Instagram | ▶️YouTube