Ассалому алайкум барчага!Игорь Вячеславович Яковлев нинг
mathus.ru веб-сайти билан 2018 йилда танишганман. У пайтлар интернет ҳозиргидек оммалашмаган, мобил интернет трафикларини тежабгина ишлатар эдик, файлларни флешка ёки
Share-It орқали кўчирардик.
Шундай кунларнинг бирида бир флешкадан файлларни кўчириш жараёнида улар орасидан мавзулаштирилган варақалар (листочки) топиб олдим. Эътиборимни тортган жиҳати варақалар мен энди танишиб, ҳайратга сола бошлаган LaTeX да ёзилган, қунт билан тайёрлангани яққол сезилиб турарди. Юқори қисмидаги сайт манзилини кўриб, қизиқиб
mathus.ru га биринчи марта кириб кўрдим. Сайтда мен топиб олгандан бир неча баравар кўпроқ маълумотлар бор эди. Ўшандан бери бу сайтдаги материаллардан эҳтиёж туғилган пайтларда фойдаланиб келаман.
Яна бир мақтаса арзигулик тарафи бу ерда материаллар йилдан йилга янгиланиб келинади. Бунинг учун Игорь Вячеславовичга миннатдорчилик билдирилса арзийди менимча. Барчага сайтдаги материалларни тавсия этган ҳолда 2023 йил учун 5-11 синф ўқувчилари учун математикадан олимпиада масалалари тўпламини шу ерда қолдирмоқчиман. Марҳамат!
@el_mat