Элементар Математика


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: Blogs


Элементар математикадан мавзулар, масалалар, варақалар ва ҳк.
Донат: https://tirikchilik.uz/dmusurmonov
YouTube: https://youtube.com/@dmusurmonov
Discord: https://discord.gg/pgMHDPn552
Feedback: @el_mat_bot

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
Blogs
Statistics
Posts filter


Algebra_Uglublennyi_774_kurs_s_resheniami_i_ukazaniami_Zolotareva.pdf
41.6Mb
АЛГЕБРА

Юқоридаги китоб ҳаммуаллифлари (ва нафақат) томонидан тақдим қилинган ушбу китоб эса алгебрасини юқори даражага чиқариб олишни истаган абитуриентлар учун айни муддао.

Миллий сертификатга тайёрланаётган ўқувчилар учун кони фойда.

Шу типдаги бошқа китоблардан устунлик тарафи эса ҳар бир масала учун (диққат!)

- ғоя 💡
- кўрсатма 🧭
- ечим 🔑
- жавоб 🎯

келтирилган.

Миллий сертификатга тайёрланиб юрган танишларга ташлаб қўямиз :)

@el_mat


N_D_Zolotaryova_M_V_Fedotov_Olimpiadnaya_matematika_VMK_MGU_shkole.pdf
60.6Mb
Н.Д. Золотарёва, М.В. Федотов

"ОЛИМПИАДНАЯ
МАТЕМАТИКА
АРИФМЕТИЧЕСКИЕ
ЗАДАЧИ (с решениями и указаниями) 5-7 классы"

Математика ўқитувчилари қийинчиликка дуч келадиган яна бир йўналиш бу кичик ёшдаги ўқувчиларга олимпиада масалалари тузиш ёки танлаш. Бунга асосий сабаблардан бири эса манбаларнинг камлиги.

Ушбу китобда 5-7 синф ўқувчилари учун олимпиада масалалари, уларнинг ечимлари ва кўрсатмалар берилган бўлиб, ҳисоблашга оид масалалар, ўлчов бирликларига, қисмларга, ишга, ҳаракатга, фоизларга оид масалаларни, тенглама ва тенгсизликлар, ребуслар каби мавзуларни ўз ичига олади.

Инстаграм шевасида айтганда "Китобни кичик ёшдаги ўқувчиларни олимпиадага тайёрлайдиган танишларга жўнатиб қўямиз" :)

@el_mat


Teoria_chisel_v_zadachakh.pdf
830.7Kb
А.Д. Острогомильский "Теория чисел в задачах. Путь к основной теореме арифметики"

Муаллиф ёзмоқда:

Всем привет!

Я преподаю математику и недавно закончил работать над своей книжкой по теории чисел! Спасибо Борису Викторовичу за вдохновение!

В книжке более 75 задачек с решениями, компьютерный практикум и кликабельная навигация.

Для всех работяг, готовящихся к олимпиадам, и просто для тех, кому интересна математика!


Сонлар назариясига оид яхши китоб бўлибди. Олимпиадаларга энди кирган ўқувчилар учун айниқса фойдали бўлади деб ўйлайман.

@el_mat




Ўзбекистонда мактаб таълими муаммолари Дмитрий Эммануилович Шноль нигоҳида:

Мактаб бу ўқувчилар биринчи навбатда "Мен қийинчиликни енгиб ўтдим, менда бу амалга ошди, менда ўзимни ҳурмат қилишим учун арзийдиган нарсам бор" каби тажрибани олиши керак бўлган жой.


Ҳеч қачон хулқ учун баҳо қўйилмайди. Бу қачонлардир совет даврида бўлган ва ҳозир бўлиши мумкин эмас.


Баҳо ҳеч қачон оммавий эълон қилиниши керак эмас. Баҳо бу ўқувчининг шахсий маълумоти ва у шу пайтда қандай баҳо олганини ҳеч ким билиши керак эмас.


Ўқувчи шуни аниқ тушуниши керак: "Биз сени қатъий баҳолаймиз ва шу вақтнинг ўзида сени қўллаб-қувватлаймиз. Бу мутлақо турлича нарса. Биз сенга ёрдам беришга тайёрмиз, биз сенга мухлислик қиламиз, сенда ҳаммаси амалга ошишини истаймиз лекин адолатли ва қатъий баҳолаймиз".


Юкламанинг камайтирилиши, ойлик-маошнинг оширилиши, яхши хордиқ чиқариш ва профессионал таълим ва ўқитувчи ўзига ишончни ҳис қилади ва унинг обрўси кўтарилади.

Мактаб алдаш ёмонлигини, лекин кўчириш мумкинлигини ўргатяпти.


Томоша қилишни тавсия қиламан.

Агар иқтибослар таржимасида хатоликларни аниқласангиз, илтимос изоҳларда ёзинг.


Оқшом эртаклари масалалари :)

Шахмат тахтасида 8 та руҳ бир-бирини урмайдиган қилиб жойлаштирилган. Қора катаклардаги руҳлар сони жуфт эканини исботланг.


@el_mat


11math2023.pdf
4.5Mb
Юқорида айтилган материаллар.

@el_mat














Ассалому алайкум барчага!

Игорь Вячеславович Яковлев нинг mathus.ru веб-сайти билан 2018 йилда танишганман. У пайтлар интернет ҳозиргидек оммалашмаган, мобил интернет трафикларини тежабгина ишлатар эдик, файлларни флешка ёки Share-It орқали кўчирардик.

Шундай кунларнинг бирида бир флешкадан файлларни кўчириш жараёнида улар орасидан мавзулаштирилган варақалар (листочки) топиб олдим. Эътиборимни тортган жиҳати варақалар мен энди танишиб, ҳайратга сола бошлаган LaTeX да ёзилган, қунт билан тайёрлангани яққол сезилиб турарди. Юқори қисмидаги сайт манзилини кўриб, қизиқиб mathus.ru га биринчи марта кириб кўрдим. Сайтда мен топиб олгандан бир неча баравар кўпроқ маълумотлар бор эди. Ўшандан бери бу сайтдаги материаллардан эҳтиёж туғилган пайтларда фойдаланиб келаман.

Яна бир мақтаса арзигулик тарафи бу ерда материаллар йилдан йилга янгиланиб келинади. Бунинг учун Игорь Вячеславовичга миннатдорчилик билдирилса арзийди менимча. Барчага сайтдаги материалларни тавсия этган ҳолда 2023 йил учун 5-11 синф ўқувчилари учун математикадан олимпиада масалалари тўпламини шу ерда қолдирмоқчиман. Марҳамат!

@el_mat


Гордин Стереометрия ЕГЭ 2019.pdf
1.4Mb
Ассалому алайкум барчага!

Орамизда стереометрияни севувчилар борми? Рафаил Калмановичнинг 2018 ва 2019 йиллар кириш имтиҳони (ЕГЭ) учун чиқарилган тўпламидаги (+ечимлар) масалаларни ечиб завқ олинг.

Эътиборни тортган жиҳати ЕГЭда айланиш жисмларига (цилиндр, конус, шар) оид масалалар кам учрар экан. Лекин кўпёқлар, фазода тўғри чизиқларнинг ўзаро вазияти мавзуларидан тасаввур ва тажрибангизни анча ошириб олишингиз мумкин.

@el_mat




Вольфсон_Задачи_олимпиад_Эйлера_2013.pdf
1.1Mb
Ассалому алайкум барчага!

24 ноябр ва 8 декабр кунлари Эйлер олимпиадасининг мос равишда 2 ва 3-масофавий турлари ўтказилиши режалаштирилган.

Ўзбекистонлик ўқувчилар ҳам катта қизиқиш билдираётгани телеграм гуруҳларидаги муҳокамалардан яққол сезилиб турибди.

Қатнашиш истагида бўлган ўқувчиларга Эйлер олимпиадаси ҳақида дастлабки тушунчаларни берадиган, олимпиадага доир тарихий маълумотлар ва дастлабки йилларда таклиф этилган масалаларни ўз ичига олган ушбу китоб билан танишиб чиқишлари мумкин.

@el_mat


Qizlar olimpiadasi yechimlar.pdf
682.0Kb
Ассалому алайкум барчага!

Изоҳларда масалаларнинг ечимларини сўраганлар бўлганди. Бу ерда масалаларнинг ечимлари билан танишишингиз мумкин.

Масалаларнинг ўрни алмашган бўлиши мумкин.

Камчиликлари бўлса изоҳларда ёзинг.

Фойдали деб ҳисобласангиз бошқалар билан бўлишинг.

@el_mat


“Қизлар олимпиадаси 2024-2025” бўйича тўлиқроқ маълумот.

@el_mat


Girls Olympiad 2024 problems.pdf
698.7Kb
Ассалому алайкум барчага!

Бугун математикадан "Қизлар олимпиадаси" мактаб босқичининг 1-турини (ёзма иш) ўтказдик. Олимпиада учун ушбу масалалар таклиф этилди.

@el_mat

20 last posts shown.