Forward from: Edu.uz
#ОТМ_янгиликлари
Чирчиқ ДПИ ректори талабаларига мурожаат билан чиқди
Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти ректори Ғофуржон Муҳамедов институт талабаларига мурожаат қилиб, уларни бутун дунё аҳлини ташвишга солган коронавирус инфекциясининг оқибатидан огоҳ бўлишга, шу билан бирга ваҳимага тушмасликка чақирди.
- Вазият давлатимизнинг тўлиқ назоратида эканлигини унутманг! Турли ижтимоий тармоқлардаги коронавирус – СOVID-19 инфекциясининг хавфи ва таъсирига доир ваҳимали хабар ва ёлғон маълумотларга ишониш ўринсиз эканлигини, хавотирга тушиш учун асос йўқлигини, барчамиз коронавируснинг олдини олиш, унга қарши курашиш орқали халқимизни ҳимоя қилишда Ўзбекистон давлатининг назорати мустаҳкамлигини ҳис қилишимиз зарур.
Шундагина бу касалликка қарши тура оламиз. Акс ҳолда бошимизга тушган бундай синовли вазиятда ёлғон маълумотларга ишониш, сохта кўрсатмаларга эргашиш оғир оқибатларга олиб келиши мумкинлигини онгли тарзда тушунишимиз зарур, дея қайд этилади ректор мурожаатида.
Маълумот ўрнида, 2020 йил 16 мартдан коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида республикадаги барча таълим муассасалари қатори олий таълим муассасаларида ҳам ўқиш тўхтатилиб, таътил эълон қилинган.
Ҳозирда вазирлик томонидан талабаларнинг уйдан туриб, билим олишлари учун қатор имкониятлар яратилди.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEX5-AurDuoZXxOVVg