Forward from: Edu.uz
#Сўраган_эдингиз
📢 Олий ва ўрта махсус таълим вазири ҳамда вазир ўринбосарларининг мурожаатлар платформаси орқали келиб тушган саволга жавоб
❓61-САВОЛ:
Мен олий таълим муассасида 2020/2021 ўқув йиилидан бошлаб ассистент лавозимида фаолият олиб бормоқдаман. Мутахассислик фанларида фойдаланиладиган адабиётларини янгилаб бориш даврийлиги белгиланганми?
✅ ЖАВОБ:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 октябрдаги “Олий таълим муассасаларини ўқув адабиётлари билан таъминлаш тўғрисида”ги 816-сонли қарорида ўқув адабиётларини янгилаб бориш даврийлиги бўйича тавсиявий кўрсаткичлар қуйидагича белгиланган:
— Ижтимоий-гуманитар ва иқтисодий фанлар бўйича ўқув адабиётлари (5 йил);
— Табиий-илмий ва математик фанлар бўйича ўқув адабиётлари (10 йил);
— Умумкасбий фанлар бўйича ўқув адабиётлари (7 йил);
— Махсус фанлар бўйича ўқув адабиётлари (6 йил).
❓62-САВОЛ:
Вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмаларининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, уларнинг мурожаатларига асосан ўқишга қабул қилинган талабаларнинг табақалаштирилган тўлов-контракт миқдорини базавий тўлов-контракт миқдорида тўлашга рухсат бериладими?
✅ ЖАВОБ:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги “2019/2020 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги ПҚ-4359-сон қарорининг 6-бандига мувофиқ, олий таълим муассасаларига 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб вазирлик, идора ва йирик хўжалик бирлашмаларининг (иш берувчилар) эҳтиёжларидан келиб чиқиб, кундузги бакалавриат таълим йўналишларига мос бўлган йўналишлар доирасида табақалаштирилган тўлов-контракт асосида сиртқи ва кечки таълим шаклида ўқитишни ташкил этиш ҳуқуқи берилган.
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг тегишли баёнига мувофиқ республика олий таълим муассасаларига иқтисодиёт тармоқларида камида 5 йил стажига эга бўлган ва тегишли тавсиянома асосида суҳбат билан қабул қилинганлар учун тўлов-контракт миқдорлари 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб мос равишда ҳар йили амалда белгиланадиган бакалавриат таълим йўналишлари ва шакли бўйича базавий тўлов-контракт қиймати миқдорларига нисбатан 2 баравари миқдорида белгиланган.
❓63-САВОЛ:
Магистратура бўйича мен ҳужжат топширмоқчи бўлаётган мутахассисликда 2 та давлат гранти ўрни бор. Бакалавриатни имтиёзи диплом билан тамомлаганман, чет тили бўйича максимал бал берадиган сертификатга эгаман, билимимга ишонаман. Аммо, ушбу мутахасссисликка имтиёзга эга абитуриентлар ҳужжат топширса, мен грант ўринларига давогарлик қила олмайманми?
✅ ЖАВОБ:
Олий таълим муассасаларининг магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида Низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендиялари ва номли давлат стипендиялари совриндорлари, Зулфия номидаги Давлат мукофотлари соҳибалари, шунингдек «Мард ўғлон» давлат мукофоти соҳиблари бўлган олий таълим муассасалари талабалари ва бакалавр даражасига эга ёшлар олий таълим муассасалари магистратурасига бакалавриатнинг таълим йўналишига мос ва турдош мутахассисликларга танловдан ташқари алоҳида давлат грантлари асосида қабул қилинадилар.
👉1-4 САВОЛ-ЖАВОБ | 5-7 САВОЛ-ЖАВОБ | 8-11 САВОЛ-ЖАВОБ | 12-15 САВОЛ-ЖАВОБ | 15-20 САВОЛ-ЖАВОБ | 21-23 САВОЛ-ЖАВОБ | 24-27 САВОЛ-ЖАВОБ | 28-31 САВОЛ-ЖАВОБ | 32-35 САВОЛ-ЖАВОБ | 36-39 САВОЛ-ЖАВОБ | 40-43 САВОЛ-ЖАВОБ | 44-47 САВОЛ-ЖАВОБ | 48-52 САВОЛ-ЖАВОБ | 53-57 САВОЛ-ЖАВОБ | 58 САВОЛ-ЖАВОБ | 59-60 САВОЛ-ЖАВОБ
———
👀 Eduuz дан йироқлашманг!