КЎЗНИ ТИЙИШ ИЙМОННИ АСРАШ ДЕМАКДИР
(3-қисм)
Дониёр Файз
"Кўзни ҳаромдан тийиш" дегани "эр киши аёлнинг қорасини, аёл эрнинг қорасини кўрмасин", дегани эмас. Балки ҳожатдан ташқари назар ташламасин, бир номаҳрамга кўзи тушса, назарини дарҳол бошқа томонга олсин, тикилиб қолмасин, деганидир. Чунки бегона аёлга назарнинг давомий бўлиши шаҳвоний туйғуларни–ҳирсларни уйғотади.
Оят давомида Аллоҳ таоло кўзларини номаҳрам аёлларга тикишдан тўсганларга: "Мана шу улар учун энг тоза (пок) йўлдир", деяпти. Аллоҳ таоло бизга поклик нажот топишликка олиб боришини ўргатаяпти.
Бу сўзимизга далил ўлароқ "Шамс" сурасида: "Ҳақиқатан уни (нафсини) поклаган киши нажот топур", дейилган. Охиратда Аллоҳ таоло бу назарларимиз устида Қиёмат куни биздан сўрайди.
Яна "Ғофир" сурасининг 19-оятида "Аллоҳ кўзларнинг хиёнатини (қараш ман этилган нарсага ўғринча кўз ташлашни) ҳам, диллар яширган нарсаларни ҳам билур", дейди.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу мана шу оятнинг тафсирида айтадилар: "Киши бир қавм олдида бўлади, бирдан ўша ерда чиройли аёл ўтиб қолади. Одамларга шундай кўринадики, ҳалиги киши худди кўзини аёлдан тўсаётгандек бўлади. Лекин одамлар бир оз ғафлатда қолишса, у киши ўша заҳоти у аёлга қарайди, агар фитнага тушиб қолишдан қўрқса, яна кўзини пастлатади. Аллоҳ таоло унинг қалбидаги, яъни имкони бўлса (қараши керак бўлмаган жойларга ҳам) қарашга тайёр эканини билиб туради".
Ким кўзини номаҳрамлардан сақласа, Аллоҳ унинг қалб кўзига нур бахш этади, дейишади уламолар.
Бухорий ва Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Набий алайҳиссалом: "Одам боласининг пешонасида зино қилмоқ насибаси ёзиб қўйилган бўлиб, у бундан қочиб қутула олмайди. Кўзнинг зиноси (бегона аёлларга) қараш билан, қулоқнинг зиноси (фаҳш, бузуқ сўзларни) эшитиш билан, тилнинг зиноси (фаҳш, бузуқ сўзларни) гапириш, қўлнинг зиноси ушлаш, оёқнинг зиноси қадам ташлаш билан бўлади. Қалб рағбат қилади ва хоҳлайди. Фарж эса уни тасдиқлайди ёки ёлғонга чиқаради", – дедилар.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: "Мен ушбу ҳадисдан кўра нохушроқ гапни эшитмаганман" – деган эканлар.
Ҳа, ҳадисда айтилганидек, ҳар бир инсоннинг зинодан насибаси бор. Яъни, кӯзи очиқ одамнинг зинога етакловчи нарсаларга нигоҳи тушмаслиги имконсиздир. Аммо, бу дегани, зинодан қочишнинг иложи йӯқ, Аллоҳ таоло ҳар инсонга зинони тақдир қилиб қӯйган дегани эмас. Инсон ҳар доим икки йӯлдан бирини танлашда ихтиёрли бӯлади. Фақат танлови учунгина ёки мукофотланади ва ёки жазоланади.
Демакки, бу ҳадисни дастак қилиб ӯзларининг зиноларини оқлашга ҳеч ӯрин йӯқ.
Давоми бор…
@doniyorqori