#СӮРАГАН_ЭДИНГИЗ
📌 Энди “Ихлос” сурасининг фазилати ҳақида ва ушбу сура иштирок этган саҳиҳ (ишончли) ҳадисларни қуйида келтириб ӯтамиз👇
✅ Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Бир киши бировнинг “Қул ҳуваллоҳу аҳад” ни такрор-такрор ўқиётганини эшитиб қолди. Тонг отгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб, буни у зотга зикр қилди. Ўша киши буни оз санаётгандек эди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, у Қуръоннинг учдан бирига тенг келади”, дедилар”
(Бухорий ривоят қилган).
✅ Абу Саид ал-Худрий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган бошқа ривоятда: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бирортангиз бир кечада Қуръони каримнинг учдан бирини ўқий оласизми?” – деб сўрадилар.
– Бунга қандай қилиб кучимиз етади? – дейишди.
– “Аллоҳу аҳад, Аллоҳус сомад” (яъни, “Ихлос” сураси) Қуръоннинг учдан биридир”, дедилар” (Муттафақун алайҳ).
✅ Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишини бир сарийяга (бош қилиб) юбордилар. У ҳамроҳлари учун намозида қироат қилиб, (қироатини) “Қул ҳуваллоҳу аҳад” (сураси) билан тугатарди. Улар қайтишгач, шуни Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга айтишди. У зот: “Ундан сўрангларчи, нима учун шундай қиларкан”, дедилар. Улар ундан сўрашди. У: “Чунки, у Роҳманнинг сифати, мен уни ўқишни яхши кўраман”, деб айтди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Унга хабар беринглар, албатта Аллоҳ ҳам уни яхши кўради”, дедилар”
(Бухорий ривоят қилган).
✅ Абдуллоҳ ибн Ҳубайб розияллоҳу анҳу айтадилар: «Биз зулматли ёмғирли кечада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиб беришлари учун у зотни ахтариб кўчага чиқдик. У зотни топганимизда, «Айт», дедилар. Мен ҳеч бир нарса айта олмадим. Сўнгра яна: «Айт», дедилар. Мен ҳеч нарса айта олмадим. Сўнгра яна: «Айт», дедилар. Мен: «Эй Расулуллоҳ, нимани айтаман?» дедим. Шунда Расулуллоҳ: «Қул ҳуваллоҳу аҳад», «Қул аъузу бироббил фалақ», «Қул аъузу бироббиннас» сураларини кечки пайт ва эрталаб уч мартадан айтсанг, сенга ҳар бир нарсада кифоя қилади», дедилар»
(Абу Довуд, Термизий, Насоий ривоятлари).
✅ Абдураҳмон ибн Абза разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам витрда “Саббиҳисма Раббикал аълаа” (“Аъло”), “Қул йаа айюҳал каафирун” (“Кафирун”) ва “Қул ҳуваллоҳу Аҳад” (“Ихлос” суралари)ни ўқир эдилар”….
(Абу Довуд ривояти).
✅ Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар кеча тўшакларига кирганларида икки кафтларини бирлаштирар, сўнг уларга дам солиб: «Қул ҳуваллоҳу аҳад», «Қул аъуузу бироббил-фалақ», «Қул аъуузу бироббин-наас» сураларини ўқирдилар, сўнг кафтларини баданларининг қодир бўлган еригача сурардилар, бошлари, юзлари ва баданларининг олди тарафидан бошлардилар ва буни уч марта такрорлардилар
(Бухорий ривояти)
Дониёр Файз манбалар асосида тайёрлади
https://t.me/doniyorqori