«Дин насиҳатдур»


Channel's geo and language: Uzbekistan, Uzbek
Category: not specified


- Дин бу насиҳатдир. - Аллоҳ учун, Унинг китоби учун, Расули учун ҳамда мусулмонларнинг раҳбарлари ва оммалари учун!

Related channels  |  Similar channels

Channel's geo and language
Uzbekistan, Uzbek
Category
not specified
Statistics
Posts filter


ДЎСТ
Бир киши машҳур наҳв олими Мубарридга шундай деди:
-Фалончи мени ҳақорат қилди, мен эса сабр қилдим ва жим турдим. Кейин у сени ҳақорат қилди, мен эса сени ўзим билан тенг кўриб, яна жим турдим!
Мубаррид унга жавоб берди:
-Бу икки ҳолат бир хил эмас. Сен ўзингга етган озорга сабр қилсанг, бу ҳилм (юмшоқлик)дир. Аммо дўстингга етган озорга сабр қилсанг, бу хиёнатдир!

Ким дўстининг қалбида бўлса, у ўша ерда бўлмаса ҳам ҳеч қачон унинг қалбидан ғойиб бўлмайди!

Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам Табукда Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳуни йўқлаб дедилар:
“Каъб қаерда?”.
Бир киши:
“Уни бу ерга келишдан чиройли кийими ва ўзига боқиб юриши ушлаб қолди!”, – деди.
Яъни, уни Табук ғазотига чиқишдан кийимлари ман қилди, демоқчи эди. Бу ўз навбатида ғийбат эди.
Шунда Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу ўрнидан туриб:
“Жуда ҳам ёмон гап айтдинг. Эй Аллоҳнинг Расули, биз ундан фақат яхшилик кўрганмиз!” – деди.

Дўстингиз руҳингизнинг шеригидир. У қалбингизнинг бир бўлагидир!
Шунинг учун унинг ғийбат қилинишига индамасдан қараб турманг. Ҳеч кимга уни тили билан ўлдиришига йўл қўйманг. Акс ҳолда сиз дўстликка лойиқ эмассиз!

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларни Ризвон байъатига чақирдилар. Бу ўлимга тайёр ҳолда берилган байъат эди.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам қўлларини чўзиб, ҳар бир саҳобадан байъат олдилар. Аммо Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу Маккада эди. Уни Қурайш ушлаб қолган эди.
Шунда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам ўзларининг чап қўлларини кўтариб, ўнг қўлларига қўйиб: “Бу Усмоннинг қўли!” – дедилар.

Қаранг, дўстлик қандай бўлар экан!
Усмон розияллоҳу анҳунинг қўли бу ерда йўқ эди, аммо дунёнинг энг муборак қўли унинг ўрнини тўлдирди!

Агар мен йўқ бўлсам, ғийбатимни қилманг. Мен ҳақимда ёмон гап эшитсангиз, ишонманг. Мендан сўрамай туриб ҳеч кимнинг гапига қулоқ солманг. “Шамол бўлмаса дарахтнинг учи қимирламайди!”, деманг.
Агар ҳамма мени айбласа ҳам,
Сиз менга ишонинг, сиз мени оқланг. Чунки одамларнинг айблаши эмас, дўстимнинг мендан шубҳа қилиши юрагимни эзади!

Жалолиддин Румий Шамс Табризий ҳақида шундай деган экан:
“Агар у: ‘Мен сизларнинг олий Роббингизман!’ деса, мен: “ У оят тиловат қилмоқда!”, дер эдим. Агар унинг соқолидан ароқ томиб турганини кўрсам: “Унинг устидан ароқ тўкилган!”, дер эдим!!!”.

Хайрли кун!
Abdulqodir Samarqandiy

@din_nasixatdur


РАШК
Аллоҳ таоло бизга ҳадяларни гоҳида биз уларни англамайдиган суратда юборади. Сабаби, бизнинг фикримиз ожиз, назаримиз чекланган…
Бизга гоҳида неъмат бало кўринишида, берилиш эса ман қилиниш шаклида, тиклаш эса синиш кўринишида келади…

Қачонки фаҳмингиз мукаммал бўлса Аллоҳнинг сизга ўзингиздан ҳам меҳрибон эканлигини англайсиз. Чунки яхшиликларнинг Роббиси фақат яхшиликлар беради-да!

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу бир куни шогирди Ато ибн Абу Рабоҳга шундай деди:
-Сенга жаннат аҳлидан бўлган бир аёлни кўрсатайми?
У:
-Кўрсатинг!,-деди.
Шунда Ибн Аббос розияллоҳу анҳу нарироқда турган бир аёлга ишора қилиб деди:
-Мана шу аёл бир куни Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳузурларига келиб деди:
-Эй Аллоҳнинг Расули! Менинг тутқаноқ касаллигим бор. Шунинг учун дардим қўзиганида ҳижобим ечилиб баданим очилиб қолади. Мен учун шифо сўраб Аллоҳга дуо қилинг!

Шунда Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
-Агар сабр қилсанг, жаннат сеники бўлади, агар истасанг сенга шифо берилиши учун дуо қиламан!,-дедилар.
Шунда аёл деди:
-Майли мен сабр қиламан, лекин ҳижобим ечилиб баданим очилиб кетаётгани учун дуо қилсангиз!
Шунда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам унинг учун дуо қилдилар!

Беморлик — Аллоҳнинг ҳадяларидан биридир!

Аллоҳ бизга гуноҳларимизни мағфират қилиш учун дард беради. Чунки уларни кечирилиши учун бизнинг тоат-ибодатларимиз етарли эмас эди.

Аллоҳ таоло бизга қалбимизни юмшатиш учун балолар юборади. Зеро бандаси учун ожизлик лаҳзаси каби дунё ҳақиқатини кўрсатадиган нарса йўқ!

Аллоҳ таоло Ўзига яқинлаштириш учун бизга дард беради. Балки биз жаннатдаги юқори мартабага лойиқдирмиз, аммо бу мартабаларга етишишга бизнинг амалларимиз камлик қилаётгандир. Шунинг учун У бизни мартабамизни кўтариш учун мусибат билан синаётгандир…!

Аллоҳ таоло бизни Ўзидан узоқлашиб кетаётганимизни кўриб, балолар, беморликлар билан Ўзига қайтаришни истайди.
Аллоҳ бизнинг қалбимизни қанчалар рашк қилишини тасаввур қилаяпсизми?!
Abdulqodir Samarqandiy

@din_nasixatdur


ИШОНИБ БЎЛМАЙДИ!
Ҳамма билан дўст бўлиб кетаверадиган кишига ишониб бўлмайди…
Сирни очадиганларга ишониб бўлмайди…
Яхшиликни билмайдиган нонкўрларга ишониб бўлмайди…
Қалбни синдирадиганларга ишониб бўлмайди…
Фақат бўш вақтидагина олдингизга келадиганларга ишониб бўлмайди…
Юқоридагилардан эҳтиёт бўлмасангиз сизга ҳам ишониб бўлмайди!!!
Abdulqodir Samarqandiy

@din_nasixatdur


Шароитга қараб эмас, ҳар қандай шароитда сиз билан бўлганлар вафодордир!!!

Abdulqodir Samarqandiy

@din_nasixatdur


Бахтиёр эканингни кўрсатишга, исботлашга уринган кунинг бахтсизлик кунингдир.
Said Komil

@din_nasixatdur


Ўлим тугата олмайдиган алоқаларни хиёнат тугатади. Бу ҳаётда кишилар фақатгина ажралиш учун учрашишади. Ҳаётнинг энг гўзал сифати, у ҳеч нарсага қарамасдан давом этади!

@din_nasixatdur


РАҲМАТ
Раҳматни яратди. Уни юз қисмга бўлди. Шу юз қисмдан бир қисмини ерга туширди.
Ердаги махлуқотлар, инсонлар, жинлар, ҳайвонлар ана шу бир қисм билан бир бирига раҳм қилади.
Тўқсон тўққиз қисмини Ўзининг ҳузурида олиб қолди. Қиёмат куни бандаларига ана шу тўқсон тўққиз қисми ила раҳм қилади....!

Роббимиз ҳақида гапирдим дўстлар....!
Abdulqodir Samarqandiy

@din_nasixatdur


Муҳаббат_бу..
Урва ибн Масъуд Сақафий Ҳудайбиядан қайтгач, шерикларига деди: "Эй қавм! Аллоҳга қасамки, Кисро, Қайсар ва Нажоший каби кўп подшоҳлар ҳузурида бўлдим. Аммо Аллоҳга қасамки, Муҳаммаднинг асҳоби Муҳаммадни ҳурматлаганидек бирор подшоҳни асҳоби ҳурматлаганини кўрмадим. Аллоҳга қасамки, у балғам туфласа-ю, бир кишининг кафтига тушса, балғам билан юзи-ю терисини ишқарди. Агар буйруқ қилса, уни бажаришга шошиб қолишарди. Таҳорат олса, таҳорат сувини талашиб, уришиб кетаёзардилар. Агар гапирса унинг олдида овозларини пасайтирардилар. Ҳурматлаганлари учун юзига тик қарамасдилар".

Ибн Қаййим, "Зодул маъод"

@din_nasixatdur


«Намознинг маъноси, Аллоҳ Таолога тасбеҳ, таъзим ва шукр қилишликдир. Яъни, ЖАЛОЛига қараб сўз ва феъл билан «СУБҲАНАЛЛОҲ» дея тақдис этмоқ.
Ҳам КАМОЛига қараб лафзан ва амалан «АЛЛОҲУ АКБАР» дея таъзим қилмоқ.
Ҳам ЖАМОЛига қараб қалбан, лисонан ва баданан «АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ» деб шукр этмоқдир.

Демак тасбеҳ, такбир ва ҳамд, намознинг данаклари ҳукмидадир. Шундандирки, намознинг ҳаракатлари ва зикрларида шу уч нарса, унинг ҳар рукнларида бўлади. Ҳам шунинг учун, намоздан сўнг, намознинг маъносини таъкидлаш ва кучайтириш учун, мана шу муборак калималар, ўттиз уч мартадан такрорланади. Намознинг маъноси мана шу лўнда хулосалар билан таъкидланади.»

«Намознинг ҳикматлари» китобидан.
@din_nasixatdur


ЎҒЛИМНИНГ ЎЛИШИНИ ИСТАР ЭДИМ!
Муҳаммад ибн Халаф айтади:
“Иброҳим Ҳарбийнинг ўн бир ёшли ўғли бор эди. Иброҳим унга қуръонни ёдлатди, фиқҳни ўргатди. Сўнгра сал вақт ўтиб ўғли вафот қилди. Мен унга таъзия изҳор қилиш учун келдим. Иброҳим менга деди:
-Ўғлимнинг вафот қилишини истаган эдим!
Мен дедим:
-Эй Абу Исҳоқ! Сен дунё олими ва мусулмонлар фақиҳи бўлсанг. Қуръонни ёдлаган, фиқҳни ўрганган боланг ҳақида ҳам шундай дейсанми?!
Иброҳим деди:
-Ҳа! Туш кўрибман. Тушимда қиёмат қоим бўлган эмиш. Бир қанча болачалар қўлларида сув идиши билан кишиларга сув тарқатиб юришибди. Жуда ҳам иссиқ эди. Ўша болалардан бирига дедим:
-Менга ҳам сув бер!
Болача деди:
-Сиз менинг отам эмассиз!
Мен сўрадим:
-Сизлар кимсизлар?
Болача деди:
-Бизлар дунёда эрта вафот қилган болалармиз. Оталаримиз ортда қолишди. Биз уларни бу ерда кутиб олиб сув бераяпмиз!
Мен шунинг учун ўғлимнинг вафот қилишини истаганман!”.

Аллоҳ бандаларини гоҳида мусибатга ҳозирлайди. Бу ҳам Унинг раҳматидандир. Ана шунда Аллоҳнинг қадари ва мусибатлари бандаларининг елкасига тушганида улар ўзларида сабр ва матонат топишади. Оддий кечаси кўрган тушлари билан, масжидда эшитган бир мавъизалари билан ҳаётга бўлган қарашлари ўзгаради. Кўчада бир воқеани кўриб ҳаётлари тубдан ўзгаради.
Бир дўстим айтиб берган эди. У ошқозонидан шикоят қилиб шифохонага борибди. Ўзича: “Бало ҳам чўзилиб кетди, эй Роббим, қачонганча давом этади?!”, дебди. Сўнгра у ётган хонага кимёвий муолажа бериш учун бир беморни олиб киришибди. Уни вакцина кўринишида беришибди. Беморнинг ранги ўзгариб икки соатдан кейин ота-онаси кўтариб олиб чиқиб кетибди. Дўстим ўз ҳолатига шукр қилиб Аллоҳга ҳамд айтибди. Аллоҳ юборган рисолани фаҳмлабди. Бу дарс унинг ёдида қолибди. “Унинг дарди қаерда-ю, менинг дардим қаерда. Қорнимда озгина оғриқ бор эди. Бу оғриқ кимёвий муолажа олдида ҳеч нарса экан!”, деб ўйлабди.

Иброҳим Ҳарбий роҳимаҳуллоҳ ўғлига ўлимни орзу қиладиган даражада содда бўлмаган. Аммо Аллоҳ таоло унга қадар воқе бўлганида собит туришга ундайдиган рисолани туш кўринишида юборган.
Иброҳим Ҳарбий роҳимаҳуллоҳ замонасининг энг фақиҳ олимларидан эди. Буюк луғат олими Саълаб айтади: “Мен Иброҳим Ҳарбийни эллик йилдан бери луғат ва наҳв мажлисларида кўраман!”.
Абу Бакр Хатиб айтади:
“Иброҳим Ҳарбий илмда имом эди, зоҳидликда пешво эди, аҳкомларни кўра билар эди, ҳадисларни ёд билар эди, иллатли ҳадисларни ажрата билар эди, адабиётда даҳо эди, кўп луғат соҳиби эди. Ғариб ҳадислар ҳақида ва бошқа мавзуларда китоблари ҳам бор. Асли Марвдан!”.

Аллоҳнинг рисолаларига бепарво бўлманг. Аллоҳ гуноҳ қилганингизда қалбингизни безовта қилиб Ўзига қайтармоқчи бўлади. Олдингиздан жаноза ўтади, қайсидир оятни эшитасиз, уни худди ўзингизга нозил бўлгандек ҳис қиласиз, бир муносабат билан қайсидир ҳадисни эшитасиз, қайсидир беморни кўриб ўзингизни заифлигингизни ҳис қиласиз, дўстингиз хиёнат қилганида Аллоҳдан ўзга омонлик йўқлигини биласиз, суюкли инсонингиз ташлаб кетганида ҳамма ташлаб кетса ҳам Унинг сизни ташламаслигига ишонасиз. Булар аслида рисолалардир...
Аллоҳнинг олдида нақадар фақирсиз!
Аллоҳ нақадар сиздан беҳожат!
Аммо сизни юқоридаги каби рисолалар билан Ўзига қайтармоқчи бўлади!
Мана шу бахт!
©Abdulqodir Polvonov
@din_nasixatdur


ЧИРАНМАНГ!
Оддий ҳаёт кечиринг. Тиришиб нима қиласиз?!
Кўрпангизга қараб оёқ узатинг. Киши кучи етмайдиган нарсага қўл чўзса яланғоч кўринади.
Бугун кўпчилик инсонлар ҳашамат ортидан югуриб ўзларини қийнашмоқда.
Ўз пулингизга олинган эски телефон қарзга олинган янги телефондан яхшироқ.
Сизни қарзга кўмадиган ҳашаматли тўйдан оддий ва камчиқим ўтказилган, сизни қарздор қилмайдиган тўй яхшироқ.
Қарзга ботиб подшоҳлардек тўй қилсангиз ҳам одамлар бир кунгина тўйингизни мақташади. Кейин тамом. Бўйнингизга жилов янглиғ илинган қарзни тўлаб юраверасиз!
Қарз олиб сафарга чиқманг. Майли сизни "бечора сафарга ҳам чиқолмайди" десинлар. Баъзилар турли умрага олиб борадиган фирмалар ҳисобидан, қарзга умрага кетишаяпти. Бир неча ой ўтиб ҳам қарзни бермасдан юрганлар бор. Ҳақдорлар сўкиб юрибди. Шу керакми сизга?!
Қарзга кийим олиб кийманг. Майли сизни "бечора янги кийим ҳам сотиб ололмайди" десинлар.
Ёдингиздан чиқмасин, зўрма-зўракилик эшикдан кириб келса хотиржамлик деразадан чиқиб кетади!

Abdulqodir Polvonov

@din_nasixatdur


Шайх Муҳаммад Арифий айтадилар;
"Тахорат қиласан, исроф қиласан.
Ҳижоб ўрайсану, атир сепасан.
Таҳажжуд ўқийсану, биродаринг билан аразласан.
Рўза тутасану, ғийбат қиласан.
Садақа қиласану, миннат қиласан.
Кўзингни оч!!
Солиҳ амалларингни тешик халтага солма"

@din_nasixatdur


СЕВАДИ...
Агар мендан сўрасангиз:
- Муҳаббатдаги энг гўзал нарса нима?
Мен айтаманки:
- Омонлик ва хотиржамлик!

Бунда кимдир сизнинг қўлингиздан эмас, қалбингиздан тутганини ҳис қиласиз...
Омонлик бу- бировга сизни хароб қиладиган имконни берасиз, аммо бутун борлиғингиз билан у сизга ҳатто гул ҳам отмаслигига ишонасиз...
Ораларингда нима бўлмасин, у сизга оддий шабада ҳам озор етказишини истамайди...
Ораларингда бўлиб ўтган уруш-жанжалларга қарамай унинг олдида қадрли бўлиб қолаверасиз...
Омонлик дегани кимнидир ўзингиздаги энг чуқур нуқта томон бошлайсиз. Худди китобнинг саҳифаси каби унга очиласиз. У худди кўзларини эҳтиёт қилгани каби сизнинг сирларингизни сақлашига ишонасиз...
Омонлик дегани бу кимгадир заиф нуқтангизни кўрсатасиз. Ҳаётда ўзингизни турли зарбалардан ҳимоя қилиш учун кийган совутингизни унинг олдида ечасиз. Сўнг унинг ўша заиф нуқтангизни босмаслигига, жароҳатингизга бармоғини суқмаслигига ишонасиз...
Омонлик дегани бу очилиш. Очилган кишингиз сизнинг бу очилган жойингизни сизга қарши ишлатмаслигидир. Унга ишониб қўлингизни берасиз. Қўлингизни қўйиб юбормаслигига бутун борлиғингиз билан ишонасиз. У билан гарлашганда худди ўзингиз билан гаплашгандек ҳис қиласиз ўзингизни. Унга ўзингизни оқлашга мажбур бўлмайсиз, масалани унга тушунтиришга мажбурият ҳис қилмайсиз. Чунки у сизни тўғри тушунишига ишонасиз...
Гарчи сизнинг таъбирингиз сизга хиёнат қилсада, унинг фаҳми хиёнат қилмайди. Сўзларингиз хато кетсада, унинг нияти хато кетмайди. Унинг елкасига бош қўйиб хижолатсиз йиғлай оласиз. Ўзингизни заиф сезмайсиз. Синиб парчаланган қалбингизни унга топширасиз. У қалбингизни даволашига инонасиз...
Туйғуларингиз қандай бўлса шундайлигича яшайсиз. Ташвишланасиз, ғазабланасиз, рашк қиласиз, ўзингиз билан ўзингиз овора бўлиб қоласиз. Аммо буларнинг барига қарамай у сизни севишига ишонасиз!

@din_nasixatdur


ЖИННИМИСАН ЖУНАЙД?!
(Фақат Сенга ибодат қилиб Сендан ёрдам сўраймиз)
Жунайд Бағдодий роҳимаҳуллоҳ тушида нидо эшитди:
- Тур эй Жунайд! Бандамга ёрдам бер!
Жунайд сўради:
- У бандангни қаердан топаман эй Роббим?!
Яна нидо эшитди:
- Уловингни мин. У қаерда тўхтаса уни ўша ердан топасан!

Жунайд Бағдодий таҳорат қилиб уловини миниб йўлга чиқди. Вақт бомдодга яқинлашиб қолган эди. Бағдод кўчаларини айланиб-айланиб улов бир масжиднинг олдида тўхтади.
Жунайд ҳалиги кишини масжид ичида бўлса керак деб ичкарига кирди. Ичкарида бир аъробий Аллоҳга йиғлаб илтижо қилар, ташвишларини аритишини, хатоларини кечиришини сўрар эди. Жунайд қидириб юрган кишиси шу эканлигини билди ва юз динор чиқариб унга берди. Ҳалиги аъробий пулни олиб йиғлаб яна Аллоҳга ҳамдлар айтди. Сўнгра Жунайдга раҳмат ҳам айтмасдан, орқасига қарамасдан кетиб юборди.
Жунайд унга деди:
- Ҳой биродарим! Агар пул етмаса яна кел. Мен Бағдодда бўламан. Мени Жунайд Бағдодий дейишади. Кишиларга айтсанг топиб беришади!
У орқасига ўгирилиб деди:
- Эй Жунайд! Сен жиннимисан?!
- Нега энди жинни бўлар эканман?!
- Мен учун сени уйқудан уйғотиб менинг эҳтиёжимга сени мусаххар қилган, Бағдод кўчаларида сени ортимдан югуртирган Зотни қўйиб сенга дардимни айтайми?!

Abdulqodir Polvonov
@din_nasixatdur


Олий ва онгли фиқҳ будир:
"Бизнинг наздимизда илм - фиқҳда рухсат топишдир. Йўлни тор олишни ҳамма ҳам эплайверади".

Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳ

@din_nasixatdur


Ҳаммамиз кўринганимиздан ёмонроқмиз. Аммо бу биз учун Аллоҳнинг пардасидир.
Бунинг исми сатр...

Аллоҳим! Биздан сатрингни кўтарма. Акс ҳолда шарманда бўламиз ё Роббим!

AbdulqodirPolvonov
@din_nasixatdur


Эҳтиёт бўлинг!
Қалбингиз тубига етиб боришга ҳамма ҳам муносиб эмас. Биргина хатокор зиёратчи кириб қалбингизни вайрон қилиши мумкин!

©Abdulqodir Polvonov
@din_nasixatdur


ТАФАККУР
Агар болангизга ҳалол-ҳаромни, дунё-охиратни ўргатмас экансиз, истаганингизни ўргатаверинг. Улар барибир одам бўлишмайди!

Мени масжидга кириб ибодат қилаверишимни, сиёсатни тарк қилишимни исташади. Мактабда эса фарзандимга исломни ёмон кўрсатишади. Натижада фарзандим масжидни устимга ағдаради!

Бу умматнинг кучи тўп, танк ёки милтиқда эмас, балки тақводор мўъмин ёшларидадир!

Ҳаёт иймон ва курашдан иборатдир. Шу иккиси билан сифатланганларга ғалаба ёр бўлади!

Қуръон харита, ақл ва компасдир. Иймон эса унинг йўлини ёритувчи чироқдир!

Сен араб, сен турк деяверсак араб ҳам, турк ҳам қолмайди. Чаноққалъада бирлашганимиз каби бирлашсак инглиз ҳам, француз ҳам қолмайди!

Менга қулоқ солинг, агар ислом фақатгина намоз, Қуръон қироати ва тасбиҳдан иборат бўлганида Абу Айюб Ансорийнинг қабри Истанбулда бўлмас эди!

Сионизм бу тимсоҳ. Юқори жағи Америка, пастки жағи Европа, ақли Исроил, танаси эса ичимиздан туриб уларга ёрдамлашаётган хоинлардир!

Бир ярим миллиард мусулмон саккиз миллионли яҳудийларни йўқотиш учун абобил қушларини кутаяпти. Аллоҳга қасамки, агар абобил қушлари келса бизни тошбўрон қилар эди!

Қизил денгиз Фиръавннинг қабри бўлгани каби Ўрта ер денгизи ҳам Исроилнинг қабри бўлади!

Америка долларини Ислом динорига алмаштириш халқаро кучлар мезонида атом бомбасини ихтиро қилишдан ҳам муҳимроқ ва таъсирчанроқдир!

Зийрак мусулмон ҳодисаларга эмас, улар ортида мақсад қилинаётган фитналарга назар солади!

Сиёсатга қизиқмайдиган мусулмонни исломга қизиқмайдиган сиёсатчи бошқаради!

Нажмиддин Эрбакан
Abdulqodir Polvonov

@din_nasixatdur


АЛИ ТАНТОВИЙ ДУРДОНАЛАРИДАН

Модомики овозим фойда берар экан, қамчимни ишлатмайман. Модомики жим туришим фойда берар экан, овозимни ишлатмайман.

Қизиқ! Садақа қилаётганимизда чўнтагимиздаги энг майда пулни қидирамиз, Аллоҳдан сўраганимизда эса Фирдавс жаннатини сўраймиз.

Хурсанд бўлганингда энг яхши кўрган инсонингга боғланасан. Хафа бўлганингда эса сени энг кўп яхши кўрадиган кишига боғланасан. Икки ҳолатда ҳам улар битта инсон бўлиши қандай гўзал!

Узр сўраганларнинг барчаси ҳам хатокор ёки заиф бўлишмайди. Узр сўраш нодир сифат бўлиб фақат вафоли инсонлардагина топилади.

Агар ватан қаҳрамонлари қабрда бўлса, мардлари қамоқда бўлса, ўғрилари саройда бўлса дунё билан хайрлашавер!

Масжид имоми хато қилганида унинг хатосини тузатадиган киши топилмай, хонанда куйлаганида у билан қўшилиб охиригача куйлайдиганларнинг топилиши ажиб ишдир!

Ғарб даҳо эмас. Биз ҳам аҳмоқ эмасмиз. Улар фақатгина омадсиз инсонни омадга эришгунга қадар қўллашади. Биз эса омадли инсонга қарши токи у муваффақиятни бой бергунича курашамиз!

Олдига кир бўлиб келиб покиза бўлиб қайтадиган , заиф бўлиб келиб кучли бўлиб қайтадиган дўстингнинг борлиги гўзалдир!

@din_nasixatdur



20 last posts shown.